Posts filter




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: “Аkademnashr” nashriyoti
Izlam turkumidagi ijodkorlarning telegramdagi ijodiy kanallari:

1-mavsum

Azizbek Norov @kitob_xiyoboni
Tillaniso @TillanisoEN
Xurshid Abdurashid @xurshidabdurashid
Jontemir @jontemir_t
Feruza Xayrullayeva @FeruzaXayrullayeva
Madina Norchayeva @Madina_Norchayeva
Muhammad Siddiq @Muhammad_Siddiq
Mirzohid @bobil_kutubxonasi

2-mavsum

Furqat Alimardon @f_alimardonqoralamalari
Bayram Ali @BeshinchiTomon
Sevara Alijonova @sevara_alijonova
Mansur Jumayev @Mansur_Jumayev
Najmiddin Ermatov @Najmiddin_Ermatov
MehrNoz Abbosova @mehrnoz_abbos
MohiRa @Altruistning_qizi
Nozima Habibullayeva @Nozima_Habibullayeva
Suhrob Ziyo @suhrob_ziyo1
Jaloliddin Sayyid @jaloliddinsayid
Gulhayo Anorova @GulhayoAVRON
Shahriyor Shavkat @shahriyor_shavkat
Jumanazar Yo‘ldosh @Jumanazar_Yuldash
Rahmat Bobojon @Rahmat_Bobojon

📚 @akademnashr

#IZLAM to‘plamini chegirmali narxda xarid qiling.


Xarid: t.me/akademsavdo

Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter


Forward from: Mutolaa
📢 Yilning eng kutilgan kechasi - "Qo'rboshilar qo'shig'i" she'riyat spektakliga marhamat!

🎙️ She’riyat va adabiyotga oshufta qalblar uchun, O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligining “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” teatrlashtirilgan kechasini taqdim etadi.

➡️ Dastur bosh qahramoni: yosh va iste'dodli shoir Najmiddin Ermatov

➡️ Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov

🔖 So‘z va adabiyot muxlislarini 12-dekabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.

👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/JXuWztq9yywF8wbNA

👤 Yilning eng eksklyuziv tadbirini aslo o'tkazib yubormang!

Telegram | Instagram | YouTube


Forward from: SAHROYI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен сени соғиниб қайтсам қачондир,
Кўксимдан итарма, лабингни бурма.
Тушун, бир тушум йўқ бу азиз жондан,
Мен – шунчаки бўзлаб юрган ғурурман.

Оссанг, деворингга соат бўлмасман,
Боссанг, нон ушоғи бўлмасман, узр.
Мен фақат, кўнгиллар тархида расман
Яшаб юргувчиман – фикрни бузиб.

Эшик эмасдирман, тутқичим йўқдир,
Дераза эмасман, синдирмас шамол.
Мен фақат – муқаддас аталган йўқлик,
Йўқлик – илоҳийёт тимсоли, тамом.

Мен сени соғиниб қайтсам қачондир,
Бўйнимда дор бўлур, санам ё хочмас.
Сени соғинганим – кечганим жондан,
Ҳеч қачон...
Ҳеч қачон эшикни очма...
2024

ФЕРУЗШОҲ


Forward from: Nodirabegim
Мазкур адабий танлов Мустақил ижодкор ёшлар ташаббуси билан ўтказилмоқда. Ташаббускорлар ижодкор аёл-қизларнинг асарларини кенгроқ аудиторияга етказиш, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал соҳаларда кучли эканлигини намоён этишни ўз олдига мақсад қилган.

Танлов низоми билан танишиш учун босинг!


* * *

Куз битди.
Неча бор алдадим ёрни
"Мен борса келмасдан омон қайтаман",
Тақдир бошимиздан сочгунча қорни
Бари бошланади қайтадан.

Мунгли сукутгоҳлар оромин чўқиб,
Чағалай товушли қушлар сайради.
Қумсоат — кўзларим юборди тўкиб
Яшаб яшалмаган кунлар, ойларни.

Қонимда курашди итоат — исён,
Зирқирар ичимга ўсган қанотим.
Тобора олислаб боради Осмон,
Тобора торайиб борар ҳаётим.

Куз битди.
Ваъдаси йўқ энди унинг...
Аҳдимни ўзимга такрор айтаман.
Тақдир бошимиздан сочгунча қорлар
"Мен борса келмасдан озод қайтаман".


https://t.me/Madina_Norchayeva


Forward from: Nodirabegim
Дўстлар, шоира Бахтинисо номидаги адабий танлов бошламоқчимиз.

Ниятимиз аёл-қизлар ижодини қўллаб қувватлаш, юзага чиқариш ва рағбатлантириш. Бир нечта ижодкорлар билан ҳакамлар ҳайъати ва ишчи гуруҳ туздик, хомий ҳам ўзимиз. Ғолибаларга фақат диплом ва китобларгина эмас, пул мукофоти ҳам бермоқчимиз. Шу танловга моддий тарафдан ҳисса қўшмоқчи бўлганлар ёрдамини бажонидил қабул қиламиз.
Карта: 9860010102719001

Тез кунда танлов низомини эълон қиламиз. Аёл-қизлар, ижод қилишга шай бўлиб туринг!


Forward from: ?Usmon Azim
* * *
“Мени ҳали эслаб юрасиз”, —
деди бир аёл.
“Йўқ, — деди у. — Сизни
эслайдиганлар жуда кўп.
Мен эса, ҳеч кими йўқ
бир аёлни эслайман,
Худо хохласа;
ҳеч кими йўқ
бир аёлни соғинаман,
Худо хоҳласа”.
Ташқарида —
хазон ёғар.
“Қайси йилнинг хазони?
Бу суҳбат
қаердан келди?
Нега бунча ғуссали? Нега
бирдан соғинч ўртади жонимни?
Ҳеч кими қолмадимикан у аёлнинг?
Бир ўзи юрганмикан дунёда тентираб?
Излаб борсаммикан?..”
Ташқарида —
Хазон. Шамол.
Куз ёмғири.
Нималарни
хоҳлаяпти
Парвардигор?
Йўл эса,
унча олис эмас:
ўттиз беш кузакдан
ўтилса,
бўлди.

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim


Assalomu alaykum hurmatli kuzatuvchilarim. Rahimjon Rahmatni balki bilmassiz. Shu xalqning bir hur fikrli, olim farzandi. Oʻzim ham hali suhbatlarida boʻlmaganman. Fb.da kuzatib boraman. Ancha vaqtdan beri betob edi, tagʻin Ollohim sinovini qattiq qilibdi. Avvalo Oʻziga oson, Oʻzi oson qilsin. Biz ham qarab turmaylik. Hamma qoʻlidan kelganicha yordam bersin. Sizlarga ishonaman. Oʻzimizdan boshlaylik.


Forward from: F. Alimardon qoralamalari
Ассалому алайкум яхшилар! Раҳимжон Раҳмат аканинг уйи ёниб кетибди. Инсонлар бундай пайтда бир бирини қўллаши керак. Имкони борлар, имкон даражасида қўллашингиз мумкин. Карта рақами кўрсатилган




Nodira Afoqova

Ёруғ тушлар юбор, соҳиби осмон.
Тушлар қўлингдадир чақмоқлар каби,
Беомон қаъридан йўл очган уммон
Ва сувда ўйнаган шафақлар каби.
Тобора енгмоқда унинг қайғуси.
Тобора таъқибкор узлатнинг коми.
Тобора ўсмоқда гуноҳ туйғуси.
Чекинар ўчларнинг шум издиҳоми.
Япроқдан сирғалиб тушаркан шабнам,
Эшитилар худди унинг овози.
Мен сенга чидарман, поёни йўқ ғам.
У ғам чекса, чидай олмайман, рости.
“Бир кун даргоҳингга чақирсанг, ё Раб,
Макруҳ маконлардан озоданг бўлсин...” –
Нокомлик тунлари умидни алқаб,
Аритмоқ тиларман унинг қайғусин.
Бу нечук уйқудир? – Замину фалак
Урилишин қўймас сезгиларимга.
Кўр ойдин ёйилар туманга ўхшаб.
Оғир ҳаво чўкар жимлик қаърига.
Ёруғ тушлар юбор. Ўзинг бохабар.
Рўёдай туюлсин кечмиш ҳар зулм.
Яхшиям, дахлсиз ўшал дунёлар.
Яшашга руҳ бергил, эй кичик ўлим.


Bugun shu singlimiz 26 yoshga toʻldi. Oʻzidan ham shirin oʻgʻli bor. Gulhayo bilan kechgan qiziqarli xotiralarimiz koʻp. Gulhayoning yaxshi she'rlar yozishidan eng koʻp umidvorlardanman. Yaqinda "Izlam"ning ikkinchi faslida "Avron" nomli kitobi chiqdi. Muallifga yangi kitob muborak boʻlsin. Quyidagi kanal orqali sizlar ham uning ijodini kuzatishingiz mumkin.

https://t.me/GulhayoAVRON


Forward from: Feruza Xayrullayeva
Sevgilingizni mahkamroq quching,
Chunki bir kuz kechasi
Kulib turgancha
Xushdan ketib yiqilar
Va uyg‘onmas abadga.
Xayrlasharkansiz,
Uning sovuq lablaridan
Yig‘iga to‘la ko‘zlarining
Ta'mi kelar:
Kuzak yaproqlarining mazasidek
Achqimtil,
Namchil
Va
Nim yoqar negadir.

Sevgilingiz kunlarida baxtli yashar,
Orzulari mo‘l.
Uy, mashina,  sayohatlar,
Har kunlik shopping.
Ammo ishoning bir kun u
Yo‘lda ketarkan,
Baridan voz kechar
Va qayg‘uni quchgancha
Yig‘lay boshlar yosh bola misol.
Bu uning emas
Armonli hayotning yoshlari bo‘lar,
Hech qachon boqiyga do‘nmas hayotning,
qismatiga bir umr fanolik yozilgan Va
Yerga mahkum qilingan hayotning.

Titrab turar mag‘lub bo‘lgan kurashchi misol
Sochlari moviy Sevgilingiz,
Siz uni "sochlari dengizim" deysiz,
U esa o‘zini atar:
"Osmonrang maysa".
Va bir kuni quvray boshlar
Shafaq rangida.

Mahkamroq quching Sevgilingizni
Kuz yaproqlarin shitirlatib o‘tar kechada...

@FeruzaXayrullayeva


Мадина Норчаева

Бораман
Кўзимга чўғ қалар қасам,
Йўллар манглайида изларим битик.
Ва йўлдошим қушлар,
Бирга сайрасам:
"Очгин юзингни кўргони келдик"

Фурсат бошимиздан сочилган сочқи,
Ғам нима,
Қадаҳни тўлатган шароб.
Олдда ҳадсиз саҳро
Ва мингта соқчи
Ва умринг, яшашинг муқаррар сароб.

Борарман,
Бир телба оҳанг измида
Ҳилол - занжи оқшом бўйнидаги ғул.
Айтгин, кутармисан видо базмида
Ҳали учмай туриб бир юлдуз буткул.

Унгача,
фарёд ўстиради минораларда
Эртакка айланган ўша қадим юрт.
Унгача, олдинда бир улкан сароб
Йўлдошларим қушлар сақлайди сукут.


Forward from: Kitob Javoni
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Agar kitob terapiya bo‘lsa, unda sizning terapevtingiz kim?

@kitobjavoni_KJ


Forward from: Мадина НОРЧАЕВА
Humoyun aka, tavalludingiz oilamizga muborak bo‘lsin! Siz eng yaxshi aka, eng yaxshi farzandsiz.

ҲУМОЮН АКАМГА

Тоғларнинг
Қоялари ўсмай қолган қанотдир.
Ҳарсанглари - турмуш сачратган яра,
Ғорларида мудраб ётган фарёддир.

Тоғларнинг
Вазмин кўзларида ётибди вулқон.
Болалиги учган қушдек бедарак,
Гоҳи фаслларга қилади исён.

Тоғларнинг
Қачонлардир бўлган муҳаббатлари
Кўксида очилган, бевақт сўлгандир.
Этагига замин осилмагунча
Тоғларнинг ҳам руҳи енгил бўлгандир.

Тоғларнинг...
Тоғ бўлмоқ қисматларини
Борлиқ жим эшитар бир сўз демасдир.
Уларга суянмоқ саодат, гарчи
Пойида унмоқ ҳам осон эмасдир.

@Madina_Norchayeva


Forward from: XURSHID DAVRON KUTUBXONASI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мансур Жумаев. Шеърлар. Шоирнинг ўзи ўқиган. / Mansur Jumayev. She’rlar. Shoirning o‘zi o‘qigan. https://www.youtube.com/watch?v=aGhQ3WGuKRs&t=203s


Ogʻa, murgʻak bolalaringizni qanday koʻzingiz qiydi? Yeru koʻkka ishonmay sevadigan ayolingizni, ota—onangizni oʻylamadingizmii?

Olloh rahmatiga olsin.


* * *
Олдинда бир йўл бор кўп йироқ,
тарҳини, топмадим ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.

Олдинда кўприк бор — ости жар,
билмадим ўзим не бўламан,
азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама!

Олдинда чаман бор,
сафо бор,
хотиржам-хотиржам ҳаво бор...
азизим,
унгача озгина
ситам бор,
зулм бор,
жафо бор...

Ишқ дедим кезиб тўрт ёғингда,
ишқ дедим,
чорладим билмайин;
азизим, сен борар боғингда
мен кутиб оларман жилмайиб!


Унгача йўл бордир кўп йироқ,
тарҳини, топмадим, ким
бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.

© Мансур ЖУМАЕВ

20 last posts shown.