Huquqiy axborot | Lex.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


#Президент_қарори

❗️Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади


“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7362704

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлиги оширилади


“Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-18-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7360179

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади


“Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1023-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қонун озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

✔️ Қонун аҳолининг озиқлик қимматига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан хавфсиз овқатланишини таъминлашга, самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришга нисбатан татбиқ этилади.

📝 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7359113

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 31.01.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:

🔹товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;

🔹товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7357270

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Давлат чегарасида жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиш жараёнлари янада соддалаштирилади


“Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (44-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹“Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида"ги низом;

🔹“Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7357259

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️Турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёни янада тартибга солинади


“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-11-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили жорий этилади.

🖥 “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими доирасида уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилиб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7353734

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади


“Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-34-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасигача қайтариш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7353670

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади


“Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-15-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

🏢 Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари бир қатор қўмита ва вазирликларга ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7353473

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Маҳсулот ва хизматлар «Ҳалол» белгиси билан тамғаланади


Ҳукумат қарори (57-сон, 01.02.2025 й.) билан "Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди


Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7354717

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Давлат органларининг расмий веб-сайтлари "Ягона дарча" тамойили асосида фаолият юритади


"Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (54-сон, 31.01.2025 й.) қабул қилинди.


Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7354510

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус платформа орқали шакллантирилади


“Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (49-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа (Платформа) орқали шакллантирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7351236

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилади


“Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-33-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятига қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

🔹маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7350794

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали реализация қилиш тартиби белгиланди


“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3604, 27.01.2025 й.)

⚡️ Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7349574

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Хотин-қизлар пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилади


“Хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасидаги бандлигини босқичма-босқич таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (46-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, хотин-қизларни пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш ва уларни соҳага жалб қилишнинг асосий параметрлари ҳамда уни босқичма-босқич таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7349468

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (45-сон, 29.01.2025 й.) билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, низом қуйидагиларни назарда тутади:

▪️ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш;
▪️истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш;
▪️истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7349434

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️Тергов судьяларининг ваколатлари белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1022-сон, 28.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Унга кўра, тергов судьялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш мақсадида тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7347837

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Фарғона вилоятидаги ОТМлар фаолияти янада такомиллаштирилади


“Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-26-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан Фарғона давлат университети қайта ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7345744

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади


“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди

✅ Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш вазифаси юклатилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7345588

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади


“Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи нодавлат музейи ташкил қилинади.

📚 Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб, музей концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда музей фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7345780

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади


Қарор (ПҚ-30-сон, 27.01.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️ Киритилган қўшимчага кўра, дастурий ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаси (АКМВ)дан давлат сирларини ҳимоялашда фойдаланишга қонунчилик ҳужжатлари ва миллий стандартлар, шунингдек, Ваколатли органнинг идоравий ҳужжатлари талаблари доирасида рухсат этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7345640

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial

20 last posts shown.