Legist.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Бу ерда ҳуқуқшунос Неъматулло Замоновнинг турли соҳаларга оид қарашларини ўқиб боришингиз мумкин. Ҳуқуқ ҳақида кўпроқ гапирамиз.
• Боғланиш — @N3MATULLO
• Плейлист — @muz_noma
• Гуруҳ — @yuridikhimoya
• Ҳуқуқий саволлар учун — @yuristgaxat_bot.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter




Учинчи курс

Айтиб қўяй, бу пост ҳар йилги анъанани бузмаслик учун мажбурликдан ёзиляпти. Бўлмасам ёзмасдим.

Юридикдаги учинчи йил... Нима дейишга ҳам ҳайронман. Монотон кўриниш. Ҳайратланарли бирон нарса бўлгани йўқ.

Асосан процессуал қонунчиликни ўргандик. Юрист сифатида мурожаатларга жавоб беришни ўргандим. Кимларнингдир муаммоси ечим топишига ҳиссам қўшилди, менимча.

Hudud24.uz” яхши мактаб бўлди. Ҳуқуқий матнни қайта ишлаб ўз тилимда баён этишни ўргатди. Бу мен учун энг катта ютуқ. Бир мақола устида соатлаб вақт сарфлайсан. Муҳаррир қайтаради, жумлани соддалаштириш керак деб. Ўйланасан, соддалаштириш маънони ўзгартирвормаслиги керак. Мана шу жиҳатлари одамни чиниқтиради. Мақола босилгач минглаб одамлар уни ўқиши, нуфузли ОАВлар репост қилиши — бу энди бошқача кайф.

Ҳуқуқшунос учун “дух”, таҳлил қилиш қобилияти ва нотиқлик жуда зарур экан. Олдинам билардиму ҳис қилмасдим буни. Шунчаки у-бу ким олдида ақллилик қилиш учун айтиладиган шаблон гаплардан деб қабул қилардим.

Ўтган йилларлаги камчиликлардан келиб чиқиб, 4 курсни амалиётга бағишламоқчиман.

Шу йил танишган устозларни эслаб ўтмасак бўлмайди. Давлатжон Ҳабибуллаев, Дилмурод Артиков, Достонжон Муродуллаев, Қосим Авезовларга виждонан ўтказилган дарслар учун миннатдорчилик билдираман. ТДЮУда ўқийдиганлар бўлса, бу профессорларни иккиланмай танлайверасизлар.

👉 1 курс якуни.

👉 2 курс якуни.

@legistuz


Адвокат, “Юристкадр” лойиҳаси асосчиси Саидали Мухторалиев ёзяпти:

Мен ТДЮУни тугатяпман, қаерда иш бошласам яхши?

Банклардан бирида иш бошлашни тавсия қилган бўлардим. Юрист сифатида иш ўрганиш ва муваффаққият қозониш учун энг зўр жой деб банкни биламан. Чунки, банкда ҳуқуқ соҳасининг деярли барча йўналишлари бор. Банк ва молия ҳуқуқуи дейсизми, фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, экология ва ер ҳуқуқи, хатто жиноят ҳуқуқи муносабатларига ҳам рўпара келасиз банкда. Энг муҳими, банк соҳасида ишлаб оператив ҳулоса чиқаришни, муаммоларни жойида бартараф қилишни ўрганасиз. Иложи бўлса, камида 3 йил банк соҳасида юрист бўлиб ишланг. Шахсан ўзим ҳам, юрист сифатида ҳозирги тажриба ва кўникмамга банк соҳасидаги 10 йиллик фаолиятим орқали эришганман.

Кейинги ташкилот – туман ва шаҳар адлия бўлинмалари таркибидаги юридик хизматлар марказлари. Агар меҳнат ҳуқуқи соҳасини пухта ўзлаштирмоқчи бўлсангиз, айнан юридик марказларга ишга киринг. Бу ерда энг қуйи тизимдаги меҳнат муносабатларига оид майда-чуйда деталларга ҳам дуч келасиз. Мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасаларидаги минглаб ходимлар билан ишлайсиз. 2 йил ишлаб, тап-тайёр меҳнат ҳуқуқи мутахассиси бўлиб етишасиз.

Навбатдаги ташкилот солиқ органлари. Мен банкдан кейин камида 2-3 йил солиқ соҳасида ишлашни ният қилганман. Афсуски, бу ниятим амалга ошмаган. Биласизми, бундан буёғига солиқ ва божхона соҳасидаги юристларнинг ошиғи олчи бўлади. Агар солиқ соҳасида 2 йил ишлаб, солиқ тизимига оид билимларни пухта эгаллаб олсангиз борми, ўўҳўўў, сиздан зўр мутахассис бўлмайди.

Ҳуллас, бугун юридик олийгоҳни тугатяпсиз, ёшингиз 22 ёки 23 да. Маслаҳатим, иложи бўлса, 30 ёшгача мана шу соҳаларда ишланг ва тажриба орттиринг. Ундан кейин адвокатлик фаолиятини бошланг. Ўшанда кўрасиз, нималар бўлишини🥳.

@legistuz


Баъзи маълумотлар одамга чиндан таъсир этиб қайсидир маънода хулқини ўзгартиролади. Масалан, SUBYEKTIV'ни чиқиндилар ҳақидаги видеосини кўрганимдан бери кўчага чиқинди улоқтиролмайман. Шунинг учун, ярим соатдан бери қўлимда баклашка билан юрибман урна тополмай🥲


​​Чуст шаҳар марказига тушсангиз ҳар 50 метрда ўқув марказга кўзингиз тушади. Чекка ҳудудларда ҳам хонадонларда ўқувчилар ётиб қолиб тайёрланишяпти. Бу, албатта, одамни қувонтиради. Илмга талаб ошаётгани рост.

Умуман, Чуст ўзи бошқа олам ❤️. Алоҳида ёзаман ҳали.


Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!

@legistuz


​​Бирон ҳиссий таъсир кўрсатувчи контентни қабул қилсам кўп мушоҳадага шўнғийман. Ўйлар чулғаб олади. Буни қанчалик яхши ё ёмон одат эканлигини билмадиму, лекин оverthinking зўр нарса бўлмаса керак. Ҳа, майли бу алоҳида мавзу. Ёзмоқчи бўлганим бошқа.

Сессияга тайёрлана туриб анча қўшиқларни “қўлдан ўтказибман”. Шу тун Охунжон Мадалиевнинг айрим трекларини тинглаб чиқдим. “Мен бўлмасам ҳам” қўшиғи яна ўша ҳаёллар оғушига етаклаб кетди мени.

Бу мусиқий асар инсоннинг қанчалик унутувчан ва айри пайтда янги шароитга мослашувчан эканлигига бағишланади. Ёруғ оламдан кўз юмганда илгаридек ҳурмат-эҳтиром қолади, севиклиларим ҳам мени кўп хотирлашади, дунё хафа бўлиб қолади деган тасаввур ёлғонлигига хитоб қилинади. Ҳолбуки, ҳаммаси бир текис давом этаверади, яна баҳор келади, Ер ўз ўқида илгаридек айланаверади.

“Кимдур Сизга ёқаверади,
Бу дунёда мен бўлмасам ҳам.. ”
дейиш билан вафонинг қанчалик мўрт эканлигига урғу берилмоқда. Бир кун, албатта, унутиласан. Яна бир парадокс шуки, бу қўшиқ билан хонанда ўзининг аввалги фикрини инкор қилаётгандек туйилди. Ахир “Унутмоқ осонмас бизларни” деган ҳам Мадалиев эди.

Қўшиқ финали
“Мен-ку Сизни излардим фақат,
Бу дунёда бўлмасангиз ҳам”
билан тугалланган. Ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Ижодкор ўзининг туйғулари чин эканлигини эслатиб кетган.

Гапирса гап кўп. Энг асосий жойларини ёзиб ўтдим. Қўшиқ жуда ҳам ёқди.

Эшитиш.

Мусиқий тақриз Сизга ёқдими?)

#muztaqriz
@legistuz


“Pump-and-dump” ва Hamster Combat

Молиявий спекуляцияда “Pump-and-dump” (ишир-ва-қоч) деган усул бор. Бунда спекулятив инвесторлар фирибгарлик йўли билан маълум бир қимматли қоғозни чиқариб ва унинг нархини сунъий қимматлатишади ва охирида қочиб қолишади. Масалан, бошида бу қимматли қоғозларни ўзларининг одамларига қиммат нархларда сотиб олишга ва бозорда сунъий талаб яратишга буюруқ берадилар. Нархни ошиб бораётганини кўрганлар (кейинроқ қимматга сотиб юбориш мақсадида) ўша қимматли қоғозларни сотиб ола бошлайди. Нарх шу даражада ошиб “ёрилиш”га келганда, юқоридаги фирибгарлар олдинроқ арзон нархларда олиб қўйган қимматли қоғозларини жуда ҳам катта суммага сотиб юбориб, бозордан секингина чиқиб кетадилар.

Хулоса қилиб айтганда, фирибгарлар аввало нархни сунъий ишириб, кейин қочиб қоладилар. Шунинг учун бу усул “ишир-ва-қоч” деб аталади.

На эгаси, на унсури, на қонунчилиги номаълум бўлган Notcoin ва Hamster Combat каби кирипто-пул ўйинларида ҳам мана шундай усул кўзга ташланади. Аввало нархлар кўтарилишни бошлайди ва қачондир нарх пуфаги ёрилиб, фирибгарлар даромадда, қолганлар эса зиёнда қолаверишади. Тўғри, ютганлар ҳам бўлади, лекин бу ютуқ бошқаларнинг ютқизиши эвазига бўлади (zero-sum-game). Бу эса айни қиморнинг ўзгинаси.

Изоҳ: Hamster Combat айнан крипто-пул эмас, балки у крипто-пул ишлаб олишнинг бир усули. Крипто-пулларда эса айнан қимор ва ишир-ва-қоч усулларини осонгина амалга оширса бўлади. Номаълум нарсалар эса оқил инсонни ундан четлашга ундайди!

Савдо иқтисодчиси (PhD), Валижон Туракулов.


@legistuz


Жавоб беришгаям қўриб турибман 😨.

@legistuz


Бу кишининг ҳуқуқи бузиляптими?


Ҳуқуқий фанлар гапирганда, юқоридаги саволга нима деб жавоб берарди:

Давлат ва ҳуқуқ назарияси: ҳуқуқ мураккаб феномен. Унга турли категориялардан келиб чиқиб, таъриф бериш мумкин... . (бу ёғи кетди, фитфиллионта жумлалар).
... Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш жоизки, бир сўз билан ҳолатга ечим беришнинг реал имконияти мавжуд эмас.

Конституциявий ҳуқуқ: энди гап бундай. Барча тартиб-қоидалар конституцион қадриятлар устига қурилади. Шунинг учун, ҳолатни тартибга солувчи конституция нормасига эътибор бермоғимиз лозим, аввало.

Жиноят ҳуқуқи: тўхтанглар, вазиятда ҳуқуқбузарлик аломати мавжудлигининг зарурий шарти ижтимоий хавфлилик бор ёки йўқлиги-ку.

Жиноят-процессуал ҳуқуқи: изларни топайлик, изларни, биродарлар. Далил гапирсин.

Фуқаролик ҳуқуқи: мазкур ҳолатда мажбурият-ҳуқуқий муносабати вужудга келиши масаласини кўриб чиқиб, агар зарар етказилган бўлса, деликт натижасида етказилган зарарни зарар етказувчидан зарар қийматига мутаносиб равишда зарар кўрган тарафга ундириб берақолайлик.

Маъмурий ҳуқуқ (процесс): оғалар, узр. Ҳуқуқбузилиши оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққанмикин, бир кўрбоқайлик.

Инсон ҳуқуқлари деган фанга сўз берилмагач у: “Ҳали ман ўлганим йўқ”.

Ҳуқуқшунос талабаларга юбориб қўямиз 😁

Канал манзили:
👉 @legistuz


Шохруҳмирзони энди танишяпти. Тармоқларда у ҳақидаги муҳокамалар авж олган. “Зўр, талант экан, нега олдинроқ оммага танилмаганикин-а?”, деб ёзишса, мен бир чеккада мийиғимда кулиб қўйиб, алланималарни ўйлаб турибман.

2019 йил. Репетиторга энди қатнай бошлаган кезларим. Иссиқ ёз кечалари ТВдан ўша таниш бошловчи Алишер Узоқовнинг жарангдор овози янграшини ҳаяжон билан тинглардим: “Қарши олинг, Шохрууухмирзооо Ғаниееев”. Менимча, гап нима ҳақида кетаётганини илғадингиз. Ҳа, The Cover Up кўрсатуви тўғрисида эди. Шохрухмирзо ҳам шу лойиҳада илк бор кўриниш берган. Мана бу қўшиғини ҳалигача эшитиб юраман.

Бундан 5-6 йил олдинги Cover'чалик бирон мусиқий лойиҳа омадли чиқмади. Ҳозир ҳамма кўкларга кўтараётган «Овоз» ҳам каверни яқинига боролмаяпти. Ҳар ҳафта сешанба оқшомини интиқлик билан кутардим. Ишонтириб айтаманки, бошқа ҳеч бир телевизион кўрсатувни бунча қизиқиш билан кузатмадим. Қўшиқни янги талқинда куйланиши одамни ҳайратга соларди, ростан. Жами 5 та мавсум бўлди. Деярли ҳамма иштирокчисини танийман. Улар худди яқин кишимдек бўлиб қолгандек эди. Ҳар кўрсатув якунида бир киши лойиҳани тарк этардию, шунда қўрқиб турардим, ишқилиб Ғайбулла ё Заҳида чиқиб кетмасин деб.

Шерзодбек (1-мавсум), Ёрқинхўжа, Заҳида, Рушана, Юсуфхон, Афруза (2-мавсум), Лалиддин, Ғайбулла, Элмурод (3-мавсум), Сайёра, Жасмин, Тоҳир, Наврузлар (4-мавсум) вақтида порлашган.

Kids мавсумидаям зўр истеъдодлар намоён бўлишди. Иброҳим, Мадина, Икромжон, Фирдавс (монстер бу бола🔥) лар жонли ижро келажаги. Асл қўшиқ муаллифи қолиб ҳануз Иброҳим ижросидаги “Оққан дарё”ни эшитиб юришади.

5-мавсумда Алишер Узоқов лойиҳани тарк этгач ҳаммаси расво бўлди. Кузатмадим. Ундан сўнг X-factor, Artist яна бир балоларни ташкил қилишди. Ҳеч томоша қилгим келмади. Қалбда Cover қолиб кетган.

@legistuz


Энди адвокат бўлиш янада осон

❗️Адвокат бўлиш учун 3 ойлик стажировка ўташ талаби бор. Шу пайтгача стажёр ўриндош бўлиб ишлолмасди.

☝️Дейлик, юридик университетда ишайдиган ўқитувчи адвокат бўламан деса, ўқитувчилик ишидан вақтинча кетиб, стажировка ўташи зарур бўлган. Қайтиб аввалги ишига жойлашиш эса риск, вакансия бўлмаслиги мумкин-да. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам университетда ишлаб ҳам стажировка ўтаб бўлмасди. Энди шунга рухсат берилди. Стажировкани ўриндошлик асосида ўташ ҳам мумкин бўлди.

@legistuz


⚡️Абитуриентлар учун ОТМ ларга ҳужжат топшириш бошланди. my.uzbmb.uz сайти орқали рўйхатдан ўтса бўлади.

Рўйхатга олиш 2024 йил 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

@legistuz


Гнида дўстларинг бўлса, комплексим йўқ дейишга ҳаққинг йўқ. Айтсанг ҳам у ёлғон бўлади. Сабаби улар ҳар бир видеоингни “тема” қилиб, сенга янгидан-янги комплекс ясаб беришга доим тайёр 😂


Уйингизни талабаларга ижарага берсангиз даромад солиғи тўламайсиз

🏠 Уй-жойни ижара берсангиз, одатда ижара пулидан 12% даромад солиғи тўлайсиз. Масалан, 4 млн сўм ижара ҳаққидан 480 000 сўм солиқ тўлашга тўғри келади.

Модомики, талабаларга шу уйни ижарага берсангиз, мазкур суммани ўзингизда сақлаб қолишингиз мумкин.

📑 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тартибда тузилиши шарт эмас. Оддий ёзма шаклда тузилиб, солиқдан ҳисобга қўйилса бўлди.

🌐 Солиқдан рўйхатдан ўтказиш ijara.soliq.uz сайти орқали амалга оширилади.

@legistuz




Шарт эмас. Ҳазиломуз пост эди. Одатда асосий соҳавий блогдан ташқари енгил-елпи материаллар учун кичкина каналча очишади. Менда сал бошқачароқ бўлақолсин. Ҳаммаси фақат шу каналда улашилади. Ҳуқуқ ҳам, шахсий фикрлар ва бемаъни гаплар ҳам. Ҳар ҳолда жуда катта канал эмасмиз. Лайтга ҳали бор. Имкон борича майда-чуйда постларни ҳам сифатли қилиб улашишга ҳаракат қиламан аз баройи зерикиб қомаслигингиз. Хуллас, беҳуда бўлмайди. Фейсбук ё твиттерда ёза оладиганларимни ички цензурам туфайли телеграмда ёза олмасликдан чарчадим, очиғи.

Агар сизга нимадир бачканароқ туйилаётган бўлса, — узр, бўлганимиз шу — канални тарк этишингизга қарши эмасман.


Манимча, лайт канал очиш вақти келдиёв 😂. Нима дейсизлар, бўлар-бўлмас контентлар кўпайиб кетяптими?


Ғуломжон Нормат ижоди билан танишишда давом этмоқдаман.

“Қисмат ҳасратимга қўйди уч нуқта”.

Бу сўзларнинг кучлилигини қаранг. Гениальный ижодкорларгина бундай ёза олади. Бир ака айтганларидек, ёзган постларимнинг барини шу бир мисрага алишардим.


❗️Муҳим

Шу пайтгача қилган қайси хатоингизни бошқалар такрорламаслигини хоҳлардингиз?

Жавоб ёзиш:
👉http://t.me/anonaskbot?start=ZxIIqNsPm9BP_aI

Жавобингизни анорим ёзиб қолдиринг. Сўнгида битта постга жамлаб хулосалаймиз. Бу аниқ манфаатли бўлади.

Диққат: жавобни ким ёзгани менга кўринмайди, каналда ҳам муаллиф кўрсатилмайди.

20 last posts shown.