Нима қасдинг бор эди менда,
Нега бунча қилмадинг шавқат.
Қўрқмадингми Парвардигордан,
Ўйин бўлди сенга мухаббат.
Юрагимни кафтинга олиб,
Кулол каби минг кўйга солдинг.
Жуда оғир, жуда ҳам оғир,
Гуноҳларни бўйнинга олдинг.
Уялмасдан оласан ҳам тан,
Ва сўзлайсан буни мақтаниб.
Бу ёғига қандай яшайсан,
Ёлғонларга чўкиб, булғаниб.
Ойлар, кунлар қилолмадинг бас,
Масхаралаб қалбни жўртага.
Қасамлар ҳам сенга чўт эмас,
Худони ҳам қўйдинг ўртага!
Сенга нима қилган эдим, айт,
Нега мени олдинг нишонга.
Қанча сендан жабр чекканлар,
Сени севиб, сенга ишонган!?
Кўксингдаги тошми, юракми,
Ё Худодан қўрқмайсанми ҳеч.
Инсоф борми сенда озгина,
Тавбалар қил бўлмасидан кеч.
Қанча бало келди бошимга,
Қанча топдим сен деб талофат.
Қайтар дунё қайтади бир кун,
Бир кун қаттиқ ўч олар ҳаёт.
Малика Тавфик..
✨
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃🌹МЕҲР КЎЗДА🌹🍃