Qo’rg’ontepa tuman Hokimligi Matbuot xizmati(М.Махмудов)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қўрғонтепа тумани спорт мактаби спортчиси, енгил атлетика бўйича бир қатор рекордлар соҳиби, Андижон давлат педагогика институти жисмоний маданият факультетининг 2-босқич талабаси Усмонова Дилшода Эгамберди қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АЖАЛ ОҒУСИ!

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси жамият хавфсизлигига таҳдид солиб, ёшлар орасида ҳам тарқалмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг курашига қарамай, бундай жиноятлар камаймаяпти.

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги фуқаро Т.Б.Х. психотроп дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган. У 25 000 дона кучли таъсир қилувчи воситалар савдоси пайтида қўлга олиниб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Гиёҳвандлик – ҳалокат йўли!


Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform


5-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Муҳтарама оналар байрамига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Унда барча ўқувчиларнинг оналари байрам дастурига таклиф этилди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, ўқувчилар оналарга бағишланган шеърлар ва қўшиқлар ижро этишди. Шунингдек, она муқаддаслиги ва оиладаги ўрни ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

Фоторепортаж

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа:
telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўрғонтепа туманида нуронийлар жамғармаси ташаббуси билан уч авлод учрашуви ўтказилди

Куни кеча Нуронийлар жамғармасининг Қўрғонтепа туман бўлими ташаббуси билан уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда нуронийлар, ўрта авлод ва ёшлар иштирок этиб, ўз ҳаётий тажрибалари ва ибратли ҳикоялари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир давомида миллий қадриятлар, оилавий анъаналар ва ёшларнинг тарбияси ҳақида фикр алмашилиб, нуронийлар ёшларни ватанпарварликка, эл-юртга хизмат қилишга даъват этдилар.

Учрашув хотира суратига тушиш ва самимий мулоқотлар билан якунланди.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Forward from: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўрғонтепада “Оила ва хотин-қизлар маскани” ўз фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 28 февраль куни Қўрғонтепа тумани Учқун маҳалла фуқаролар йиғинида янги “Оила ва хотин-қизлар маскани” ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур маскан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий ўсишини таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Бу ерда хотин-қизлар учун турли ўқув курслари, маслаҳат хизматлари ва ривожланишга кўмаклашувчи тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Янги маскан ҳудуддаги аёлларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қўрғонтепа туман
ҳокимлиги матбуот хизмати


telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Forward from: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўрғонтепа туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида "Зиё улаш" китоб алмашиш акцияси бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Техникум талабалари тадбир доирасида бошқа фуқаролар ҳам китоблардан баҳраманд бўлишлари учун бир қатор китобларни тарқатдилар.

Китоб – инсон маънавиятини юксалтирувчи ва фикрлаш доирасини кенгайтирувчи беқиёс бойлик!

Қўрғонтепа туман
ҳокимлиги матбуот хизмати


telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Андижон вилояти прокурори кубоги учун кураш мусобақасидан фоторепортаж

Қорасув шаҳар истироҳат боғи кураш майдонида эркин кураш, юнон-рум кураши ва белбоғли кураш бўйича мусобақалар юқори кайфиятда ўтди.

Беллашувларда туманимизнинг турли маҳаллаларидан келган полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Белбоғли кураш бўйича тақдирлаш маросими ўтказилиб, ғолиб ва совриндорларга кубок ҳамда медаллар топширилди.

Фоторепортаж

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа:
telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз яшаётган бу диёр – полвонлар юрти!

Қўрғонтепа туман ҳокими Алишер Ҳалилов


Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Forward from: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жорий йилнинг 28 февраль куни Қўрғонтепа туманида Андижон вилояти миқёсида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш, глобаллашув шароитида ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашнинг илмий-назарий асослари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Республика тарғибот гуруҳи вакили Ш. Аҳророва, Ўзбекистон Республикаси Диний қўмитасининг Андижон вилоятидаги хотин-қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси Г. Жалилова, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари М. Қодирова иштирок этди. Шунингдек, вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган тарғибот гуруҳлари раҳбарлари, бош отинойилар ҳамда Қўрғонтепа тумани маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари ҳам йиғилишда қатнашди.

Йиғилиш давомида ёшларнинг маънавий-маърифий тарбиясига оид муҳим масалалар кўтарилиб, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни ёшлар онгига сингдириш бўйича таклифлар билдирилди.

Қўрғонтепа туман
ҳокимлиги матбуот хизмати


telegram

YouTube | Facebook | Instagram


Forward from: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги
Қўрғонтепада миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги

Қўрғонтепа туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги техникум ўқувчилари ва ўқитувчилари миллийликни замонавийлик билан уйғунлаштирган ҳолда, юртдошларимизга миллий либосларни янада ёрқин ва таъсирчан тарзда тарғиб этмоқдалар.

Фоторепортаж

Қўрғонтепа туман
ҳокимлиги матбуот хизмати


telegram

YouTube | Facebook | Instagram

11 last posts shown.