Ўзбекистонда агрокластерлар ривожига нималар халал бермоқда ва бу тўсиқларни қандай бартараф этиш мумкин?
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сўнгги уч йилда татбиқ этилаётган ва ўз самарасини бераётган кластер тизимининг ҳам ўзига яраша муаммолари бор ва, катта эҳтимол билан, айнан шу муаммолар кластерларнинг кутилганда-да, жадалроқ ривожланиши ҳамда ўсишига халал бермоқда.
Қайд этиш жоиз, бу муаммолар фақатгина агрокластерларнинг қонунчиликда тўлақонли кўзда тутилмагани билан боғлиқ эмас. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари кластерлар ривожига халал бераётган айрим муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар билан ўртоқлашди.
Муаммолар
1. Пахта-тўқимачилик кластерлари асосий фаолиятига, яъни пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашга инвестицияларини йўналтириши керак, бироқ кўплаб кластерлар иссиқхоналар, ғаллани қайта ишлаш, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш, чорвачиликни ривожлантириш каби ҳар қандай бизнесга сармоя тикмоқда. Бу ўз навбатида асосий фаолият туридан чалғитади ва пахта етиштириш ҳамда сотиб олишни молиялаштириш узоқ вақт давомида давлат бюджетга боғлиқ бўлиб қолишига олиб келади.
2. Туманларда фақатгина битта кластер фаолият юритиши ва шу ҳудуддаги фермерлар эса танлаш имкониятининг йўқлиги сабабли айнан шу кластер билан фьючерс шартнома асосида ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу жараёнда кўплаб кластерлар фермер хўжалиги томонидан етиштирилган пахта хом ашёси учун якуний маблағларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилолмаяпти. Қолаверса бу соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилади.
3. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан фермерлар ва кластерларнинг ишлаб чиқариш ҳамда маркетинг фаолиятига, кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ва моддий ресурсларни эркин танлаши борасида аралашуви юқори даражада сақланиб қолмоқда. Жумладан хўжаликлар томонидан пахта хом ашёси етиштириш учун олинган кредитни сарфлашда моддий ресурслар белгилаб берилган таъминотчилардан сотиб олинмоқда (минерал ўғитлар фақат «Ўзагрокимёҳимоя» тизими ташкилотларидан, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари фақат «Ўзбекнефтгаз» тизимига кирувчи корхоналардан).
4. Кластерлар ва фермерларнинг илм-фан ютуқларидан ва самарали инновацион ишланмалардан фойдаланиш самарадорлиги паст. «Ишлаб чиқариш-илмий муассасалар — бизнес бирлашуви» тамойили амалда тўлиқ ишламаяпти.
5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш учун замонавий технологияларни жорий қилиш учун юқори сифатли хизматларни, жумладан, ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш етарли даражада эмас.
Батафсил
@daryo_live