Ассалому алайкум, қалби тоза, самимий ўқирманлар! Бу жигитни мадҳиямизни чиройли айтишини қаранг.
Бизни қишлоқдаги Мардон маллимни болалари "Элга бахт нажот" деган жойини "Элга бақлажон" деб айтиб юрибди) Бу жигитни гулини исми- Томоки Oгава бўлади. Ўзбекистонни иккинчи ватаним деб атайди. Ҳар доим Японияда Ўзбекистонни тарғиб қилиб юради. Ўзбекистонни шу даражада севганидан Ўзбекча исми ҳам бор. Ўзбекча исми - Odiljon Ogaev ! Қобиловни Кабулов, Лолани Ловла, Темурни Тсемур қилиб олганлар, ер ёрилиб ерга кириб кетинглар. Қулоқларинга чопоним сенларни)
Мана бу Япон укамиз, 1,5 йилда Ўзбек тилини шу даражада ўрганибди. Анави шўртумшуқ, Ўзбек бўла туриб, "Мне так удобна" деб юрган, Ўзбекистонда туғилиб ўсиб Ўзбекча гапирмайдиганлар падарларинга лимонад сизларни)) Азизлар, унутманг: "Ўз тилини хурмат қилмаганлар, ватанни ҳам, Динни ҳам, ғурурини ҳам улгуржи савдода сотиб келади". Шунинг учун, ундайлардан узоқ бўлинг. Одилжон ОҒАЕВ мендан кўра келишган ва зўр эмассиз-куя, лекин сиз ҳам зўрсиз😁Ташаккур сизга👏