Нью-Йоркда тирбанд йўлларга кириш учун тўлов жорий этилди5 январдан бошлаб енгил автомобиль ҳайдовчилари
тиғиз пайтларда гавжум ҳудудларга кириш учун
9 доллар тўлашлари лозим. Расмийлар бу чора туфайли ҳар куни "тирбандликни камайтириш зонаси" (Эмпайр-стейт-билдинг, Таймс-сквер, Уолл-стрит ва бошқалар)га камида
80 минг автомобиль камроқ келишини кутмоқда.
Ушбу чора Нью-Йоркдаги тирбандликка қарши курашга қаратилган. Яна бир мақсад — жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун маблағ тўплаш.
Нью-Йорк икки йил кетма-кет дунё бўйича йўллар тирбандлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2024 йилнинг биринчи чорагида Манхэттен марказида эрталабки тиғиз соатларда автомобиллар
17 км/соат тезликда ҳаракатланишган.
👉
@Kun_UZ