Forward from: ТилиҒирром
#Шеър
* * *
Миттилашиб кетди бу улкан дунё,
Майдалашиб кетди “одамчалар” ҳам.
Кимлардир кунини кўролмай юрар,
Кимгадир бизларнинг ғийбатимиз ғам.
Эмишки... бахтимиз бехислат эмиш,
Сизни севармишман ўзимдан ортиқ.
Ҳа яна айтгандай, эшитдингизми?!
Сизга деб жонимни этибман тортиқ.
Ўзимга ўхшамай қолибман буткул,
Кўзимда кўрипти кўзларингизни.
Гапимни тополмай қолган эмишман,
Такрорлаётганмишман сўзларингизни.
Бону, хаммасини англагандирсиз,
Ҳасратда қолишди ағёрларингиз.
Уларга ёқмайроқ қолдими дейман,
Менга деб битилган ашъорларингиз.
Аламда эзилиб юришсин майли,
Зарра армонларга зорлигингизга.
Бону, сиз ва қадрдон ғийбатчиларим,
Борингизга шукр, борлигингизга!
© Қувончбек Каримов
✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO
* * *
Миттилашиб кетди бу улкан дунё,
Майдалашиб кетди “одамчалар” ҳам.
Кимлардир кунини кўролмай юрар,
Кимгадир бизларнинг ғийбатимиз ғам.
Эмишки... бахтимиз бехислат эмиш,
Сизни севармишман ўзимдан ортиқ.
Ҳа яна айтгандай, эшитдингизми?!
Сизга деб жонимни этибман тортиқ.
Ўзимга ўхшамай қолибман буткул,
Кўзимда кўрипти кўзларингизни.
Гапимни тополмай қолган эмишман,
Такрорлаётганмишман сўзларингизни.
Бону, хаммасини англагандирсиз,
Ҳасратда қолишди ағёрларингиз.
Уларга ёқмайроқ қолдими дейман,
Менга деб битилган ашъорларингиз.
Аламда эзилиб юришсин майли,
Зарра армонларга зорлигингизга.
Бону, сиз ва қадрдон ғийбатчиларим,
Борингизга шукр, борлигингизга!
© Қувончбек Каримов
✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO