Hokimcha axborot kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sales


Hokimcha | Расмий канал
Видео ва хабар юбориш: /
Реклама учун /

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sales
Statistics
Posts filter


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💐 Сизни фасллар келинчаги бўлмиш бахор айёми 🌸 8-март халқаро хотин қизлар байрами билан табриклайман...

Сизни хеч қачон бахорий гўзаллик тарк этмасин, юзингиздан кулгу лабингиздан табассум аримасин.

❤️‍🔥 @Musofrdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🪪 Хорижга чиқиш биометрик паспорти қандай ҳолларда расмийлаштириб берилмайди?

Обуна бўлинг 👉🏻 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон МТЖ ва Италиянинг "Рома" клуби футболчиси Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси дея эътироф этилган эди

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
❄️ Аргентинада олмадай келадиган дўл ёғди

Маълум бўлишича, ҳодиса мамлакатнинг Ла-Пампа провинциясида юз берган.

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
❗️Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги хусусий уйда ис газидан заҳарланиш оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Қурбонларнинг беш нафари вояга етмаганлар бўлган.

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Москва вилоятида муҳожир оила янги туғилган чақалоқни 10 минг рублга сотиб олмоқчи бўлди

Ички ишлар вазирлиги янги туғилган болани сотиш билан боғлиқ жиноий схемада иштирок этганларнинг сўроқ видеосини эълон қилди.

Қирғизистонлик харидор аёлнинг айтишича, у болани онаси ундан воз кечгани учун ўз тарбиясига олишни хоҳлаган. Аёл ҳужжатлар билан манипуляция қилганини ва чақалоқни ўз номига расмийлаштиришга уринганини тан олган. Маълумотларга кўра, эр-хотин Қирғизистон фуқаролари, боланинг онаси эса Туркманистондан келган.

Врач Элионора С. ушбу жиноий схема учун 150 минг рубл олган, она эса янги "ота-она"дан 10 минг рубл банк картасига ўтказма сифатида ва 2,3 минг рубллик аёллар этиги қабул қилиб олган.

Щёлковск шаҳри прокуратураси янги туғилган чақалоқни сотиб олиш-олиб бериш факти бўйича жиноят иши тафтишини назоратга олди.

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Россияда миграция қонунчилиги бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда

Россияда мигрантларнинг мамлакатда қолиш қоидаларига риоя этиши бўйича текширувлар давом этмоқда. 2025 йил бошидан буён ИИВ ходимлари
18 мингдан ортиқ тадбир ўтказди.

Москва ва Санкт-Петербургда 1000 дан зиёд текширувлар амалга оширилди.

2,5 минг хорижий фуқаро учун вақтинчалик бўлиш муддатини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилинди. Улар орасидан 477 киши мажбурий дактоиласкопия, суратга олиш ва тиббий кўрикдан ўтиш талабларини бажармаган.

607 нафар чет эл фуқаросига нисбатан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз! 2025 йил 30 апрелгача мамлакатда қолиш қоидаларини бузган хорижий фуқаролар ҳуқуқий мақомларини расмийлаштириш имкониятига эга. Бунга эришиш учун қуйидаги идораларга мурожаат қилиш керак:

• Россия ИИВ ҳудудий органлари
• ФДУП «ПВС» Россия ИИВ филиали
• ГБУ «ММЦ» (Сахарово)


Қонунларга риоя қилинг ва Россиядаги ҳуқуқий мақомингизни тартибга солинг!

Обуна бўлинг 👉🏻 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
‼️‼️‼️🇰🇿🇺🇿Қозоғистонда Ўзбекистоннинг бўш вагонлари ҳаракатига чеклов қўйилди

🔴Чекловлар 2025 йил 26 февралдан 8 мартгача амалда бўлади. Бироқ, мамлакат темир йўл компанияси тақиқ жорий этилишининг сабабларини кўрсатмаган.

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Туркияда таксиларда мажбурий видеокузатув тизими жорий этилади

1 мартдан Туркиядаги барча таксиларда кузатув камералари мажбурий бўлади. Ички ишлар вазирлиги қарорига кўра, камералар ҳам йўловчи, ҳам ҳайдовчи ҳудудини ёзиб олиши ва ёзувлар камида бир ой сақланиши керак. Камерасиз таксилар техник кўрикдан ўта олмайди ва ишламайди.

Истанбул такси ҳайдовчилари палатаси раҳбари Эйюп Аксу мегаполисдаги барча таксилар аллақачон янги талабларга мос келишини маълум қилди. Унга кўра, тизимни ҳар бир машинага ўрнатиш 22 800 лирага тушган.

Янги чора йўловчилар ва ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни тезкор тергов қилишга қаратилган.


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
👨🏻‍⚕Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Словенияга ишлашга бориши мумкин

Словения томони билан Ўзбекистондан тиббиёт мутахассисларини клиникаларига жалб этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Миграция агентлиги.

@Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат

Офисда ўтириб ишловчилар учун уйқуни очиб, бош оғриқларини олувчи оддий машқ

Фақат қон босими борлар эҳтиёткор бўлишлари керак

Яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
🇰🇬🇹🇯🇺🇿Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада назоратни оширмоқчи

Қирғизистон Республикаси қирғиз-тожик ва қирғиз-ўзбек чегараларидаги айрим назорат-ўтказиш пунктларида транспорт назоратини кучайтирмоқчи.

Ҳозирда Евросиё иқтисодий иттифоқи ташқи чегарасининг Қирғизистон участкасида транспорт назорати "Торугарт-Автодорожный", "Иркиштом-Автодорожный" (Хитой), "Қорамиқ-Автодорожный", "Қизил-Бел-Автодоный", "Қулунду-Автодорожный" автомобил назорат пунктларида амалга оширилмоқда.

@Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
⚡️Москва ва Москва вилояти учун расмий Рамазон тақвими - 2025

🌙Рўзанинг биринчи куни - 1 март.

❗️Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади.

📲 Ўзингизга сақлаб қўйинг, яқинларга ҳам улашинг!

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
”Ҳаж” ва «Умра» тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

❤️‍🔥 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров озарбайжонлик хонанда Роза Зергерли билан кўришди...

http://t.me/musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
⚡️Россияда Рамазон ойи қачон бошланиши айтилди.

РФ мусулмонлари диний бошқармаси маълум қилишича Рамазон ойи 28 февраль куни қуёш ботиши билан бошланади.

• биринчи таровиҳ намози – 28 февраль
• биринчи рўза куни – 1 март
• охирги таровиҳ намози – 28 март
• охирги рўза куни – 29 март
• Рамазон ҳайити – 30 март

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
❗️Қозоғистон қидираётган ўзбекистонлик Россияда ушланди

Москва вилоятининг Люберцы шаҳрида 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олинди. У 2014 йилда чимкентлик аёлга тегишли бўлган ер участкасини фирибгарлик йўли билан сотган. Жабрланувчига етказилган зарар 14 минг долларни ташкил этади.

Обуна бўлинг 👉🏻 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Сурункали стресс, уйқусизлик ва нотўғри овқатланиш: Кўз нурини шикастловчи зарарли ҳаракатлар

▪️Агар сиз доимий ширинликлар, қайта ишланган маҳсулотлар, қаҳва ва фаст-фоодлар истеъмол қилсангиз, яқин келажакда кўзлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишингиз мумкин.

▪️Узоқ муддатли стресс танадаги ресурсларини “еб боради”, натижада мушаклар янада тораяди. Кўз мушклари бунда диққатни жамлашга қийналади, тўр парда эса яхши қон айланмасликдан азият чекади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Доимий стресс кўздаги ички босимини оширади, бу вақт ўтиши билан глаукомага олиб келади.

▪️Уйқусизликдан нафақат бош мия, балки кўзлар учун ҳам зарарли. Тўғри дамнинг етишмаслиги қуруқ кўзлар синдромига, қизариш ва ҳатто вақтинчалик кўз нурининг камайишига олиб келади.

▪️Узоқ вақт давомида экран олдида бўлиш кўзларни зўриқтиради. Кўзлар қуруқлашиб, чарчаш, оғриқ ёки ноқулайлик туғдиради. Бундан ташқари, смартфон экранлари ўзидан кўк нур чиқаради, у узоқ муддатда кўз тўр пардасига зарар етказади ҳамда мелатонин гормони ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилиб, уйқуни бузади.

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

Сурат Твиттернинг Grok сунъий интеллекти ёрдамида чизилди.

👉 @Musofirdauz


Forward from: Musofirlar | Migrant | Turkiyada | Koreyada
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️111 кило наркотика фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 111 кг. наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманидан айланма йўллар орқали 10 кг. 894 гр. “опий” моддасини Ургут тумани ҳудудига олиб келган Тожикистон фуқаролари – 1980, 1982, 1989 йилларда туғилган 3 нафар ака-ука қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1982 й.т. аёл ҳам ушланиб, унинг яшаш хонадонида сақланаётган 13 кг. 85 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа ҳолатда эса, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод тумани “Турон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Мастчох туманидан Бекобод туманига оқиб ўтувчи Далварзин канали орқали оқизиб юборилган 3 дона елим идишдаги жами 8 кг. 381 гр. “опий” ва 59 кг. 296 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш мақсадида чегара ҳудудига келган вақтларида Бекобод шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи, 1985, 1989, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, улардан 2 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бекобод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, “ўзбек-тожик” давлат чегарасидан тахминан 400-500 метр узоқликдаги дала майдонида муқаддам номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 1 дона спорт сумкаси ичида 3 кг. 942 гр. “опий” ва 15 кг. 473 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситаларини қолдириб кетган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


👉 @Musofirdauz

20 last posts shown.