Kosonsoy tarix muzeyi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Art


Bu kanaldan Kosonsoy Tarix Muzeyi haqida batafsil malumot olishingiz mumkin.
15-11-2018.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Art
Statistics
Posts filter


​​#Табрик

🔰 Косонсой тумани ҳокимининг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табриги!

📌 Ассалому алайкум, мунис, мўътабар онахонлар. Дилбар аёллар! Латофатли опа-сингиллар!

▫️Аввало, барчангизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Биз бу қутлуғ байрамни доимо орзиқиб, катта қувонч ва ҳаяжон билан кутамиз. Чунки бу шукуҳли айём юртимизга яшариш ва янгиланиш фаслини – фасли навбаҳорни бошлаб келади. Бу байрам дилимиздаги сиз азизларга бўлган самимий ҳурмат ва эҳтиромимизни, меҳр-у муҳаббатимизни яна бир бор ифода этишга имкон беради.

Бугунги кунда туманимизнинг барча ташаббускор аёллари жамиятимизнинг барча жабҳаларида фаоллик кўрсатиб, юксак ютуқларга эришиб келишмоқда.
Ватанимиз ва халқимиз олдидаги муносиб хизматлари учун Гнесин номидаги Россия мусиқа академияси магистранти Шаҳноза Ёқубжонова “Келажак” бунёдкори медали билан, шунингдек, тажрибали шифокор, кўп йиллар тиббиёт соҳасида самарали фаолият юритган Заҳро опа Абдуллаева ҳам куни кеча “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Албатта, дилбар опа-сингилларимизнинг шундай юксак ютуқларга эришаётгани барчамизни қувонтиради ва биз улар билан фахрланамиз!

Қадрли онажонлар, ораста опа-сингиллар, яна бир бор барчангизга гўзал байрамингиз муборак бўлсин, ҳамиша бахтимизга соғ-омон бўлинглар!

Дилмурод Қодиров,
Косонсой тумани ҳокими


❗️Маккада Қуръон музейи очилди

Макка шаҳрининг Ҳиро ҳудудида маҳаллий аҳоли ва зиёратчиларнинг диний, маданий билими ва тажрибасини ошириш мақсадида Қуръони Карим музейи ишга туширилди.

Мажмуага ташриф буюрувчилар нодир қўлёзмалар тўплами, Қуръоннинг тарихий нусхалари ҳамда бу муқаддас китобнинг асрлар давомида сақланиш жараёни акс этган интерфаол кўргазмани томоша қилишлари мумкин.


🌸 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни!

💐
Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклаймиз!

💐


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
8-март - Халқаро хотин-қизлар куни. Бу қутлуғ айём билан барча аёл-у қизларни табриклаймиз.

Ҳамиша гулдек очилиб юришларингни тилаймиз. @Ҳурматли эркаклар, онангиз, опа-сингил, аёлингиз, фарзандларингиз, хуллас барча яқинларингизни табриклаб қўйинг. Доимо саломат бўлишсин.


КОСОНСОЙНИНГ ЖОНКУЯР АЁЛЛАРИ

«Аёл инсонни инсон, оилани оила қиладиган, ҳаётни гўзаллик ва меҳрибонлик билан нурафшон қиладиган зотдир» .
Косонсой тарихида ўчмас из қолдирган ва қолдираётган шундай аёллар борки, улар билан туман аҳли фахрланади.
Қуйида сиз ана шундай аёллар билан танишинг.

Абдусаломова Норжон (1936-38 йиллар) - Косонсой туман партия комитетининг биринчи котиби бўлган.

Азизова Мўтабархон - Косонсой туман партия комитети ижтимоий бўлими котиби бўлган.

Дадахонова Мамлакатхон - ҳоким ўринбосари, туман ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи раиси ўринбосари бўлган.

Хўжаева Болтиби -туманда энг биринчи фаол аёллардан бўлган.

Охунова Роҳатой - “Бухоро” давлат ва жамоа хўжалиги бошлиғи бўлган.

Мирзабекова Бодомхон - Фарғона вилояти Данғара тумани халқ суди раиси, «Шароф Рашидов» жамоа хўжалиги раиси муовини, Косонсой туман 1,14,26,27 мактаблар директори бўлганлар.

Маризаева Тоҳирахон - Туман ижроия комитети раиси, вилоят ижроия комитети раиси ўринбосари, Косонсой туман Ҳокими бўлган.

Машарипова Тўхтахон - Туман ҳокими ўринбосари бўлган.

Мўйдинова Тоҳирахон судья, -Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Косонсой туман Халқ қабулхонаси раҳбари булган.

Муллабоева Ойшахон - Туман партия комитетининг котиби бўлган.

Носирова Назирахон - Косонсой шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудири бўлган

Розиқова Хурсаной - Туман партия комитети йўриқчиси, ёшлар қўмитаси котибаси, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси бўлган.

Қамбарова Шавкатхон-Косонсой туман тиббиёт коллежи директори бўлган.

Тошпўлатова Муборак-Ўзбекистонда хизмат кўрсатган савдо ходими бўлган.

Усмонова Тожихон - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор бўлган.

Ҳамзахўжаева Тиллахон - Туман партия комитети котиби, ижроия комитетининг раиси, жамоа хўжалиги раиси, Олий кенгаш депутати бўлган.

Шарофатхўжаева Анзиратхон саводсизликка қарши курашда биринчи ўкитувчилардан.

Шарифбоева Анисахон-қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, мактаб директори бўлган.

Йўлдошева Ражабби-Худойбердиев давлат хўжалиги раис ўринбосари бўлган.

Турсунова Фарида- туман матлубот жамияти раиси ўринбосари бўлган.

Калонова Фарида - биринчи жамоа хўжалиги раисларидан бўлган.

Якубжонова Шакаржон- хотин-қизлар озодлиги учун биринчи курашчилардан бўлган.

Камолова Ҳавохон- хотин-қизлар озодлиги курашчиси, биринчи ўқитувчилардан бўлган.

Маҳкамова Майрамжон- биринчи ўқитувчилардан, фаоллар ҳаракати аъзоси бўлган.

Губайдулина София- хотин-қизлар фаоллари сафида бўлган

Турсунова Ойимхон- биринчи тарбиячилардан, фаоллар ҳаракати аъзоси.

Комилова Озода- хотин-қизлар орасидан чиққан фаол аёллардан.

Якубова Инобат- донгдор бригада бошлиғи бўлган.

Ҳомидова Муҳаббат- илғор бригада бошлиғи бўлган.

Умарова Тожихон- донгдор бригада бошлиғи бўлган. .

Ортиқова Инобат- жамоа хўжалигининг фаол аъзоларидан.

Насимова Саломат- биринчи фаол аёллардан.

Ниёзова Тожигул- туманда энг биринчи фаол аёллардан.

Қудратова Ҳурматой, вилоят Кенгаши депутати

Тожибоева Василахон
Фахрий шифокор

Мирзаҳамдамова Гавҳар ўқитувчи

Ҳомидова Зебохон
Косонсой туман тиббиёт барлашмаси фахрийси.

Ҳамраева Лутфияхон
фахрий гинеколог врач

Абосхўжаева Галина ўқитувчи

Ғайбуллаева Света
Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси фахрийси.

Баҳодирова Мамлакат
кутубхонашунос, бир неча китоблар муаллифи

Ғайбуллаева Дилбархон
Наманган вилоят Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси
Қосимова Илминисса
Мактаб ва музей директори бўлган.


Forward from: Мухаммадхон Акрамов
Косонсой туман Махдуми Аъзам маҳалласида янгидан қад ростлаётган Саййид Жалолиддин Косоний мақбараси


Forward from: Мухаммадхон Акрамов
Ўзгандаги Саййид Бурҳониддин Қилич мақбараси.


Forward from: Мухаммадхон Акрамов
#биласизми?
Саййид Бурҳониддин хожа қабрлари қаерда?

Косонсой сойи ўнг қирғоғидаги Хонақоҳ қабристонида дафн этилган Саййид Жалолиддин
Косоний кўҳна Косоннинг энг нуфузли саййидларидан бири, фақиҳ олим эди.
Саид Жалолиддин Наманган, Ахсикат ва Косон мадрасаларида мударрислик қилган. У Ахсикат ва Косон ҳукмдорлари ҳузурида катта мавқега эга бўлиб, мамлакатнинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Махдуми Аъзам шу зотнинг фарзандидир.
Саййид Жалолиддин Косонийнинг боболари Саййид Бурҳониддин хожа ҳам ўз даврининг етук олимларидан бири бўлган. У кишининг қабрлари Косонсойдаги Сандақа (Сандиқли) мозорда. Нега бу қабристон Сандақа деб аталади?
Ривоят қилишларича, Саййид Бурҳониддин хожа вафотларидан бир қанча муддат ўтиб, Косоннинг нуфузли уламоларидан бирининг тушларига кирибдилар.Ул зот: "Мени зудлик билан бу жойдан кўчиринглар", дер эканлар. Тонгда бир қанча уламолар машварат қилиб, Саййид Бурҳониддин хожа қабрларини очиб, жасадларини сандиққа солиб, бошқа жойга дафн қиладилар. Эртаси куни сой қирғоғидаги баланд жарликда жойлашган Саййид Бурҳониддин хожа дастлаб дафн этилган қабристоннинг бир қисми қулаб тушади. Бекорга Саййид Бурҳониддин хожа уламо тушларига кирмаган эканлар.
Яна бир гап, айримлар Махдуми Аъзам аждодлари Саййид Бурҳониддин хожа ва Саййид Бурҳониддин Қилични баъзан адаштириб юборишади. Саййид Бурҳониддин Қилич Махдуми Аъзамнинг 11
асрларда яшаган бобокалонлари, Фарғона ҳукмдорларидан биридир. У кишининг қабрлари Ўзганда.
Саййид Бурҳониддин Қилич тўғрисида икки қадимий манба мавжуд: 800йилча илгари Имом Насафий томонидан ёзилган" Қандия"( Ал-қанд фи таърихи Самарқанд) китоби ва 16асрда ёзилган "Жоме ул-мақомот" (Махдуми Аъзам тарихи) асарларидир.

Муҳаммадхон Акрамов


Forward from: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
🔰 Ассалому алайкум азиз маҳалладошлар!

🔍 Юртимизда баҳор нафаси ҳукмрон. Бу йил қалбларимиздаги шукроналик, шукуҳ икки ҳисса кўпдир. Боиси, кўкламнинг илк куни муқаддас рамазон ойи билан бошланди.

🔍 Барчангизни аввало, баҳорнинг кириб келгани, бу йилги яшариш фасли эзгулик, хайр-у саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифни ҳам бошлаб келгани билан чин дилдан қутлаймиз.

🔍 Халқимизда "Ободлик кўнгилдан бошланади" деган нақл бор. Аслида ҳар бир эзгулик, яшаришлар, янгиланишлар қалбдан бошланади, амалларимизда эса акс этади. Шу боис табиат ҳам бор гўзаллигини кўрсатиб, оламни яшилликка, гулларга буркайди. Бу жараёнда ҳар бир инсон ҳам она табиат билан монанд ҳаракат қилиб, хонадони, маҳалласига ободлик олиб кирса, гуллар экса, сарамжон-саришталикни канда қилмаса, юрт ҳам фаровон, кўнгиллар ҳам обод бўлади.

🔍 Айниқса, бундай кунларда халқимизга хос анъана ва қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз янада яққолроқ намоён бўлади, бўй кўрсатади. Азалдан халқимиз уйини обод, кўнглини пок туйғулар, эзгу амаллар билан боғлайди, саришталикни хуш кўради, гўзалликдан кўзи қувнайди.

Ҳурматли маҳалладошлар, келинглар, ободликни хонадонимиздан, маҳалламиздан бошлайлик. Уйимизга кўчаларимизга файз, маҳаллага кирган ҳар бир инсон қалбига эса яшариш руҳини олиб кирайлик!

Қаҳрамон Қуронбоев
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентдаги давлат музейи тақдири сўроқ остида…

Маданий мерос агентлиги амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи муҳофаза ҳудудидаги қурилиш ишларини ҳақиқий ортидан тегишли судга даъво ариза киритди.

Аввалроқ, суд «Tarim Inshaat Investment Group» томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатган эди.

1 март куни Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида «Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи муҳофаза ҳудудидаги қурилиш ишлари ва унинг маданий меросга таъсири» мавзусида брифинг ўтказилди.

Брифингда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, санъат арбоби, академик, профессор Турсунали Қўзиев иштирок этиб, давлат музейи атрофидаги қурилишлар музей муҳофаза ҳудудига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди.

Маълум бўлишича, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар «Tarim Inshaat Investment Group» олиб бораётган қурилиш ишларидан норози бўлишган.


🔰 «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» – Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди

▫️«2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Унга кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.

Бу йилги Наврўз байрами Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказишга эътибор қаратилади.

Байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконлари, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда бу борада кўргазмали савдо ва танловлар ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.

Умумхалқ сайиллари уюштириладиган асосий майдонлар, кўчава хиёбонларни миллий услубда байрамона безатилади. Байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ўтказилади, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналар ташкил қилинади.


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Баҳор келди азизлар,
Таратиб хуш тароват.
Бирга келган Рамазон,
Бўлди баҳорга зийнат.

Ҳар галгидай эмас,
Баҳор бу гал ўзгача.
Нурга тўлди борлиқ,
Ифори ҳам бошқача.

Баҳор келди Азизлар,
Баҳор келди.
Етаклашиб бирга,
РАМАЗОН КИРИБ КЕЛДИ.

Ориф Султон


Forward from: Saida Mirziyoyeva
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aziz yurtdoshlar, hurmatli dindoshlar!

Sizni kirib kelgan Ramazoni sharif bilan samimiy muborakbod etaman!
Alloh bu muborak oyni aziz Vatanimiz uchun, butun dunyo musulmonlari uchun tinchlik-xotirjamlik, ahillik va baraka oyi qilsin.

Ramazon muborak!
-

Дорогие соотечественники, уважаемые единоверцы!

От всего сердца поздравляю вас с наступлением благословенного месяца Рамадан!
Пусть Всевышний сделает этот священный месяц временем мира, спокойствия, согласия и благодати для нашей Родины и всех мусульман мира.

Рамазон муборак!


ЭЪТИРОФ
Британиялик олим В. Маделунг "Мовароуннаҳр ҳанафий мактаби" деб номланган халқаро илмий анжумандаги маърузасида аллома Мавлоно Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал Косонийнинг "Бадоеъ-ус саноеъ фи тартибаш уш-шароеъ" ("Шариат тартибидаги ажойиб санъатлар") асари ҳақида шундай деганди: "Ушбу асар ҳанафий мазҳаби фиқҳига оид китоблар орасида кейинчалик ҳам унинг даражасига ета олмайдиган маҳорат намунасидир".
Имом Косонийнинг ушбу асари 7 жилддан иборат бўлиб, кўп асрлар давомида ислом ўқув юртларида фиқҳ соҳасидаги муҳим ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Бундан ташқари Имом Косонийнинг" Ал Султон ал мубин фи усул ад—дин"номли асари ҳам анча машҳур бўлган.


#РАСМАН

🔰 Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказилади — Президент қарори

▫️«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/7913


Forward from: Мухаммадхон Акрамов


Forward from: Мухаммадхон Акрамов


Forward from: Мухаммадхон Акрамов
Халқаро журналда музей фаолияти ёритилди

"Лучшие интеллектульные исследования" халқаро журналининг 2025йил февраль ойидаги 39-сони, 1-томида Косонсой тарих музейи ходимлари М. Акрамов ва И. Пўлатовнинг илмий мақолалари чоп этилди. Унда музей фаолияти, ундаги ноёб экспонатлар ҳақида сўз юритилган.


#Кун_тарихи

Бобурий ҳукмдорлар Бухоро хонларининг суратларини нега чиздирганлар?


Ватанимиз тарихидаги 25 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/691604


#таъзия
Ҳасанбой Эсонбоев

Туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси оғир жудоликка учради. Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган уста пахтакор Ҳасанбой Эсонбоев 79 ёшида вафот этди.
Ҳ. Эсонбоев1946 йил Ровот қишлоғида туғилди.Андижон пахтачилик институтини тугатгандан сўнг бутун умрини туманимиз қишлоқ хўжалиги равнақига бағишлади.
Йигирма йилдан ортиқ вақт бригада бошлиғи,етти йил жамоа хўжалиги раҳбари сифатида фидокорона меҳнат қилди Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.
Тажрибали деҳқон ўнлаб иқтидорли шогирдлар тайёрлаб, қишлоқ хўжалиги соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш борасида ҳам ибрат намунасини кўрсатди.
Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Ҳасанбой Эсонбоевнинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Косонсой тарих музейи.

20 last posts shown.