#Қадриятлар_ҳафталиги
🔘 ТАОМЛАНИШДА ҲАМ МАДАНИЯТ ВА ИЛМ БЎЛМОҒИ ЗАРУР
▪️Барча тирик организм каби одам ҳам доимо ейиш-ичишга муҳтож бўлади. Турли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали қувватланиб, ҳаёт кечиради. Бизнинг халқимизда асрлар давомида дастурхон устида овқатланишнинг минг йиллик қадриятлари шаклланганки, бу орқали авлодларни ҳам моддий ҳам маънавий озиқлантириш мақсад қилинади. Бу борада доно халқимиз орасида бир дастурхон атрофида таомланишнинг ўзига хос маданияти ҳамда илми мавжуд.
✅ Аввало, бир дастурхон атрофида овқатланишда қўлларни яхшилаб ювиш талаб этилади. Бу эса турли хил инфекцион касалликларни олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, кўп овқат емаслик ҳам овқатланишнинг асосий талабларидан биридир. Чунки, кўп овқат ейилганда юрак қисилиб, тиниқ ишламайди, мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, ошқозон зўриқиб ишлайди, одамнинг танбаллиги ортиб, камҳафсала ва серуйқу бўлиб қолади.
Қолаверса, ёши улуғ ва фозил кишилар дастурхондаги таомга қўл узатмагунча бошқалар кутиб туришади, улар ҳам ўз навбатида бошқаларни маҳтал қилиб қўймасликлари зарур.
✅ Оғиздаги таомни ютмай туриб, идишга қўл узатилмайди, тишланган таом идишга қайтариб қўйилмайди, дастурхонга тортилган таомнинг айбини топиб, камситилмайди.
✅ Тик турган ҳолда таом ейилмайди ва ичимлик ичилмайди (фақат замзам тик турган ҳолда, қиблага юзланиб ичилади). Замонавий тиббиёт ҳам тик турган ҳолда шошилиб овқатланиш таомнинг яхши ҳазм бўлмаслиги ва семириб кетиш сабабларидан эканини аниқлади.
Овқатланиб бўлингач,қўллар ва овқат идишлари тозалаб ювилади. Таомланиб бўлингач, дастурхонга ва таом эгаси ҳаққига, юрт тинчлиги, фарзандлар камоли учун катталар дуо ўқиб, неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтиб, ўриндан турилади.
© Д. Исақов
Республика маънавият ва маърифат маркази
Косонсой тумани бўлинмаси раҳбари
▪️Расмий веб-сайт: www.kosonsoy.uz
| Telegram | Facebook | Instagram | Youtube