ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?
Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига эмас, давлат хизматлари марказига мурожаат этасиз. Ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтасиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли қарори мавжуд. Бу қарор “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”дир
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш СХЕМАСИ
1-босқич. Ариза берувчи - Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш. Хоҳишига кўра.
ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. Мурожаат қилинганда.
2-босқич. Давлат хизматлари маркази - Сўровномани ваколатли органга юбориш. 10 дақиқа мобайнида.
ЯИДХП. Автоматик тарзда.
3-босқич. Ваколатли орган - Ариза берувчига давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш.
15 кун мобайнида. Ваколатли орган Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарномани юбориш.3 иш куни мобайнида.
4-босқич. Давлат хизматлари маркази - Хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Қарор қабул қилингандан сўнг.
5-босқич. Ариза берувчи - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини амалга ошириш. 3 иш куни мобайнида.
6-босқич. Ваколатли орган - Давлат божи тўланганидан сўнг гувоҳномани ваколатли орган, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш. 10 дақиқа мобайнида.
7-босқич. Давлат хизматлари маркази - Давлат хизматлари маркази гувоҳномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Гувоҳнома тушган куни.
Бундан кўриниб турибдики, Давлат хизматлари маркази фақат хизмат кўрсатувчи орган. Ваколатли орган эса вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасидир.
Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи СТАВКАЛАРИ
Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар) - 12,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.
Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари - 15 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.
Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) - 50 фоизи базавий ҳисоблаш миқдорида.
Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) - 2,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.
Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) - 25 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.
Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар) - 12,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.
Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси
@Jurnalist04