Forward from: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
🔘 ИСМОИЛХОН МАҲМУДОВНИ ХОТИРЛАБ
▪️Инсон оламдан ўтар экан, ортида қолган яқинларининг қалбидаги айрилиқ дарди ҳам йиллар ўтиб, енгиллашади. Ҳа, ҳамма нарсага вақт даво.
Аммо шундай инсонлар борки, уларнинг вафотидан кейинги соғинч вақт ўтиши билан нафақат унутилмайди, балки кун сайин кучайиб, борган сари чуқурлашиб боради. Ана шундайлардан бири қалби дарё инсон Исмоилхон Маҳмудовдир.
Бу олижаноб инсонга бешик бўлган Маҳмудовларнинг файзли хонадонидаги ҳар
бир нарса улкан хотира китобининг бир саҳифаси каби, муносиб. Оталари Саидаҳмадхон ота Маҳмудов ва Озодахон она Маҳмудовалар тарбиясини олган муносиб фарзандларнинг етуклик йўлига гувоҳ бўлгани шубҳасиз. Умрини халқ хизмати ривожига бағишлаган Исмоилхон аканинг саъй-ҳаракатлари, ихлоси, ғайрат-шижоати, тунни тонгга улаб қилган машаққатли ва шарафли меҳнатининг самараси қандай бўлганига эса бугунги кунда нафақат Ўрикзор маҳалла фуқаролари, балки бутун туманимиз аҳли гувоҳ. 1984 йилдан кўплаб ташкилотларда меҳнат фаолиятини олиб борган Исмоилхон ака 2008 йилдан ҳозирга қадар Ўрикзор маҳалла раиси эди.
У қаерда, қайси вазифани бажармасин ўз ишига виждонан ёндошиб келди, маҳаллада, одамлар орасида муносиб ном қозонди, одамлар раҳматига муяссар бўлиб келди.
Камтарин, меҳнаткаш, қадрдон инсон Исмоилхон аканинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий яшайди.
ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН!
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира- элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира- эртани ёрутгувчи нур!
Ҳабибулло Қараев,
Косонсой тарих музейи
▪️Расмий веб-сайт: www.kosonsoy.uz
| Telegram | Facebook | Instagram | Youtube