Эслатар уни…
Бунча кўм-кўк бокира осмон
Ҳаяжонга туширар мени.
Нечун ёдга солади, Тошкан,
Ҳар бурчагинг уялмай уни.
Менга денгиз эслатар нега
Кулгичидай шарқирар сойлар.
Айрилиққа беланган кеча
Ўтиб кетар бефойда ойлар.
Менинг кўнглим жанубдай иссиқ,
Ғам қушлари учишар тўда.
Унга севги жуда ўхшайди,
У севгига ўхшайди жуда.
Ўзимники эмас ҳаётим,
Шеърнинг дарди қийнайди мени.
Бешавқатсан бунчалар, Тошкан,
Эслатасан бунчалар уни.
Мингта денгиз сувидан кўпроқ,
Соғинчларнинг тўлиб тошгани.
Ҳеч тан олмас қоғоз қаламим
Нимагадир ундан бошқани.
Яшашни ҳам ўрганмоқ керак
Айт, неларга эрур фидо жон.
Ҳатто ўлим эслатса уни...
Менга раҳминг келсин, Художон.
(C) Санжар Машриқий
Бунча кўм-кўк бокира осмон
Ҳаяжонга туширар мени.
Нечун ёдга солади, Тошкан,
Ҳар бурчагинг уялмай уни.
Менга денгиз эслатар нега
Кулгичидай шарқирар сойлар.
Айрилиққа беланган кеча
Ўтиб кетар бефойда ойлар.
Менинг кўнглим жанубдай иссиқ,
Ғам қушлари учишар тўда.
Унга севги жуда ўхшайди,
У севгига ўхшайди жуда.
Ўзимники эмас ҳаётим,
Шеърнинг дарди қийнайди мени.
Бешавқатсан бунчалар, Тошкан,
Эслатасан бунчалар уни.
Мингта денгиз сувидан кўпроқ,
Соғинчларнинг тўлиб тошгани.
Ҳеч тан олмас қоғоз қаламим
Нимагадир ундан бошқани.
Яшашни ҳам ўрганмоқ керак
Айт, неларга эрур фидо жон.
Ҳатто ўлим эслатса уни...
Менга раҳминг келсин, Художон.
(C) Санжар Машриқий