"Konsauditinform" аудиторлик ташкилоти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


"Konsauditinform" агентлиги аудиторлик ташкилотининг расмий канали.
Ташкилотнинг расмий веб сайти:
http://konsaudit.uz
E-mail: consauditinform@mail.ru
Саволлар бўйича: @Auditor_05538

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter




▶ Эндиликда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаси йўлнинг...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92539153_659000611556704_1034939786346116301_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=xeZOPSV31EgAX9uBg9Q&oh=62a7028c5003e182f65c1479b2b7fd4c&oe=5E94D806

Эндиликда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаси йўлнинг носозлиги сабабли юз берганини экспертиза орқали исботлаш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси маркази бош эксперти Муроджон Маҳкамов Kun.uz’га берган интервьюсида маълум қилди.

@konsauditinform
Kun.uz on Instagram: “Эндиликда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаси йўлнинг носозлиги сабабли юз берганини экспертиза орқали исботлаш мумкин. Бу ҳақда Адлия…”
593 Likes, 25 Comments - Kun.uz (@kun.uz) on Instagram: “Эндиликда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаси йўлнинг носозлиги сабабли юз берганини экспертиза…”


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93247694_2810550929063772_8370267121447416553_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=AMm1vI6-6wUAX9RKH-0&oh=ac8d2dcb5158b7952125c992540f1625&oe=5EBA4AD5

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тўртинчи ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди. «Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И.Ливерко, етакчи реаниматологлар Д.Собиров ва Х.Сатторов иштирокида бир неча бор видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Аммо жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Унга қатор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган шошилинч реанимацион муолажалар кўрсатилган. Лекин стандарт асосида олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан бемор Н.да ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди», дейилади вазирлик хабарида.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

@konsauditinform


Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 38тага...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93057913_538942297026054_7935161902417500131_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=UgwIMvzOwhYAX-MQCUO&oh=e66eeeaf42aac4be1231c795c7f89a9a&oe=5EBC1337

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 38тага ошди. «2020 йил 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Шу тариқа, 11 апрель куни беморлар сони 98 нафарга ошди. Бу – илк ҳолат қайд этилган 15 мартдан кейинги даврдаги иккинчи энг кўп кунлик касалланиш кўрсаткичи. Бугунгидан кўп бемор фақат 6 апрелда қайд этилган эди – 115 киши.

@konsauditinform


Коронавирус тарқалишининг дастлабки босқичида Сингапур бутун...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92802586_1588065358007771_3223388332256440764_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=HQ1CYK7KkL8AX8NdHEl&oh=8abdd4d835c4f7271f6a5b846cca6705&oe=5EBB9910

Коронавирус тарқалишининг дастлабки босқичида Сингапур бутун дунёга вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича намуна сифатида кўрсатилганди.

Сингапур вирус ҳали Covid-19 деб аталишидан аввал мамлакатга кириш бўйича чеклов жорий этиб, касалланганларни самарали тарзда жамиятдан ажрата олди. Бу чоралар вирус тарқалишининг олдини олди.

Аммо сўнгги кунларда вирус юқтирганлар сони кескин оша бошлади. Чоршанба куни 142 киши, пайшанба куни 287 киши, жума куни яна 198 киши вирус юқтиргани аниқ бўлди. Шанба куни яна 191 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди ва жами касалланиш ҳолатлари сони 2,299тага етди, қурбонлар сони 8 нафар.

Касаллик айниқса ётоқхоналарни тўлдириб турган муҳожирлар орасида кўпаймоқда. Сингапур бир қарашда касалликни карантинсиз енгаётгандек кўринганди, аммо ҳозир вазият карантин жорий этишни талаб қила бошлади.

Мактаблар ёпилди, фақат ўта зарур маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар ишламоқда, одамлар уйдан чиқмаслик бўйича тилхат ёзиб беришган. Ривожланган давлатлар қаторидаги Сингапур пандемиянинг бошланишида ҳаммага ўрнак бўлганди, энди эса камбағал давлатлар учун ҳам дарс бўладиган тажрибага асос бўлди.

Батафсил сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.

@konsauditinform


Европада COVID-19 дан энг кўп жабрланган Италия ва Испанияда...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92690042_241702547201543_2530186599473318832_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=l3OGQ_fKYM8AX889DL8&oh=01b1fbc74532003d5c07337eb76b1db8&oe=5EBB4984

Европада COVID-19 дан энг кўп жабрланган Италия ва Испанияда карантин сақлаб қолинмоқда, аммо айрим чекловларни олиб ташламоқда.

Коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган чекловларни бекор қилишга шошмаслик керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг огоҳлантиришича, бу касалликка чалинишнинг янги тўлқинини ва қурбонлар сони ўсишини келтириб чиқариши мумкин, деб ёзмоқда "Би-би-си". ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус тақиқлар иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатишига қарамасдан уларни бекор қилишга шошмасликка чақирмоқда. У айрим мамлакатларда касалликка чалинганлар сони ўсиши секинлашганини тасдиқлади.

Европада COVID-19 дан энг кўп жабрланган Италия ва Испанияда карантин сақлаб қолинмоқда, аммо айрим чекловларни олиб ташламоқда.

Испанияда 13 апрелдан биринчи даражада муҳим бўлмаган соҳалар вакиллари, масалан қурувчилар ишга қайтиши мумкин.
Италияда карантин 3 майгача узайтирилди, аммо 14 апрелдан кичик тадбиркорлар ўз ишларини бошлашига рухсат берилди. Хусусан, китоб ва болалар кийим дўконлари фаолиятини бошлаши мумкин.
Австрия ва Дания карантин чекловларини юмшатмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

@konsauditinform


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92771894_143927510475434_2595994630422127602_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=qSrsCN0NkpoAX-9fQkC&oh=4be723d17aefa893c59c12ec2357ae91&oe=5EBC5625 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92567911_258791198487369_3318119972950449201_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=26MfC0CgHRYAX-ImAOe&oh=4698aa198db6a4806feb89e0e4745dfa&oe=5EBBB239 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92599519_1595115647305317_4002215305521196350_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=OAFe5WuIzMcAX_-MBlL&oh=187ead5c8b99ac13c4b36a3b2ea30038&oe=5EBD7574 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93136323_217628612843365_2248077828734481948_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=_CMXKk5qBywAX_GAQh1&oh=dd1d7d07ea5352d95c396868cd1b47b5&oe=5EB9ED94 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93243806_3010655255653480_8588245907340483200_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=3R_S3SLzoPAAX_iWcCA&oh=2728171c29c19e8b7e86b478e8646ba8&oe=5EBCB8B4 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93009631_209791956987399_728981252342836121_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=h__0qradsvEAX_C_4X0&oh=c2c3d5913a4c947948be158cd59482da&oe=5EBC138A https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93133529_1139681246376429_5566115591235701451_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=cKAUlj4RnvUAX9DDFMM&oh=b5c1ff6c8a684830ed663056c3d189a1&oe=5EBD27E2 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92588426_631622171024874_8255590657020682574_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=s6O4VN3K2ZkAX-yysK3&oh=0b9f9b931f463c6506fc9a914ea9889e&oe=5EBAC4A8 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93398300_215822019683832_5082365841561942426_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=nhGvS1NjFdwAX8Bovh7&oh=fb661e49310a76a183c165509dd07f63&oe=5EBA3D9E https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92828382_1672264862914262_3109540168743865955_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=1O1qqz2MUNEAX-a55Hv&oh=4ad42c3a4deb85cb3452372748282ef9&oe=5EBB8EB8 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус тарқалишига баҳо берди. Шундан бери ҳеч нарса бир хил бўлгани йўқ.
Бир ой муқаддам, ташкилот янги вируснинг тарқалишини “пандемия”, деб эълон қилди. Бу вақт мобайнида дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур вирус кенг тарқалиб бўлган эди.
Бугунга келиб, жаҳон бўйлаб вирусдан зарарланганлар сони 1,7 млн кишига яқинлашмоқда, 100 мингга яқин кишининг умрига зомин бўлди. Йирик шаҳарларда эса, гўё ҳаёт тўхтаб қолгандек таассурот қолдирмоқда. Қуйида дунёнинг энг йирик шаҳарларида карантин қандай ўтаётгани акс этган фотосуратлар билан танишишингиз мумкин.

@konsauditinform


Ўзбекистон халқ шоири, таниқли болалар адиби Анвар Обиджон 11...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92816147_508481459848838_7407803173024707186_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=C8oPUhfVKlwAX-Zqh-J&oh=7a091bd0bdc5682bc5fccb88e7eb87d3&oe=5EBA7E8B

Ўзбекистон халқ шоири, таниқли болалар адиби Анвар Обиджон 11 апрель куни 73 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумот учун, Анвар Обиджон 1947 йил 25 январда Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.

Қатор нашрларда, жумладан «Чўлпон» нашриётида бош муҳаррир, Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир сифатида фаолият юритган.

Анвар Обиджон ўзбек болалалар адабиётининг забардаст вакили саналади. Ундан болалар учун мўлжалланган ўнлаб шеърий ва насрий асарлар, қисса ва достонлар қолди. «Она ер, «Баҳромнинг ҳикоялари», «Оловжон ва унинг дўстлари», «Ей, ёруғ дунё», «Безгакшамол», «Аламазон ва Гулмат», «Масхарабоз бола», «Жуда қизиқ воқеа», «Ерликлар», «Олтин юракли автобола», «Даҳшатли Мешполвон» каби шеърий ва насрий асарлар, «Қўнғироқли ёлғончи», «Топсанг ҳай-ҳай», «Қоринботир», «Тўтиқул» каби пьесалар шулар жумласидан.

Адиб 1997 йилда «Шуҳрат» медали, 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2011 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

@konsauditinform


Мусофирчиликнинг нони қаттиқ. Бугун миллионлаб инсонлар...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92647535_133083028276726_479182292998430894_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=Zwc1rCG4ieUAX-utP0H&oh=3a4ae417ca0bb5bee079fc4ebdc71daa&oe=5EBBFA7F
https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92914995_2545929542313769_5904197476268893037_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=EhBwO_EMphwAX_1Vshz&oh=3d932b05ef3d91e3a4310e257b873e4c&oe=5EBCA3FA

Мусофирчиликнинг нони қаттиқ. Бугун миллионлаб инсонлар оғир-енгилига чидаб, ўзга юртларга меҳнат қилиб оила боқади. Марказий Осиё давлатлари, хусусан тожикистонликлар ҳам мустақилликка эришган йиллардан бошлаб Россияга бориб ишлаб келади.

Тоғликда жойлашган, иш ўринлари яратиш учун имкон жуда кам бўлган бу давлат фуқаролари учун Россияга бориб ишлаш шунчалик оддий ҳолга айланиб қолганки, ёш йигитлар мактабни битириши билан рус ўлкасининг қайси шаҳрига бориб ишлашни ўйлай бошлашади. Аммо... Россияда уларни асло хурсанд бўлиб, қучоқ очиб кутиб олишмайди.

Россияда ишлаётган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари камситилаётгани, зўравонликка дуч келаётгани янгилик ҳам бўлмай қолди. Баъзи муҳожирлар камситилса ҳам, тишини тишига қўйиб туради, чунки гап қайтарса – ишидан айрилади. Иш берувчи дўппослаган муҳожирлар ногирон бўлиб қолган ҳолатлар ҳам бўлган.

Ана шундай ноинсоний жазога 1 апрель куни Москвадаги корхоналардан бирида фаррош бўлиб ишлайдиган тожикистонлик 22 ёшли Акбаржон Холиқов дуч келди.

Давлат ташкилоти ҳисобланувчи корхона раҳбарининг ўринбосари йигитни аввал бошқа кўплаб муҳожирлар кўз ўнгида дўппослаб, сўнг иккинчи қават деразасидан пастга улоқтирган.

Оқибатда тожикистонлик йигит оғир жароҳат олиб, касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Воқеа тафсилотлари ҳақида Тожикистоннинг Asia plus ахборот портали хабар берди.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳуқуқини ҳимоя қиладиган ҳуқуқшунослар бу ҳодисани синчковлик билан ўрганишди. Уларнинг сўзларига кўра, Москванинг Коптево туманидаги «Жилишник» ободонлаштириш корхонасида раҳбар ўринбосари лавозимида ишлайдиган Андрей Третьяков 1 апрель куни туш вақти соат 13:00 атрофида ишчилар ётоқхонасига боради ва улардан нега ишда эмасликларини сўрайди. Ишчилар соат 12:00дан 14:00гача тушлик вақти эканини айтишади.

Асабийлашган Третьяков ишчиларни сўкиб, ҳақорат қила бошлайди. Бунга чидолмаган Акбаржон иш бошқарувчига сўкинмасликни, тушликни қилиб бўлиб ишга чиқишларини айтади. Третьяков эса ўзига гап қайтарган йигитни дўппослаб, етмаганига иккинчи қаватнинг деразадан пастга улоқтиради.

Батафсил сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

@konsauditinform


Бугунги кунда иқтисодий фаоллик пасайиши, аҳоли даромадлари...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/fr/e15/s1080x1080/92468023_858315661333677_4143540501022719216_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=8sJhi78qcnoAX-wjwbe&oh=355e01970a9c2d3b0f533d31b9603712&oe=5EBB38A9

Бугунги кунда иқтисодий фаоллик пасайиши, аҳоли даромадлари камайиши кузатилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Вазият муаммолар занжирини ҳосил қилиши, айрим соҳаларда масала ечими иллатли доирага тушиб қолиши эҳтимоли катта.

Фото: Pinterest
Сўнгги маълумотларга кўра, коммунал тизимда жиддий муаммолар юзага келмоқда. Йўқ, бу соҳада хизмат кўрсатиш олдингидек даражада сақланиб қолган, лекин танганинг иккинчи томони бўлган йиғимлар масаласида вазият мураккаблашиб бораётгани маълум бўлиб улгурган.

Жумладан, карантин чоралари эълон қилинганидан буён биргина ичимлик суви истеъмоли учун тўловлар 2,6 баробарга тушиб кетган. Карантин бошлангунча истеъмолчилардан бир кунда ўртача 4,5 млрд сўм тўловлар қилинган бўлса, энди бу кўрсаткич 1,7 млрд сўмга тушиб қолгани ҳақида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги расман маълумот берган.

МИБнинг ундирув кўрсаткичлари ҳам ҳавас қиларли эмаслиги аниқ. Катта эҳтимол билан яқин вақт ичида вазият янада оғирлашишда давом этади.

Шундай пайтда бир таклифни ўйлаб кўриш фурсати етмадимикан.

Балки ҳукумат коммунал тўловлар бўйича чегирмалар қилиши керакдир. Масалан, 1 млн сўм қарздорларга юмшоқлик билан агар яқин бир ҳафта ёки бир ой ичида қарз тўланса, 20 фоиз, яъни 200 минг сўм чегирма берилиши эълон қилинса, ундирувлар самаралироқ бўлмайдими?

Катта эҳтимол билан ўша 1 млн сўм қарздор бўлган истеъмолчи бу имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилади. Чунки бу синаб бўлинган – йўл қоидалари бузилиши учун жарималарни («ГАИ штрафлари»ни) бир эслайлик. Ҳайдовчиларнинг мутлақ кўпчилиги чегирма муддатида жаримани тўлаш ва тежаб қолиш пайида бўлади.

Қолаверса, коммунал соҳа ва умуман иқтисодиёт учун қачон униши мавҳум бўлган 1 млн сўмдан кўра айни пайтдаги нақд 800 минг сўм каттароқ фойда бўлиши мумкин. Энг муҳими, истеъмолчи бундан ҳеч нарса ютқазмайди, фақат ютиш имконияти берилади холос.

Аброр Зоҳидов

@konsauditinform


Республикадаги 24 та тижорат банки жисмоний шахсларнинг...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/fr/e15/s1080x1080/92740804_756019055220359_6963162479255802483_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=9ox0wd1E37oAX94TdwX&oh=eb70722ebaca15e2af5fe8b8fde5a16e&oe=5EBD2E72

Республикадаги 24 та тижорат банки жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўлов муддатларини 2-3 ой муддатга автоматик тарзда кечиктирди.

Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари Акмал Назаровнинг маълум қилишича, бу автокредитларга ҳам тегишли бўлиб, кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади.

“24 та тижорат банки ўз ташаббусига кўра жисмоний шахслар кредитлари бўйича тўлов муддатларини бир томонлама кейинги 2-3 ой муддатга автоматик тарзда кечиктириш (кредит таътили бериш) ҳақида маълум қилди. Бу нима учун қилинди? Карантин режимига тўлиқ риоя қилиш мақсадида мавжуд 2,4 млн. қарздор-жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиб олишга ҳамда улар банкка ташриф буюришига жисмонан имконият бўлмагани сабабли жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2-3 ойга автоматик тарзда кечиктирилиб берилди.

Албатта, “ушбу берилган 2-3 ойлик имтиёзли давр якуни бўйича ҳам қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаса, унда нима қилиш керак?” деган табиий савол туғилиши мумкин. Шу ўринда, бу ерда бир масалага аҳамият бериш муҳим – бу дегани қарздор-жисмоний шахслар 6 ойлик имтиёзга мурожаат қила олмайди дегани эмас.

Яъни ушбу берилган 2-3 ойлик имтиёзли давр якунланганидан сўнг қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаган тақдирда, тижорат банклари ўз ички сиёсати, молиявий имкониятларидан келиб чиқиб кредитлар бўйича тўловларни яна қўшимча даврга (2020 йил 1 октябрга қадар) кечиктириш масаласини кўриб чиқишлари ҳам мумкин.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман, юқорида қайд этилганидек, бу дегани 2-3 ойдан кейин (автоматик равишда кредит таътили берган давр якунланганидан сўнг) имтиёзли даврда йиғилган фоизлар билан бирга тўланади дегани эмас. Ушбу фоиз тўловлари пропорционал равишда тўлов жадвалининг қолган даврига тақсимланади.

Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим”, дея Акмал Назаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


@konsauditinform


ри» дея аталувчи улгуржи бозордан олиб кетади. Мазкур бозор ҳам сотувчи ва харидорлар билан гавжум.

@konsauditinform


15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланиши ортидан...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92791566_216520736272632_8877785080174361809_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=100&_nc_ohc=LORPwq-00wMAX-I1QGr&oh=74d3d13aa8dae45746acad73d3451295&oe=5EBA5E96 https://scontent-cdt1-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93691650_676659693160165_2464774099568387631_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdt1-1.cdninstagram.com&_nc_cat=101&_nc_ohc=WR0MNVMJT4AAX_JdNeV&oh=f487ee763170f23d494f21874a3c9415&oe=5EBD2FA4 https://scontent-cdt1-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92574400_662807190931937_2736029220244898046_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdt1-1.cdninstagram.com&_nc_cat=105&_nc_ohc=XcZf7CpA4iEAX-iwRg2&oh=2a33baa81e4f9aa415a7917a08d3a979&oe=5EBB92A9 https://scontent-cdt1-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92353969_270582297436709_6167887222107007820_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdt1-1.cdninstagram.com&_nc_cat=105&_nc_ohc=Qo4RY4AaaaYAX-UN7MD&oh=9370dc4f1986054fca4930956e8cc30f&oe=5EBA06E6 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92004139_222204979038715_5078400744864611609_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=107&_nc_ohc=VXIFigPcy1MAX_GziX7&oh=e88f4d9cb27b5ea20828ce6f8574e16b&oe=5EBB6251 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92770834_2270243799951904_1458002728410916560_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=104&_nc_ohc=z7HoTtzup2oAX_pkczW&oh=da7ee33d416371f5f753c0ca21603d29&oe=5EBC759F https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92215847_104395651154985_5061486665132112215_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=kpRb4DTFh9UAX-0eYc6&oh=a0bface184fcc61b3f82143c4805ecb2&oe=5EB99DC9 https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92522050_242224586930783_9160095548788213832_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=111&_nc_ohc=h6XtSTjwdwUAX-6dzbG&oh=817a05adc91c999e30c2b510976af005&oe=5EBB5D26 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланиши ортидан бирламчи истеъмол товарларига бўлган талаб ошди. Ўша кунлари коронавирус пандемияси туфайли одамлар саросимага тушди. Деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат билан савдо қилувчи дўконларда навбатлар пайдо бўлди, нархлар кўтарилганига ҳам гувоҳ бўлдик.

Коронавирус хавфи бошлангач, орадан 25 кун ўтгач бозордаги бугунги нархлар билан танишиш учун Андижон шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ва «Янги бозор» деҳқон бозорларида бўлдик.

Марказий деҳқон бозоридаги нархлар

Бозор дарвозаси олдида кирувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда. Картошка ва бошқа маҳсулотларга навбатлар йўқ.

Бозордаги нархлар қуйидагича:

Картошка – 5000-6000 сўм

Пиёз – 2000-3000 сўм

Сабзи – 1500-2000 сўм

Ўсимлик ёғи (5 килоли идишда) – 48-50 минг сўмгача (1 килоли идишда – 9 минг сўм).

Бозор маъмурияти ташкил қилган ярмаркага ҳам ўтдик. Сотувда маҳаллий арзон нархдаги буғдой уни ва картошкага кўзимиз тушди. Уннинг нархи 2800 сўмдан (бир харидорга кўпи билан 5 кг), картошка эса 4500 сўмдан сотилмоқда.

«Янги бозор»да рўзғорбоп картошка 4 минг сўм экан

Андижон шаҳридаги «Янги бозор» деҳқон бозорида ҳам нархлар мўътадил, харидорлар етарлича.

Бозордаги картошканинг нархи билан қизиқдик. Рўзғорбоп картошканинг бир килограмми 4000 сўм экан.

Бошқа асосий маҳсулотларнинг нархлари қуйидагича:

Картошка (сара) – 5000-5500 сўм

Сабзи – 1500-2000 сўм

Пиёз – 2000-3000 сўм

Ўсимлик ёғи (1 килоли идишда) – 9 минг сўм

Бу ерда ҳам харидорлар сўнгги кунларда нархлардаги ўзгариш сезилмаганини, фақат айрим маҳсулотлар нархида бироз кўтарилиш кузатилганини айтишди.

Бозорлар жуда гавжум

Эълон қилинган карантин ҳолати, юқумли коронавирус хавфи ҳақидаги мунтазам огоҳлантиришларга қарамай, деҳқон бозорлари одамлар билан тўла эканига гувоҳ бўлдик.

Андижон вилояти марказига яқин туманларда фаолият юритувчи озиқ-овқат дўконлари маҳсулотларни «Жаҳон бозори» ёнидаги «Деҳқон бозо[...]


Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов фавқулодда ҳолатда қилинадиган биринчи...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/fr/e15/s1080x1080/92518957_666211290861871_6903499615886049827_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=107&_nc_ohc=majUofGf7HoAX_Mil2C&oh=20ea08a58c5381e6ebdaf70ec7c64e90&oe=5EBA1BA9

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов фавқулодда ҳолатда қилинадиган биринчи иш– қарз олиш бўлиши, Ўзбекистон ҳам ҳозирда қарз олиб, иқтисодиётни қутқариш кераклигини таъкидлади.

АҚШнинг Висконсин университети докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «MFactor» лойиҳаси меҳмони бўлиб, коронавирус пандемияси ва карантин чораларининг иқтисодиётга таъсири ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. — Даромад камайса, яъни солиқлар камайса, ўз навбатида харажатлар ошса, бу давлат инқирозига олиб келмайдими? — Бу борада яхши янгиликлар ҳам бор. Ўзбекистоннинг давлат қарзи тахминан 19 миллиард доллар. ЯИМ 55 миллиард доллар атрофида бўлса керак. Қарзнинг ЯИМга нисбати тахминан 33 фоиз. Бу жуда ҳам барқарор рақамлар. Кўп мамлакатларда давлатнинг қарзи ЯИМдан ҳам кўпроқ. Бизнинг қарз олиш имкониятларимиз кўп. Буфер бор.

Аслида мен ҳукумат қарз олишининг тарафдори бўлмаганман. Қарз олишнинг ўзига яраша чекловлари, камчиликлари борлиги ҳақида кўп деб ёзганман. Лекин ҳозирги вазият одатий шароит эмас, форс-мажор. Фавқулодда ҳолатда қилинадиган ишлардан бири – қарз олиш. Ҳозир қарз олмасак, қачон оламиз? Ҳозир қарз олиб, иқтисодиётни қутқаришимиз керак. Иқтисодиётда бир қизиқ нарса бор: ўсиш суръатидан кўра, инқирозда чўкмаслик муҳимроқ.

Иқтисодий инқироздан 3-4 йилда чиқиб кетолмасак, бунинг иқтисодий асоратлари ёмонроқ бўлади. Қарзга бўлса ҳам масалани ҳал қилиб, иқтисодиётни юргизиб олиб, кейин тушумни кўпайтириш ва қарзни қандай тўлаш ҳақида ўйласак тўғри бўлади.

Тўлиқ суҳбатни «MFaktor» лойиҳасининг YouTube'даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

@konsauditinform


Ўғилхон Мамадалиевага оид маълумотлар:...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92951394_222200205790487_1635651066272050690_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=111&_nc_ohc=_D9h5tiDxxEAX91iMJl&oh=acaf961e324cac5337712f719e28fe5d&oe=5EBC6F21
https://scontent-cdt1-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92823351_668420120582547_1291720771986892619_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdt1-1.cdninstagram.com&_nc_cat=103&_nc_ohc=sosC_FEWe30AX8LmFPw&oh=db1d0ee2ba9db023173791affac31896&oe=5EBAE754
https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92652836_2380741142218255_1483754939432637852_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=107&_nc_ohc=cUK-pTMuzqQAX_5kxQI&oh=fc80728d006b81a242c9f1e8e3367831&oe=5EBC21CC
https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92502475_850959155406273_4291084644475834085_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=109&_nc_ohc=BlPWWc_SecIAX8c6_r7&oh=dba0407b7fe4d781c7fce0a287045b6c&oe=5EBC2E9A

Ўғилхон Мамадалиевага оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 1404 9374 0832 (Uzcard, Ипак йўли банк, беморнинг қизи Умида Мамадалиева номида);

Сбербанк: 4817760222501789 (қариндоши Зуфар Маллаев номида);

Телефон рақами: +998930590073 (қизи Умида Мамадалиевага тегишли).

Таҳририятимизга хайрия кўмагини сўраб Наманган вилояти Норин тумани Нурзиё маҳалласидан мурожаат қилган оила яхшилар кўмагига муҳтож. Улар тўшакка михланиб қолган онанинг оёққа туриши учун ҳаракат қилишмоқда.

Беморнинг қизи Умида Мамадалиеванинг айтишича, унинг онаси – Ўғилхон Мамадалиева 2018 йилда Наманган вилояти кўптармоқли тиббиёт марказида ўт пуфагидан тош олдирган. Бироқ операциянинг нотўғри кечиши туфайли шифокорлар томонидан жигардаги томирларга зарар етказиб қўйилган. Шунинг учун ҳозирги даврга қадар тўшакка михланиб қолган Ўғилхон Мамадалиева 5 марта турли оперецияларни бошидан ўтказган.

«Охирги операциядан кейин ҳиндистонлик шифокорлар онамни консультациядан ўтказишди. Уларнинг айтишига қараганда онамнинг жигарлари яроқсиз аҳволда, томирлари жиддий зарарланган. Фақатгина Ҳиндистонда жигар кўчириб ўтказиш йўли билангина онамга ёрдам беришнинг имкони бор экан. Агар имкон бўлиб операцияга пул йиғилса, мен донор сифатида онамга ўзимнинг 70 фоиз жигаримни бермоқчиман», - дейди Умида Мамадалиева.

Унинг айтишига қараганда, Ҳиндистонда операцияни ўтказиш, бориш-келиш харажатлари учун 27 минг АҚШ доллари атрофида маблағ зарур. Ҳозиргача яхши инсонлар кўмаги, турли хайрия тадбирлари орқали 8 минг доллар пул йиғилган.

«Онамнинг қорнига икки йилдан бери резина ичак ўрнатилган. Унга ҳар соатда махсус дори юбориб турилиши керак, агар вақтида қилинмаса, қон қотиб, комага тушиб қолиши мумкин экан. Шунинг учун дадам ишлай олмайди, онамга улардан бошқа қарай оладиган одам йўқ.

@konsauditinform


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 35 кишига коронавирус...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/fr/e15/s1080x1080/93049857_828832514278166_4326310409006847342_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=delOMZDm9BoAX9ZXsq7&oh=d845e1310981b831186b133bc0342e05&oe=5EBABCFA

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 35 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди. «2020 йил 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.

Бундан аввалроқ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтида даволанаётган 212 беморнинг 28 нафарида пневмония белгилари кузатилаётгани, 8 нафарининг аҳволи оғирлиги, шунингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидаги 108 нафар бемордан 5 нафарининг аҳволи оғирлиги ҳақида маълумот берганди.

Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.

@konsauditinform


Адлия вазирлиги Бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов коронавирусга...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93255240_2586596564908531_7598185907822977889_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=JOrDksZEVVsAX8Fs2mp&oh=7626544cef0c1039c7a9ff08bfb5827a&oe=5EB9A973

Адлия вазирлиги Бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов коронавирусга қарши кураш штабида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда келиб тушган саволларга жавоб берди

Мен адвокатман. Давлат хизматлари марказига стикер олиш учун мурожаат килган эдим, менга рад жавобини беришди. Бу ҳолатда мен кимга мурожаат этсам булади?

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорида, қайси соҳа вакиллари ва қайси транспорт воситаларига стикер берилиши аниқ белгиланган эди. Шунингдек, рўйхатда қайсидир ҳолат назарда тутилмаган бўлса Адлия вазирлиги томонидан комиссия кўрсатмаси асосида рухсатнома берилиши кўрсатилган эди.

Таъкидлаш жоизки, суд-тергов органлари томонидан адвокатларнинг ўзларининг автотранспорт воситаларига ҳамроҳлик қилган ҳолда суд-тергов тадбирларида иштироки таъминлаб берилмоқда, шунингдек Адвокатлар палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига автотранспорт воситаларини бошқариш учун алоҳида сўровга асосан тегишли рухсатномалар (стикерлар) тақдим этилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатнинг шошилинч иштирокини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда, адлия органлари томонидан хизмат автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Комиссия қарори ва юқорида айтиб ўтган тоифаларда адвокатнинг транспорт воситаларига стикер берилиши назарда тутилмаганлиги боис сизга давлат хизматлари томонидан стикер берилмаган.

Бундан ташқари, хабарингиз бор махсус комиссиянинг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган.

Тошкент шаҳрида яшайман, ёшим 52 да “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзидан хабарим бор. Кўчага фақат озиқ-овқат ва аптека учун чиқиш мумкин эканлигини айтишмоқда. Менда битта муаммо бор мен ҳар куни 2 марта уйдаги итимни кўчага сайрга олиб чиқардим. Энди нима бўлади, итимни кўчага сайр қилдириш учун олиб чиқолмайманми?

Батафсил сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

@konsauditinform


Бугун, 11 апрель куни, АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/fr/e15/s1080x1080/92830271_1038389876561099_6795613450566626281_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=111&_nc_ohc=73cp1nOrJuMAX9h41LA&oh=44cacb850532626fb4903b5b7e5e46c1&oe=5EBA367A

Бугун, 11 апрель куни, АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда коронавирусни аниқлайдиган тест жавоби қанча вақтда чиқиши маълум қилинди.

“Айни вақтда коронавирус инфекциясини аниқлаш полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усули орқали тест қилинмоқда ва бунга ўртача 6-8 соат вақт кетади. Анализ чиқиши муддати уларнинг ҳажмига ҳам боғлиқ. Қанча кўп анализ олинса, натижасини билиш учун ҳам шунча яраша вақт талаб этилади. ПЗР – бу амплификатор бўлиб, амплификация босқичида вирус геномининг селектив кўпайишидир. Бизда кунига ўртача 8 мингта анализ олинмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун Германия, Россия, Хитойда ишлаб чиқарилган тест тизимларидан фойдаланилмоқда. Улар 100 фоиз аниқликда касалликни аниқлаб бера олади,”- деди Отабеков.

@konsauditinform


Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони Испаниядагидан...

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/93166105_3585209311494244_1173227028892462532_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=104&_nc_ohc=YyIdIcKK86AAX9qtfZR&oh=05b93450b106a67643fbd2f23b08d391&oe=5EBCA754
https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/e15/92418650_255754192250819_2757453424109322027_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=111&_nc_ohc=Z2zMFmzXbW8AX87kSLc&oh=87798c03d05c9f4a07554e5dc1e017f0&oe=5EBC2244

Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони Испаниядагидан ҳам ошиб кетди

Биргина Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони дунёнинг исталган мамлакатидагидан ошиб кетди. Штатда охирги сутка давомида яна 10 мингта ҳолат қайд этилиб, касалликка чалинганлар сони 159 937 кишига етди.

Яқин вақтгача етакчи бўлиб турган Испанияда 157 минг, Италияда 143 минг кишида коронавирус аниқланган.

Шу билан бирга, Нью-Йорк штатида ўлим кўрсаткичи бу мамлакатлардагига нисбатан кам – 7 минг киши. Испанияда 15800, Италияда 18200 киши вафот этган.

Эпидемия эпимаркази бўлган Хитойда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 83 мингга яқин ҳолат қайд этилган, 3300дан ортиқ киши вафот этган.

АҚШ ҳудудида жами 469 мингта ҳолат қайд этилган ва 16700 киши вафот этган.

"9/11га ўхшайди"

Нью-Йоркда қаторасига учинчи кундирки беморлар ўлими рекорд даражада бўлмоқда. Ўтган чоршанба куни бу ерда 799 киши вафот этди.

Штат губернатори Эндрю Куомонинг маълум қилишича, Covid-19 ташхиси билан касалхонага келтирилаётган беморлар сони икки кундан буён пасаймоқда. Унинг фикрича, бу жорий этилган карантин чоралари ва ижтимоий масофаланиш натижасидир.

"Бу эпидемия – жамиятни қамраб олган ва тасодифий қурбонларини шафқатсизлик билан танлайдиган шовқинсиз портлаш, буларнинг барчаси 11 сентябрдагига ўхшайди", - деди губернатор ҳозирги вазиятни 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар билан таққослаб.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича фавқулодда комиссия раҳбари Энтони Фаучи Эн-би-си телеканалига берган интервьюсида бутун мамлакат бўйича коронавирусдан 60 мингга яқин киши вафот этиши мумкинлигини айтди. Фаучи март охирларида қурбонлар сони 100-200 минг киши бўлишини тахмин қилганди.

Чикагодаги отишмалар

Жорий этилган карантин чоралари сабабли 42та штатда муҳим бўлмаган соҳаларда бизнес тўхтаб қолди, бу АҚШ иқтисодиётидаги энг йирик инқирозга олиб келди.

Охирги маълумотларга кўра, олти миллион америкалик ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилган. Сўнгги уч ҳафтада ишсиз қолган америкаликларнинг умумий сони 16,8 млн кишини ташкил этади.

Чикагода зиёфат ва йиғинларнинг олдини олиш учун соат 21:00дан сўнг алкоголь сотиш тақиқланди.


@konsauditinform


Бу йилнинг баҳори дунёнинг барча мамлакатлари учун оғир келди....

https://scontent-cdg2-1.cdninstagram.com/v/t51.2885-15/fr/e15/s1080x1080/92642306_221016165652680_8306366096010532906_n.jpg?_nc_ht=scontent-cdg2-1.cdninstagram.com&_nc_cat=1&_nc_ohc=aq5sV_0yegsAX-U2hik&oh=b602123ef0ffaa28ea2e298ef58e30df&oe=5EB91EDB

Бу йилнинг баҳори дунёнинг барча мамлакатлари учун оғир келди. Январь-февраль ойларида фақат Хитойнинг ўз муаммоси бўлиб турган, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам жиддий қарамаган коронавирус февраль ойи охири ва март ойи бошига келиб бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетди. Натижада барча давлатлар ҳукуматлари эпидемиологик нохуш ҳудудлардаги фуқароларини улгурганича эвакуация қилди ва халқаро авиаалоқаларни тўхтатиб, чегараларини ёпди ва турли даражада карантин чораларини жорий қилди.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам илк бемор аниқланиши билан зарур чораларни кўришга киришди. Аввалига 16 март кунидан барча таълим муассасалари фаолияти тўхтатилди, кўп ўтмай турли муассасалар, шу жумладан умумий овқатланиш муассасалари ёпилди. 22 март куни мамлакат бўйлаб барчага тиббий ниқоб тақиш мажбурий бўлди, турли ташкилотлар ходимлари масофадан ишлаш тартибига ўтди, ой охирига келиб вилоятлараро транспорт ҳаракатига чеклов қўйилди, шаҳарларга кириш ва чиқиш чекланди, 30 март кунидан Ўзбекистон хориж билан авиаалоқаларни бутунлай тўхтатди. Мамлакатда қатъий карантин чоралари амал қилмоқда. Бутун дунёда бўлгани каби.

Шундай паллаларда вазиятни ҳис қилмаётганлар, қўлланган чораларни тушунмаётганлар ва ношукрлик қилаётганлар ҳам учрамоқда.

«Ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев! Биз Россияда қолиб кетган юртдошларингизга ёрдам беринг... Аэропортда қийналиб қолдик... »

«Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович! Сизга халқ номидан мурожаат қиляпмиз! Биз Дубайга сайёҳлик билан келганлар... Меҳмонхонада қолиб кетдик...»

«Биз Лондондаги ватандошлар... »

«Истанбулдан мурожаат қиляпмиз... »

«Мана, бизни 14 кунга карантинга жойлаштирган жойининг аҳволи...»

«Мана бунга ким тўяди, камбағални устидан кулишми бу...»

Тўғриси, бугунги куннинг оммавий медиа тармоғи бўлган турли телеграм каналлар, ижтимоий гуруҳларда шу каби мурожаатлар кўнгилни беҳузур қилмоқда. Шу вақтга қадар бундай мурожаатларга эътибор қилмай келаётгандим. Албатта, барчанинг гапириш ҳуқуқи бор. Энди мен ҳам шу ҳуқуқдан фойдаланмоқчиман. Мен ҳам мурожаат қилмоқчиман.

Батафсил сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

@konsauditinform

20 last posts shown.

57

subscribers
Channel statistics