Kompromatuzb


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Қашқадарёда “Темир одам” пайдо бўлди

Тўғрироғи, Қашқадарёда зўровонлик эстафетаси махсус прокуратурадан Қарши шаҳар депутатлар кенгашига ўтди, демоқда воҳадаги инсайдерларимиз.

Шу йилнинг 14 январида Ватан ҳимоячилари байрамида ширакайф бўлиб олган халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Наврўз Фармонов “Иккиламчиқораметалл” корхонаси муҳандиси Фахриддин Мирзаевни дўппослади. Бояқиш муҳандис орадан 10 кун ўтибди ҳамки шифохонадан бери келолмаяпти.

Депутатлик Наврўз акамимизнинг шунчаки ниқоби холос, дейди унинг ихлосмандларидан бири. У киши “Ўзметкомбинат” АЖнинг “Иккиламчиқораметалл” ширкати раҳбари, воҳанинг энг бой одамларидан. Аввал ҳам бир-иккитасини темир муштлари билан тинчитган, аммо воҳада бирор киши унинг мушугини пишт деёлмаган.

Шифохонадаги муҳандисга ҳам: “Истаган жойингга шикоят қил, ҳаммасини сотиб олганман!” демоқда. Ҳозирча унинг гаплари тўғри чиқяпти: мелиса ҳам, прокуратура ҳам жабрланувчининг аризасини тингламаяпти.

Доим қонун устиворлигидан лоф урадиган халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши бу машмашаларга нима деркин? Қашқадарё прокуратураси-чи?

@kompromatuzb

405.8k 6 1.2k 4.8k

Ўзбекистон Президенти Бишкекка келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.

@kompromatuzb


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26 январь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Олий даражадаги музокараларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.

@kompromatuzb


Адлия вазирлигига салом! Ҳа айтмоқчи алангали салом!

@kompromatuzb

308.7k 1 3.5k 3.8k

Korzinka.uz хизмат кўрсатаяпман ниқоби остида халққа нималарни ўтказиб келаётгани, асли бу бизнес Зафар Ҳошимовга қаердан келиб қолгани!

Кимларни оғзини мойлаб (шахслар, журналистлар, блогерлар, реклама агентлиги ва ҳакозо) одамлар наздида энг яхши бўлиб тургани бўйича батафсилроқ ёзишимиз учун илҳом беришди!

Биз энди бу бизнес бўйича компрлматларни тўплаб секингина эълон қилиб бораверамиз.

@kompromatuzb


Infin bank ни котталари ўғри зампреднинг кирдикорларини ўрганиб бўлдингларми? Мижоз омонати қайтариладими?

Расмий саҳифангизда камчиликарни тан олиб чора кўришни эълон қилсангиз биз сизга банкингизни талон тарож қилаётган рахбарчаларингиз хақида компраматларни етказамиз.

Комплайнс хизматингизни тушига ҳам кирмаган инфолар бор. Акс ҳолда мавзуимиз давом этаверади. Чунки биз одамларни алданиб азият чекишини ҳохламаймиз.

@kompromatuzb


“Yoshlar-kelаjagimiz” жамғармаси вилоят филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган “YOSHLAR-KELАJAGIMIZ” жамғармаси вилоят филиалининг 1 млрд. 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@kompromatuzb


Опани шоира десам опа депутат ҳам эканлар-ку! Депутат бўлгандан кейин кибр ва манманлик ғойибдан келармикин ёки атайлаб ўргатилармикин-а?!

Фарида Афрўз сизни давлатга нима нафингиз тегди, биз ҳам бир билайлик! Ўша сайловчилар илло сизга бошқа овоз бермаса керак?!

Шамолда шам кўтаргунча муомалани тўғирлаб олинг, опа!

@kompromatuzb


Мана шу хабарни ёлғон эканлиги бўйича суд ажрими ёки қарори бормикан-а?! Балки тўғридир бу хабар!

@kompromatuzb


Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бухородаги қайсидир телеграм канал эгасига Жиноят Кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Дори ичиб ўнлаб болалар ўлиб кетганда аслида прокуратурадан мана шундай фаоллик кутгандим. Дори бизнесининг қудратли вакиллари ҳақида ана энди ёзишга қарор қилдим.

@kompromatuzb


Биз дуодамиз!

@kompromatuzb


Қишлоқ қурилиш банкнинг “каламушлари ҳақида биласизми?!

Билмасангиз ҳозир билиб оласиз!

Ҳолатнинг қисқача баёни:
Қишлоқ қурилиш банк томонидан 2019 йилда «STABOAZIYA» МЧЖга аккредитив шартномаси тузади.

Шартнома шартига кўра «STABOAZIYA» МЧЖ Қозоғистондан гўшт махсулоти олиб келиши керак бўлган. Гўшт маҳсулоти келганидан сўнг Қишлоқ қурилиш банк Қозоғистон банкига ажратилган кредит маблағини қоплаб бериши керак бўлган.

Гаровга «STABOAZIYA» МЧЖни биноси(кейинчалик бу бино гаровдан чиқарилиб юборилади) ва «MEGA X» МЧЖга тегишли бино гаровга қўйилади. MEGA X» МЧЖга тегишли бино гаровга қўйилишида У.Якубов томонидан имзолар қалбакилаштирилганлиги учун унга нисбатан ҳукм чиқарилган.

Қозоғистондан гўшт маҳсулоти келмайди. Чунки, гўшт маҳсулоти учун Қозоғистон банк томонидан ажратилган кредит маблағи «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров ва У.Якубов томонидан нақдлаштириб олинган. Қишлоқ қурилиш банк томонидан Ўзбекистонга гўшт маҳсулоти келмасада, Қозоғистонга пул чиқариб берган.

Бу ҳолатни банк мансабдор шахслари терговда халқаро муносабатлар бўйича АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг шаънига доғ тушмаслигини олдини олиш мақсадида пул маблағларини “КазЭкспо” компаниясига қоплаб бериб, гаровга қўйилган бинони банк балансига қабул қилиб олишни мақсад қилганлиги билан изоҳлаган.

Ҳозирги кунда «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров ва У.Якубовларга нисбатан ЖИБ Шайхонтохур судида жиноят иши кўрилмоқда. Банк юристи А.Сайфуллаев судга келиб, кредит маблағи кайтарилмаган бўлса ҳам «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров ва У.Якубовларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб, MEGA X» МЧЖга тегишли бинони банкка беришни сўрамоқда.

Ваҳоланки, бу банк давлат банки бўлсада, гаровга қўйилган бино қалбаки хужжатлар билан гаровга қўйилганлиги суднинг ҳукми билан ўз исботини топган бўлсада, банк юристи судда судланувчиларга даъвоси йўқлигини маълум қилиб, давлатга 200 000 АҚШ доллари миқдорида етказилган зарарни яшириб келмоқда.

Ҳа айтганча, «STABOAZIYA» МЧЖ раҳбари Ш.Хайдаров Қишлоқ қурилиш банк Тошкент минтақавий филиали ўринбосари О.Рахимовнинг (ҳозир у сергели филиали бошқарувчиси) ҳамқишлоғи, жуда яқин таниши ва қариндоши бўлади.

Давоми жуда ажойиб…

@kompromatuzb


Ўзбекистонда бугун 26 январь Божхоначилар куни ва уларнинг касб байрами!

Ҳалол ва ватан учун сидқидилдан ишлаётган ватан ўғлонларини табриклаймиз! Ҳурматли божхоначилар ватан учун жонингиз омон бўлсин!

@kompromatuzb


Бугун 26 январь куни МТРКнинг 17 йиллик раҳбари Алишер Ходжаев муборак 60 ёшни қарши олдилар!

Таваллуд айём ва пенсия ёши муборак бўлсин Алишер Джуракулович!

Сиз МТРКда раҳбарлик қилишни бошлаганда туғилган чақалоқ бугун МТРКга қарашли коллежни тугатиб, аллақачон ишга кирди. Узоқ тарих яратдингиз, сиз буюк инсонсиз.

ЎзПАКдаги фаолиятингиздан бошлаб бугунга қадар босиб ўтган йўлингизда ёрдамга муҳтож кимга ва қайси ходимингизга илтифот кўрсатдингиз! Эрталабгача ўйлаб чиқинг, агар қилган бўлсангиз фейсбук саҳифангизда балки ёзиб қолдирарсиз, балки биз бу ҳақда эшитмаган бўлиб чиқармиз!

Эрталабдан ҳамма телеканаллар директорларидан совғаларни қабул қилиб уларни кўзига яхшилаб қаранг, кўзлар алдамайди. Ўша гап!

Анақани анақа қилсангиз, аниқ анақа бўлади деб ўйлайман!

Хуллас тўғри хулосага келиб, МТРКнинг янги даври бошланиши учун қатъий ҳамда адолатли қарор қилгансиз деган умиддаман, туғилган кунингиз ва 60 ёш қутлуғ бўлсин!

©️Жаҳонгир Тўйчиев

@kompromatuzb


“Махсустранс”нинг саргузаштлари давом этади

“Махсустранс” 2021 йил июл ойида таъмирлаш ишлари учун тендер ўтказган. Тендер якунлари бўйича 13.07.2021 санасида тузилган протоколга кўра, тендерда “Sani Real” МЧЖ ғолиб деб топилган ва 131 млн сўмлик шартнома тузилган. Ушбу тендерда қатнашган иккинчи фирма (ютқазган фирма) “Nisa Royal Building” МЧЖдир.

Бу шоввозлар 2021 йил сентябр ойида қурилиш ишлари учун яна тендер ўтказган. Тендер якунлари бўйича 06.09.2021 санасида тузилган протоколга кўра, тендерда “Nisa Royal Building” МЧЖ ғолиб деб топилган ва 430 млн сўмлик шартнома тузилган. Энг қизиғи, тендерда қатнашган иккинчи фирма (ютқазган фирма) “Sani Real” МЧЖдир.

Сездингизми? Шу иккита фирмага ишларни бўлиб бериб, расмиятчилик ва хўжакўрсинга тендер ўтказишган. Айтганча, биздаги маълумотларга кўра, бу икки фирма бир-бирига бегона ҳам эмас.

Кутинг, давоми бор...

@kompromatuzb


Ҳа биламан ҳаммангиз баравар айбдор чўпон дедингиз-а?! Йўқ адашасиз асосий айбдор чўпон эмас!

Асосий айбдор поездлар ҳаракат хавфсизлигига жавобгар бўлган Ўзбекистон темир йўллари Бухоро ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди мутасаддилари. Сабаб улар профилактика ишларида сусткашликка йўл қўйишганку, ахир!

Қойилмисиз?!

@kompromatuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Навоий-Бухоро темир йўл линиясида қўйлар поезд остида қолиб кетди!

Бу ерда бечора поезд ёки бошқарувчи айбдор эмас! Белгиланган йўлидан чиқа олмайдиган поезд фақат тўғрига юради.

Айбдор қўйлар ҳам дея олмайман, сабаби қўй-да!

@kompromatuzb


Сурхондарё вилояти ва унинг янги ҳокими Улуғбек Қосимов Генниснинг рекордлар китобига кирса керак!

Бугун Сурхоннинг барча туманларига янги ҳокимлар қўйилди. Бир кунда бир вилоятнинг барча туманлардаги ҳокимларни лавозимдан олиниши дунёнинг бирор мамлакатида, жумладан аввал Ўзбекистонда ҳам кузатилмаган.

Қишлоқ хўжалиги масалалари кўпроқ бўлган чегара вилоятда прокурор, ИИО ходимлари ҳокимликка тайинланди. Темир интизом керакка ўхшайди!

@kompromatuzb


Бош прокуратура ва Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармасига!
 
Давоми!!!

ИИБ подполковниги такроран, саноғи йўқ навбатдаги сафар ҳам ҳар доимгидек қасамёдига содиқ қолади, прокурорнинг шунча тазъйиқ, босимидан қўрқмайди, (махсус форманга ҳам, ғуддайишинга ҳам, стадионинга ҳам дейди) прокурор қўшниси тадбиркорга туҳмат қилмайди.

Шу ўринда ИИБ подполковнигига “ҳалоллик вакцинаси” билан инсонпарвар ва етук маънавий тарбия берган зиёли Ота-Онасига тасанно айтамиз.

19.10.2021й ЖИБ Самарқанд Суди ҳам тадбиркор Б.Шавқиевни айбсиз деб ОҚЛАЙДИ ва махсус прокурор шахсий адовати, гаразли нияти б-н – Қарши ш. ИИО ФМБ 1-ўринбосарига нисбатан туҳмат, буҳтон уйини, ёвузлиги бошланади. Батафсил ёритамиз.

Прокуратура қонунининг 25-моддасида: Прокурорнинг ваколатлари – “Фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш, қонунни бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда етказилган зарарни қоплаш чора-тадбирларини кўради”–деб белгиланган.

ИИБ подполковникка-фуқарога нисбатан ноқонуний ҳолатларни содир қилган жаноб прокурор Даврон Тураев ўзини – ўзи жавобгар қиладими? (бир ГАИ светафорда қизилга ўтиб, ўзини “права талонини” ўзи тешган экан)
махсус шогирд Сардор! нима қилардиз ноқонуний ишларга аралашиб – юрмайсизми Касбида маза қилииииб, Касбини сомса-шашликларини еееб!

Сиз – жаноб Даврон устозизга ишонгансиз, устозиз “(ҳозир олисдаги) устозига” ишонган. Энди ким олиб қолади жавобгарликдан? Оз қолди!

@kompromatuzb


Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти фуқароларга субсидия тўловлари асосида ипотека кредити ажратмаслик чораларини кўриш бўйича филиалларга топшириқ бераяпти!

Ҳа-ҳа айнан кредит бермаслик топшириғи!

Бу банк менимча доллар олиб сотиб фойда олиб тургани етади деб ўйлаяпти, шекили! Президент топшириғини бажаринглар илтимос! Банк мижоз учун эмасми, ахир!

Махфийлик грифи совершенно бўлган ҳужжатларингизни эълон қилганимизда прокуратура сизга албатта қизиқиб қолади жаноб Раис!

@kompromatuzb

20 last posts shown.

51 908

subscribers
Channel statistics