АХБОРОТ ХУРУЖИДАН ЁШЛАРНИ АСРАЙЛИК!
Барчамиз гувоҳмиз - бугун дунё мисли кўрилмаган суръатлар билан кескин ўзгариб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳаётимизда кўплаб ижобий жараёнлар билан бирга, ёш авлоднинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган маънавий таҳдидлар ҳам тобора хавфли тус олмоқда. Ижтимоий ҳаётни жамият томонидан эътироф этилган қадриятларсиз тасаввур қилиш мушкул, уларсиз яшаб бўлмайди. Бироқ қадриятларимизга қарши бўзғунчи ғоялар яъни: "шахс эркинлиги" га қарши оила ва жамият олдидаги юксак маъсулиятни: "индивидуализм"га қарши жамоавийлик, маҳалладошликни, "эготсентризм"га қарши ота-она, қариндош-уруғларни ҳурмат қилиш, меҳр-оқибатни, "оломон маданиятига қарши" миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш орқали жамиятимиз барқарорлигига таҳдид солувчи иллатларга қарши онг-тафаккурда мафкуравий тўсиқ қўйиш даркор.
Бугунги эркин ва озод ҳаётнинг маъноси ва қадр-қимматини ёшларнинг онги ва қалбига етказишда биринчи навбатда ота-оналар, устоз-мураббийлар масъул бўлмоғимиз керак.
Зеро, бугун ёшларимиз қандай ижтимоий тармоқларда миллий қадриятларимизга зид бўлган тарғиботлар сари интилмоқда, қандай орзу-ният ва ўй-хаёллар билан яшамоқда, биз бунга лоқайд ва бефарқ қарамаслигимиз керак. Ота-она, устоз-мураббий, етакчи-раҳбар сифатида бу жараённи четдан туриб кузатишга ҳаққимиз йўқ. Фарзанларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Гуландом Сатторова
РесМММ Китоб туман бўлинмаси раҳбари, вилоят Кенгаши депутати