#ИЛҲАҚ
Тақдирланган киноижодкорларнинг бир нечтаси "Илҳақ" фильми муаллифлари эканлиги давлатимиз томонидан кино санъати маҳсулотларининг қадрланиши ва ушбу соҳага алоҳида эътибор кўрсатилишидан далолат. Шу сабаб, "Илҳақ" фильми ижодкорларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз ва уларнинг номини яна бир бор эслатиб ўтишдан мамнунмиз.
"Илҳақ" фильми режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов - “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан;
Фильмда Зулфия ая ролини ижро этган Дилором Каримова "Ўзбекистон халқ артисти" унвони билан;
Фильм сценарийсига асос бўлган "Беш жангчининг онаси" асари муаллифи Алиназар Эгамназаров "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан;
Фильмнинг адабий муҳаррири ёзувчи Эркин Аъзам “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.