Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун кўплаб юртдошларимиз қаторида киноижодкорлар ҳам тақдирланишди.
Хусусан, актриса Дилором Каримова - “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан, кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов - “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан, актёрлар Бахтиёр Ихтиёров, Лутфулла Саъдуллаев - “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан, актриса Саида Раметова - “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимов, актёр Элёр Носиров, кинооператор Ҳамидулла Ҳасанов - “Дўстлик” ордени билан тақдирланишди.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси мукофотланган барча киноижодкорларни самимий муборакбод этади.
Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:
https://www.instagram.com/kinoarboblar_iu/
https://www.facebook.com/kinoarboblari.ijodiyuyushmasi
T.me/kinoarboblaruz