O'zbekiston Kinoarboblari IU


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


O'zbekiston Kinoarboblari ijodiy uyushmasining telegram messenjeridagi sahifasi.
Rasmiy sayt: Kinoarbob.uz👨‍💻
Bog'lanish uchun: @Kinoarboblarpress
https://www.facebook.com/kinoarboblari.ijodiyuyushmasi
https://www.instagram.com/kinoarboblar_iu/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Фарғона вилоятининг турли ҳудудларида бўлиб ўтаётган “Кинокарвон” акцияси доирасидаги тадбирлардан фоторепортаж!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 19 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг фаҳрий аъзоси, кинооператор Ботир Гадайбаев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорни ушбу айём билан самимий қутлаб, узоқ умр, тан сиҳатлик ва оилавий фаровонлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


«Кинокарвон» Фарғонада!

Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилари жамияти ҳамкорлигида "Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида йўл олган «Кинокарвон» Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

18-20 апрелда бўлиб ўтадиган тадбирлар доирасида фарғоналиклар учун миллий кинофильмларимиз намойишлари ҳамда таниқли киноюлдузларимиз билан ижодий учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бу галги «Кинокарвон» таркибини Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг қатор аъзолари, хусусан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдуҳалил Мигнаров, Шоҳида Узоқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эгамберди Раҳимов ҳамда Феруза Саидова, Илмира Раҳимжонова, Шоҳруҳ Ҳамдамов, Шавкат Комилов, Али Ниязембетов, Хуршид Тўхтаев каби элимиз суйган киноижодкорлар ташкил этган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 15 апрель - Маданият ва санъат ходимлари куни!

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ушбу сана муносабати билан маданият ва санъат соҳасининг турли жабҳаларида ижод ва меҳнат қилаётган барча ҳамюртларимизни самимий муборакбод этади.

Халққа маърифат улашиш йўлида асло толманг!


#Таъзия

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Уюшма аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмовга акалари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Олимхон Қаюмовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин!


Бугун, 14 апрель Ўзбекистон халқ артисти, таниқли кино ва театр актрисаси Муқаддас Холиқова таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси актрисага узоқ умр, ижодий бардавомлик ва дунёдаги энг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот ўрнида, Муқаддас Холиқова “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”, “Кўнгил кўчалари”, “Қайнона операцияси”, “Улфатлар 1,2”, “Бойвачча”, “Анора”, “Амакиваччалар”, “Ошиқлар”, “Виждон”, “Жаннат қайдадир”, “Таъзиядаги тўй”, “Севгинатор 1,2”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильм ва сериалларда ижро этган роллари билан томошабин меҳрини қозонган.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси Иброҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва оилавий фаровонлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 13 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг фаол аъзоларидан бири, кинорежиссёр Баҳриддин Айназаров таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Баҳриддин Айназаров постановкачи режиссёр сифатида “Тузоқ” бадиий, “Ҳалол ўғирлик” бадиий-публицистик, “Суянч”, “Ўзбекистон қизлари” каби ҳужжатли фильмларни суратга олган. Шунингдек, у бугунга қадар давлат буюртмаси асосида суратга олинган жуда кўплаб фильмларда турли вазифаларда ижод қилиб, миллий кинематографиямиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 12 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Гулчеҳра Саъдуллаева кўплаб фильм ва спектаклларда бетакрор образларни гавдалантирган. Aктриса дубляж санъатида ҳам сермаҳсул ижод қилди. Унинг “Ўткан кунлар”даги Зайнаб, “Баҳор қайтмайди”даги Муқаддам образлари айниқса томошабинлар ёдида қолган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 10 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзоси, Кинематография агентлиги Эксперт кенгаши аъзоси, киножамоатчилик ва ташкилотчилиги жонкуяри,
Манноб Қўчқоров таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик, келгуси ишларингизда эса битмас-туганмас куч-ғайрат тилайди
. Соҳа истиқболи йўлида қилаётган амалий ишларингиз таҳсинга лойиқ!

Маълумот учун, Манноб Матлабович, Бутуниттифоқ кинематография институти(ВГИК)нинг И
қтисод факультетини тамомлаган бўлиб, қариб 50 йилдирки Ўзбек киноси тизимининг масъул лавозимларида ишлаб келмоқда. У 20 дан ортиқ бадиий фильмларнинг картина директори — продюсери ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида “Ўзбекфильм” киностудияси бош директори ва “Ўзбеккино” ДУК раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган. Маълум бир даврда, Тошкент халқаро кинофестивалининг ижрочи директори, Марказий Осиё ёш киноижодкорларининг "Ижодий парвоз" халқаро кинофестивали ташкилотчиси ва директори сифатида фаолият юуритган. Манноб Қўчқоров, бугунда Кинопродюсерлар гильдияни етакчиси ва БДКИ(ВГИК)нинг Тошкент филиали ўқитувчиси ҳамдир.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Бугун, 7 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, маҳоратли кинооператор Музаффар Юсупов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Музаффар Юсупов “Келгинди келин”, “Сўнгги лаҳза”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Ҳавфли саргузашт”, “Муҳаббатнома”, “Ўргимчак тўри”, “Дада”, “Тақдирлар”, “Сен кетма”, “Кўргим келади”, “Муҳаббатим”, “Дониёрнинг саргузаштлари”, “Ришта”, “Опа”, “Муқимий” каби кўплаб фильмларнинг постановкачи оператори ҳисобланади.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

https://www.instagram.com/kinoarboblar_iu/

https://www.facebook.com/kinoarboblari.ijodiyuyushmasi

T.me/kinoarboblaruz

13 last posts shown.