ДИЛНОЗА НУРУЛЛАЕВА – ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ!
Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар орасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
Қувонарлиси, мусобақада хоразмлик “ақл гимнастикаси” соҳибалари муносиб иштирок этишмоқда. Кеча Динара Алибекованинг шогирди, яъни СЎТЕАИСМ тарбияланувчиси Дилноза Нуруллаева ўн тўрт ёшгача бўлган қизлар биринчилигида тўққиз имкониятдан 8 очко жамғариб, ўз фаолиятида шахматнинг стандарт йўналишида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланди ва жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Дилноза олдин блиц ва рапид йўналишларида ҳам мамлакат чемпиони бўлган эди.
Шунингдек, Халқаро шахмат академияси шуғулланувчиси, гурланлик Феруза Зарипбоева ўн саккиз ёшгача бўлган қизлар мусобақасида учинчи ўринни эгаллади.
Таъбир жоиз, бу мусулмон оламининг улуғ ойи бошланиши арафасида хоразмлик шаҳмат ихлосмандларига ўзига хос туҳфа бўлди.
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ
👇👇👇
https://t.me/khorazmsoyaibosm