#ДУО__
Келинг Жаннат эшиклари, Рахмат эшиклари очиқ бўлган рўзаи Рамазоннинг сўнгги жума кунида бир-биримизга чиройли дуо қилайлик. Зеро дуомиз ҳам ибодатдир.
Аллоҳим!
Бандаларинг қалбларини Ўзинг билгувчисан.
Аллоҳим!
🤲🏻Дардман ва касаллари бўлса шифо бер.
🤲🏻Бало ва офатдагиларини офиятда қил.
🤲🏻Хожатмандларини ҳожатини раво айла.
🤲🏻Ғам ташвишлиларини ғамларини арит.
🤲🏻Қарздорларини қарзига нажот бер.
🤲🏻Зурриёт талабида бўлганларига солиҳ ва солиҳа фарзанларни насиб эт.
🤲🏻Уйланадиганларига кўзни қувонтирадиган жуфт ато қил.
🤲🏻Турмушга чиқадиганларига мард эрларни муносиб қил.
🤲🏻Сафардаги ва барча ғойибларни аҳли оиласига соғ-омон қайтар.
🤲🏻Эй Роббим! Ҳар биримизни қалбимиздаги орзу ниятларимизни биласан, бизларга ундан зиёдасини ато эт.
Я АЛЛОҲ келаётган Ҳайит айёмига бизларни соғ–омонликда етказиб, ибодатларимизга куч-қувват бер ва гуноҳларимиздан фориғ бўлишимизни Ўзинг насиб эт.
АМИЙН АЖМАЪИЙН
@kavkabuz