❗️ Самарқандда шифокор 34 нафар фуқарога коронавирус юқтирди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Туман тиббиёт бирлашмасида бўлим мудир бўлиб ишлаб келаётган Х.Д. соғлиғида ўзгариш борлигини билса-да, йўталиб тана ҳарорати 39 даражага кўтарилишига қарамай, ўзида коронавирус белгилари борлигини билса ҳам тиббий кўрикдан ўтмасдан 20 апрелдан 27 апрелга қадар уй шароитида ўзини даволаб келган. Шу орқали у доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи, қариндошлари ва ҳамкасблари ҳамда ўзи даволаб келаётган жами 11 нафар шахсга, улар орқали эса яна 23 нафар фуқарога, жами 34 нафар шахсга коронавирус юқтирган.
2020 йил 12 май куни Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.