Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистонда очилган Zamin халқаро фонди мамлакатдаги ёрдамга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 5 млрд сўм маблағ ажратди. Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлларга ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд васийлик кенгаши томонидан илгари сурилган. Маълум қилинишича, Zamin фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган. Хусусан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган болалар таълимини ривожлантириш, ижтимоий соҳага инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.