Грузин ўқитувчиси Шалва Александрович Амонашвили бир куни ўқитувчиларга шундай савол берди:
- Тасаввур қилинг, сиз тўртинчи синфда дарс ўтаяпсиз, бир ўқувчи бола дарсга 20 дақиқа кечикиб кириб келди. Сиз нима қилган бўлар эдингиз?
Ўқитувчилар турли хил вариантларни таклиф қила бошладилар:
- Синфдан чиқ;
Менга кундалигингни бер;
Ўз жойингга ўтир;
Дарсдан кейин гаплашамиз...
Лекин Шалва Александрович бу жавоблардан қониқмади ва у:
- Бола кечикса, мен унга чин юракдан:
Ассалому алейкум болам, кир, ўтир, биз сенсиз дарсни бошлай олмаётган эдик, биз сени кутиб ўтирган эдик!-дейман.
Бунинг номини шартсиз меҳр дейилади, уни сохталаштириб бўлмайди. Агар у иккинчи куни ҳам кечикса, мен унга янада катта меҳр билан:
- Салом, азизим, мен сени кутгандим, тез кир, ўтир. Сенсиз дарсни бошлай олмадим.
Биласизми, агар буни уч, тўрт, беш марта такрорласангиз, бола кечикишни тўхтатади. Чунки у фақат меҳрнинг соф таъсирига муносабат билдиради. Агар инсон ўзини қаердадир кутишларини ҳис қилса, у ерга ҳеч кечикмайди. Боланинг психологияси шундайки, у қаерда ўзини беғараз севишларини ҳис қилса, қаерда қадрли шахс сифатида ҳурматга сазовор бўлса, ўша жойга ҳеч қачон кечикмайди.
@kasbim_faxrim1👈
Каналга уланиш👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAETs8lq92DIW1093YQ