📸📸
Ие,мактабми бу ёки қиморхона: 8-синф ўқувчилари синфда карта ўйнаб ўтиргани видеоси тарқалдиБугун ижтимоий тармоқда “Мактабми бу ёки қиморхона?” сарлавҳаси остида тарқалган
юқоридаги видеолавҳа юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни
маълум қилади:
Видеолавҳадаги воқеа
2024 йил 23 апрель куни Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-“Б” синф ўқувчилари томонидан тарих фани дарси чоғида содир этилганлиги аниқланди. Дарс жараёнига халақит қилиб, “картабозлик” қилган тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ўқувчиларнинг ота-оналарига Маъмурий Кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди. 8-“Б” синф раҳбари Н.Б. га нисбатан интизомий чора кўрилган.