Каримберди Турамурод


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Адиб ва журналист Каримберди хожи Турамуроднинг шахсий телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


🏢 OLIY MAJLIS QONUNCHILIK PALATASI MATBUOT KOTIBINING RASMIY TELEGRAM KANALI!

🇺🇿 Qonunchilik jarayonini shaffof va tezkor yorituvchi ishonchli manba!

🔵 Jarayonni kuzating, qonunchilikdagi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

🔹 Obuna bo‘ling: @matbuot_kotibi_uz

Rasmiy manba | ✅ Ishonchli axborot | ✅ Tezkor yangiliklar






















* Кутганимиздан ортиқ бўлди!
Алҳамдулиллаҳ, “Тоҳирий” базмгоҳида ташкил қилган “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур” деб номланган Бобурхонлик кечамиз ўзимиз кутгандан ҳам аъло даражада ўтди.
Таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, эл ардоғидаги санъаткорлар бир оғиз илтимосимизга йўқ демай келиб, хизмат қилишди, барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин!
Базмгоҳда тайёрланган бирорта жой бўш қолмаганидан хурсанд бўлдим.
Мен кечада Бобур бўлдим, малика бўлган сингилларимиз Зебо Исматуллаева ва Гулшода Илҳомоваларга алоҳида ташаккурларим, улар кечани гўзал қилиб олиб боришди.
“Самарқанд садолари” мақом ансамблимиз хонанда ва созандаларига раҳмат, ажойиб хизмат қилишди.
“Тоҳирий” базмгоҳи раҳбари Толиб Исматуллаевдан чексиз минннатдормиз, бир тийин олмасдан, шундай муҳташам базмгоҳни ихтиёримизга бериб қўйдилар ва “Бир пиёла чой”ни ҳам беминнат қилиб бердилар.
Бобурхонлик кечамизни Фейсбукдаги саҳифамизда жонли тарзда ёритиб бордик, қизиқувчилар саҳифамиздан томоша қилишар ва баҳо беришар, деган умиддамиз.
Келганларга раҳмат, келмаганларга ҳам ғойибона дуолари ва руҳан қўллаб-қувватлаб турганлари учун раҳмат!
Тадбирларимиз ҳақида негатив фикрлар ёзмаётганларга сабрлари учун алоҳида раҳмат!
Бундай кечаларимизнинг навбатдагиси апрелнинг ўртасида, улуғ бир инсоннинг туғилган кунида бўлади, инша Аллоҳ!






* Ҳар кимки вафо қилса, ...
“Kafe-kitab” дан янги лойиҳа!
13-феврал соат 15:00 да Самарқанд шаҳридаги “Тоҳирий” базмгоҳида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган
“Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур”
номли назм ва наво кечаси бўлиб ўтади.
Бобур ғазаллари, рубоийлари ўқилади, Бобур ғазалларига мухаммаслар ўқилади, янгича шарҳлар, талқинларни эшитасиз, Бобур ғазаллари билан айтиладиган дилбар қўшиқларни жонли ижрода тинглайсиз.
Тадбир меҳмонлари: СамДУ филология факультети декани, фан доктори, профессор Жўлибой Элтазаров, мумтоз адабиёт тарихи кафедраси мудири, филология фанлари доктори Исроил Сулаймонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир Фармон Тошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Хосият Бобомуродова, шоирлар Хуршид Нуруллаев, Жумагул Сувонова, “Самарқанд садолари” мақом ансамбли хонанда ва созандалари.
Кириш бепул! Бир пиёла чойимиз ҳам бор!
Тадбир ТВ га суратга олинади
Айтганча, мўлжал: "Самарқанд" кинотеатри.








08.06.13. «Wizz Air» самолёти Airbus A320-232 Бухарест-Рим йўналишида учаркан, қўнаётиб, оёқлари (шассиси) очилмай қолган. «Wizz Air» қанча бекитмасин, жароҳатланганлар бўлган! Бўл-ган!
2009 йилда Европада қор кўп ёққани сабабли бекор қилинган «Wizz Air» рейсидаги самолётдаги одамлар ИТЛАР ва ГАЗ ишлатиб, ҳайдаб чиқарилган!
Қачондир газдан заҳарланишни ёки итларга таланишни истамасангиз, қуриб кетсин, шу «Wizz Air» самолётларида учманг! Учманг, э, ўлиб кетсин!
“Ҳалиги куйган билетларнинг тақдири нима бўлди?” дейсизми?
Биз сотиб олган интернет сайти ҳам, «Wizz Air» авиакомпанияси ҳам мурожаатларимизга парво ҳам қилгани йўқ.
Менинг қарорим шу: тирик эканман – «Wizz Air» авиакомпанияси самолётларига чиқмайман! Тилло берса ҳам!
Сизга ҳам тавсиям шу: ҳеч қачон, ҳеч қаерда, ҳеч қандай шароитда ҳам «Wizz Air» авиакомпанияси самолётларига чиқманг!
Йўқолсин, Американинг муттаҳам олғирлари ва уларнинг малайлари!
Қиммат бўлса ҳам, монополист бўлса ҳам, теримизни шилиб олса ҳам – ЯШАСИН ЎЗИМИЗНИНГ “UZBEKISTAN AIRWAYS”!


Полиция дегани ҳамма ерда бир хил ўғри бўлар экан, деб дардимизни ичимизга ютдик. “Қилиғи ўзимизникилар билан бир хил экан, қамаб қўймасин”, деб эътироз ҳам билдира олмадик.
Чол-кампир у ёқдан бу ёққа чопавериб, чарчаган эканмиз, ҳориган қўйларга ўхшаб, бир скамейкада бир-биримизга суяниб, ухлаб қолдик.
Ниҳоят, «Wizz Air» компанияси самолётига яна регистрация бошланди. Юрагим бир можарони сезиб, безовта бўла бошлади.
Бекорга эмас экан. Бутун дунёда қўл юки сифатида рухсат бериладиган кичик жомадонларимизни ўтказишмади.
– Юкхонага топширасан! – деди «Wizz Air» компанияси ходими.
Бизда эса юк жойимиз йўқ.
– Сотиб оласан! – деди «Wizz Air» компанияси ходими.
– Қанча? – дедим хавотир билан.
– 200 доллар.
– Юким ҳам сенга, жомадоним ҳам! – бақирдим ва ўзбекчалаб роса оширдим.
Яна куёвимизни безовта қилдим. Билмадим, у нима деди, нима қўйди, аэропортнинг бир ходими келиб, бизни алоҳида дарчадан регистрация қилдириб, жомадонларимиз билан бирга ўтказиб юборди.
«Wizz Air» компанияси самолёти билан боғлиқ машмашалар шу билан тугади, деб ўйласангиз, хато қиласиз.
Энди самолёт ва ундаги хизмат ҳақида айтаман.
Бекорга арзон эмас экан «Wizz Air» компанияси чипталари. Кўпроқ одам олиб, арзонроқ чипта сотиш учун ўриндиқларни бошқатдан ўрнатишган. Шундай зич қилиб жойлаштиришганки, тиззаларингизни букиб ўтирасиз, холос. Бирорта ўриндиқ орқага “ётмайди”, ҳаммаси абадий қимирламайдиган қилиб қотирилган. Ҳар тўрт қатор ўриндиқ ўрнига беш қатор ўриндиқ жойлаштиришган. Худди Тошкентдан Нукусгача “Тико”да беш киши кетгандек учасиз.
Стюрадесса ва стуюардлари қора-қура одамлар бўлиб, на ўзбекчани, на русчани, ҳатто на инглизчани тушунади! Чақирсанг, келмайди ҳам!
Самолётда овқат-ку берилмайди, ақалли сув ҳам берилмайди! Ҳаммасини сотиб оласиз.
– Чанқаб кетдим, битта чой беришсин! – деди аёлим.
“Битта чой отнинг пули бўлармиди, туянинг пули бўлармиди?” деб бир қоравойни чақириб, бир бало қилиб чойни тушунтирдим. Бир стакан чой олиб келиб, олдин пулини сўради:
– Тен долла!
– Э, киспуруш, “тен доллар”га 30 чойнак чой беради-ку? – дедим.
– Give me ten dollars first (10 долларни олдин бер!), – деди стюард чойни бергиси келмай.
Аёлимнинг олдида ориятни қўлдан бергим келмай, 10 долларни қўлдан бера қолдим. Мақас, аравасига тушгандан кейин ашуласини айтасиз-да...
Уйга келиб, бу қисталақ «Wizz Air» кимнинг компанияси экан, қанақа компания экан, деб интернетни кавласам, улардан куйган битта мен эмас эканман. Жуда кўп одам самолётларининг ўнғайсиз, тор эканидан, хизматлари расво эканидан, стюард ва стюардессалари қўпол эканидан шикоят қилиб ёзишган экан. Ўзимизнинг Расул Кушербоев ҳам бутун бошли бир кўрсатув қилиб, буларнинг расвосини чиқарган экан.
Тагини суриштирсам, ҳамма қинғирликларнинг бошида турадиган Американинг Indigo Partners деган хусусий компаниянинг пулига Венгриядаги аввал бир давлат авиакомпанияси раҳбари бўлган Йожеф Варади 2003 йилда очган ва Лондонда рўйхатдан ўтказган авиакомпания экан. Ҳалиги ғирромликлар эвазига чиптасини арзон қилгани учун бизга ўхшаган камбағаллар унинг самолётларида кўп учар экан.
«Wizz Air» нинг бўлимлари Полша, Болгария, Украина, ҳатто Россияда ҳам очилган экан. Рақобатдан чўчимайдиган БАА, Малдиви ва Қувайт ҳам «Wizz Air» га эшикларини очиб қўйган.
Охирги йиллари “Uzbekistan Airways” деган монополистнинг ҳам шартларига кўнди, шекилли, Ўзбекистоннинг ҳам мусаффо осмонида «Wizz Air» тамғали самолётлар кўпайиб қолди. Бугун «Wizz Air» самолётлари Тошкентдан Белгия, Буюкбритания, Германия, Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Словакия, Франция, Швеция мамлакатларига ва, албатта, халқимиз кўп учадиган Дубай, Абу Даби каби шаҳарларга тўғридан-тўғри учмоқда.
Учаверсин! Аммо сиз учманг!
Унутманг: «Wizz Air» самолётлари фақат қўл юки олишингизга рухсат беради ва унинг ўлчамлари қатъий назорат қилинади: 40 × 30 × 20 см.
Унутманг:
19.03.12. «Wizz Air» самолёти Airbus A320-200 Рига-Эйндховин йўналишида учаркан, мотори ишламай қолиб, мажбурий қўнган!

20 last posts shown.