Зўр
'https://t.me/kamronologiya/3606?comment=469' rel='nofollow'>“отамлашдик”, кучларимиз тенг келиб қолди, жамоамиз учун мен ва у биттадан тўғри жавоб топиб бердик ;)
Агар жиддий гапирадиган бўлсам, бугунги навбатчилик кутилганидан ҳам оғирроқ ўтди, ўта қийин ва бурама сюжетга эга 36 та саволдан фақат 2 тасига тўғри жавоб ёзиб бердик.
Кўп ҳолатда эса савол жавобини айтсакда, уни савол формасига мослай олмадик. Оддий мисол тариқасида айтаман, бир саволнинг мазмуни жихатидан савол матнида экоактивистлар ҳақида гапирилаётганини тушундим, лекин савол формасида “каллар” сўзидан харфлар тушириб қолдирилгани сабабли бу вариантдан чекиндим, якунда тўғри жавобни эшитиб қотиб қолдим. Тўғри жавоб “экофаоллар”. Бу ерда яққол хато ўзимда, яъни активист сўзини ўзбек тилида қандай айтилиши ҳақида ўйлашим керак эди. Яна бир ўринда ўтмишда вафот этган биринчи ўзбек профессионал журналисти ва 2024-йилда айнан шу журналист акустика ёрдамида қайта иш бошлагани ҳақида гапирилди, шунингдек савол формасида бир сўзга харфлар қўшиб қўйилгани айтилди. Ҳабарингиз бордир, яқин кунларда сунъий интеллект ёрдамида ТВ журналисти яратилди, унинг кўринишига ўша ўтмишда яшаб ўтган инсон прототип қилиб олинди. Бу ҳақида янгиликларда ўқидим, лекин савол формасига жавобни ҳеч ҳам мослай олмадим. Тўғри жавоб эса “АИ” ёки “СИ”. Тўғриси, бу ҳолатда “АИ” ёки “СИ” қисқартмаларига харф қўшиб қўйиб, янги сўз ясаш ўзи хато, чунки “АИ” ва “СИ” сўз эмас, қисқартма, савол формасида эса айнан бир сўзга харфлар қўшиб қўйилган дейилганди.
Нима бўлган тақдирда ҳам янги жамоада ишлар ҳозирча яхши эмас, секин-асталик билан ўйинимизни очмоқдамиз, саволларни топишда қийинчиликлар кузатилмоқда ва хоказо.