МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИНИ БЕКОР ҚИЛИБ ҚАЙТАДАН ТУЗАМАНМИ?
САВОЛ.
Кадрлик соҳасини яқинда бошлагандим. Ходимлар билан Меҳнат шартнома тузишда МК 104-107 -моддалардаги шартлар ва реквизитларни кўпини киритмаган эканман. Шунда шартномалар хато тузилганми, энди барча шартномаларни бекор қилиб қайтадан янги намуна билан тузиб чиқишим керакми?
ЖАВОБ.
Меҳнат кодекси 104-моддасининг 3-қисмида ҳам, 107-моддасининг 4-қисмида ҳам бу кўрсатиб қўйилган.
Юқоридагиларга асосан, ҳозирги холатда Сиз, меҳнат шартномаларни бекор қилиб янгидан тузишингиз шарт эмас, киритилмаган шартлар ва реквизитларни, меҳнат шартномаларига ёзма шаклда қўшимча келишув орқали киритиб чиқишингиз керак бўлади.
Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

Яъни “агар ушбу моддаларда назарда тутилган шартлар ва реквизитлар меҳнат шартномаси тузишда, шартномага киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини тузилмаган деб эътироф этиш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди ”.Бунда киритилмай қолган шартлар ва реквизитлар меҳнат шартномасига доир ёзма шаклда тузилган қўшимча келишув билан белгиланади, ушбу келишув меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.