3 ТА ФАРЗАНДИМГА ҚАНЧА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙМАН?
САВОЛ:
Фарзандларимда алохида яшайман. Хали никоҳ бекор қилинмаган, лекин аёлим алимент ундиришга судга ариза топширибди. Мени даромадим ҳар ойда ҳар хил, тайинли жойда ишламайман. 3 та фарзандимга қанча алимент тўлайман?
ЖАВОБ:
Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Демак ҳозирда, сизда 3 нафар фарзанд бор экан, демак ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадингиз мавжуд бўлса, шу даромадингизни ярмини болаларингиз учун алимент қилиб тўлашга мажбурсиз.
Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

Оила Кодексининг 99-моддасига кўра агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.
Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Бундан ташқари 102-моддага кўра алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.