«YURIST VA KADR» NTM


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси
Курсларга ёзилиш учун тел:
+99890-010-86-15
+99833-993-18-80

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


“YURIST VA KADR” NTMда 16 декабр санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


Мавсумий ишларни давомийлиги, қоида тариқасида қанча муддатдан ошмаслиги керак?
Poll
  •   3 ойдан ошмаслиги керак
  •   6 ойдан ошмаслиги керак
  •   1 йилдан ошмаслиги керак
35 votes


Forward from: Mehnat huquqi
Мақола 220 бўйича.doc
59.5Kb
#maqola MK 220-moddasiga ko'ra, xodimga u bitta tashkilotda yoki tarmoqda ishlagan har 5 yil uchun davomiyligi 2 kalendar kun bo‘lgan, biroq jami 8 kalendar kundan ko‘p bo‘lmagan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tili beriladi.

Mazkur qo'shimcha ta'til bilan bog'liq eng ko'p berilayotgan savollarga javobni Toshkent davlat yuridik universiteti
Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonovning ushbu maqolasidan topishingiz mumkin.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi


Иш вақтидан ташқари ишларга иш ҳақи қанча миқдорда тўланиши керак.
Poll
  •   камида 1 хисса
  •   камида 2 хисса
  •   камида 1 ярим хисса
65 votes


МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИНИ БЕКОР ҚИЛИБ ҚАЙТАДАН ТУЗАМАНМИ?

САВОЛ.

Кадрлик соҳасини яқинда бошлагандим. Ходимлар билан Меҳнат шартнома тузишда МК 104-107 -моддалардаги шартлар ва реквизитларни кўпини киритмаган эканман. Шунда шартномалар хато тузилганми, энди барча шартномаларни бекор қилиб қайтадан янги намуна билан тузиб чиқишим керакми?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодекси 104-моддасининг 3-қисмида ҳам, 107-моддасининг 4-қисмида ҳам бу кўрсатиб қўйилган.

Яъни “агар ушбу моддаларда назарда тутилган шартлар ва реквизитлар меҳнат шартномаси тузишда, шартномага киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини тузилмаган деб эътироф этиш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди ”.

Бунда киритилмай қолган шартлар ва реквизитлар меҳнат шартномасига доир ёзма шаклда тузилган қўшимча келишув билан белгиланади, ушбу келишув меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Юқоридагиларга асосан, ҳозирги холатда Сиз, меҳнат шартномаларни бекор қилиб янгидан тузишингиз шарт эмас, киритилмаган шартлар ва реквизитларни, меҳнат шартномаларига ёзма шаклда қўшимча келишув орқали киритиб чиқишингиз керак бўлади.


Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬


18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга олишда синов муддати ...
Poll
  •   белгиланмайди
  •   1 ойгача белгиланиши мумкин
  •   хамма ходимлар қатори 3 ойгача белгиланади
127 votes


Бош бухгалтерга синов муддати белгиланадими?
Poll
  •   йўқ
  •   ха, 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга синов муддати белгиланади
  •   ха, 3 ойдан кўп бўлмаган муддатга синов муддати белгиланади
80 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Диққат ва эътиборлилик, адолат ва ҳалоллик, қатъият ва фидойилик, мустақиллик ва холислик, билим ва тажриба...

Юристлар учун бу каби сифатлар рўйхатини кўплаб давом эттириш мумкин. Лекин энг муҳими, қандай жараёнда бўлишидан қатъи назар, иш ҳужжатларини пухта ўрганиб, инсонлар тақдири йўлида адолатни тиклаш учун виждонан шахсий қатъий позицияда бўлишлари шарт!

“Yurist va kadr” ўқув маркази устози ҳамда Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси, адвокат Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич

Курсларимизга ёзилинг: 👩‍💻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube


Forward from: Mehnat huquqi
Qisqarishga tushgan xodimlar uchun layfhaklar!.docx
29.8Kb
#maqola Qisqarishga tushgan xodimlar uchun layfhaklar! Mehnat qonunchiligida qisqarishga tushgan xodimlar uchun bir qator kafolat va imtiyozlar mavjud. Ular bilan mazkur maqolada tanishib chiqing!

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi


6 ой муддатга ишга қабул қилинган ходимларга синов муддати қанча муддат қўйилади?
Poll
  •   1ой
  •   2 хафта
  •   3 ой
  •   6 ойгача муддатга ишга олинганларга синов муддати қўйилмайди
121 votes


Жамоа шартномасининг амал қилиш муддати қанча?
Poll
  •   5 йил
  •   2 йил
  •   3 йил
167 votes


Ассалому алайкум, бугун такрорлаш мавзулари😊хаммага хайрли кун тилаб қоламиз


“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


Масофадан ишловчи ходимларга йиллик меҳнат таътили неча кун берилиши керак?
Poll
  •   бу тоифа ходимларга таътил берилмайди
  •   касаба уюшмаси билан келишган холда куни белгиланиши мумкин
  •   21 календар кундан кам бўлмаган таътил берилади
153 votes


3 ТА ФАРЗАНДИМГА ҚАНЧА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙМАН?

САВОЛ:
Фарзандларимда алохида яшайман. Хали никоҳ бекор қилинмаган, лекин аёлим алимент ундиришга судга ариза топширибди. Мени даромадим ҳар ойда ҳар хил, тайинли жойда ишламайман. 3 та фарзандимга қанча алимент тўлайман?

ЖАВОБ:
Оила Кодексининг 99-моддасига кўра агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.


Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари 102-моддага кўра алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.


Демак ҳозирда, сизда 3 нафар фарзанд бор экан, демак ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадингиз мавжуд бўлса, шу даромадингизни ярмини болаларингиз учун алимент қилиб тўлашга мажбурсиз.

Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬


Хайфсан интизомий жазосини амал қилиш муддати?
Poll
  •   1 йил
  •   бошқа жазолардан фарқли ўлароқ 1 ой
  •   касаба қарори билан муддати белгиланади
267 votes


Иш ҳақи сақланмаган таътил ҳақида биламиз, иш ҳақи қисман сақланган таътил ҳақидачи?

Амалдаги МКнинг 240-моддасида “иш ҳақи қисман сақланадиган таътил” тўғрисида янги норма киритилди.

Эътибор беринг, "иш ҳақи қисман сақланадиган таътил". Буни янги таътил тури дейиш мумкин

.

Энди иш ҳақи сақланмаган таътил ўрнига иш ҳақи қисман сақланган таътил бериладими, деган хаёлга келманг. Иш ҳақи сақланмаган таътил бериш тартиби ҳам мавжудлигича қолган, фақатгина қўшимча тарзда “иш ҳақи қисман сақланган холда таътил бериш” тартиби ҳам киритилган.

Унга кўра иш ҳақи қисман сақланган таътил бериш тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички локал ҳужжатларида, асосан, жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилиши ва календарь йил давомида энг кўп бериладиган муддати белгиланиши мумкин.

Бунда ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқишга розилигини иш берувчига ўз аризаси орқали билдиради. Эътибор беринг, “ходим розилигини” дейилмоқда, бу дегани таътилнинг бу тури ҳам ходимнинг розилиги билан амалга оширилади, иш берувчи ходимни мажбуран бундай таътилга чиқаролмайди.

Бундан ташқари, корхонанинг локал ҳужжатлар (меҳнатга оид ички ҳужжатлари)да иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар ҳам назарда тутилиши ҳам мумкин.

Савол туғилади, шунда иш ҳақи қисман сақланган таътил берилганда ходимга тўланадиган иш ҳақи миқдори қанча бўлади? Бу ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан олинадими, ёки...?г

Ана энди асосий масалага етиб келдик

Амалдаги кодексимизнинг 240-моддаси, 4-қисмида иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарилган ходимнинг иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (яъни ҳозирги кунда 1 050 000 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.



Шунингдек, бу қисмда агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши кераклиги ҳам кўзда тутилмоқда.

Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬


Ички ўриндошлик чоғида ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзув ...
Poll
  •   киритиш шарт эмас
  •   ходим ёзма аризаси асосида киритилади
  •   раҳбар буйруғи билан киритилади
229 votes


Интизомий жазони амал қилиш муддати қанча?
Poll
  •   3 ой
  •   1 йил
  •   1ой
  •   муддати йўқ
337 votes


Фарзандим исмини ўзгартирмоқчи, бунинг иложи борми?

Савол:
Айрим сабабларга кўра фарзандим исмини ўзгартирмоқчи. Исмини ўзгартирса бўладими, қонунчилик бўйича таъқиқ йўқми бу холатга? Аввалги исми белгиланган ҳужжатлар нима бўлади? Бу холат юзасидан қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Жавоб:
Фуқаролик Кодексининг 19-моддасига кўра агар қонундан ёки миллий одатдан бошқача тартиб келиб чиқмаса, фуқаро ўз фамилияси ва номидан, шунингдек отасининг исми билан ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади.


Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаро тахаллусдан (тўқилган исмдан) фойдаланиши мумкин. Фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Фуқаро ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шарт ва у мазкур шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади.

Исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги исмига расмийлаштирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишга ҳақли.

Фуқаро туғилган вақтида олган исмини, шунингдек ўзгартирилган исмини фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши керак.

Бундан ташқари Оила кодексининг 70-моддасига кўра фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола 16 ёшга тўлгунча бола манфаатларини эътиборга олиб, унинг исмини ўзгартиришга, шунингдек унга берилган фамилияни ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига қараб ўзгартиришга ҳақлидир.


Юқоридаги холатларни инобатга олиб, фарзандингиз 16 ёшга тўлмаган бўлса, ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан, 16 ёшга тўлган бўлса, фарзандингизни ўз аризасига биноан исми ёки унга берилган фамилияни ФҲДЁ органи орқали ўзгартиришга ҳақли.

Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

20 last posts shown.