Kadastr xizmatlari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Yer islohotlari va kadastr sohasiga oid yangiliklar va dolzarb masalalar yuzasidan Allaberganov Navruzbek ALLABERGANOVICH kanaliga xush kelibsiz! Kadastr xizmatlari yuzasidan savollaringizni quyidagi manzillarga yo’llashingiz mumkin
@navruzbek2828

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Forward from: "Land Cadastre service group" MCHJ
"LAND CADASTRE SERVICE GROUP" MChJ quyidagi xizmatlarni ko'rsatadi:

🔹 Geodeziya xizmatlari
🔹 Ko'chmas mulk bo'yicha Kadastr xizmatlari
🔹 Kartografiya xizmatlari
🔹 GAT (GIS) va Masofadan zondlash
🔹 Arxitektura-loyiha xizmatlari

Manzil: Toshkent shahar, Yangihayot tumani, Mirza Tursunzoda ko'chasi 1A

Bog'lanish uchun:
+998973625252
+998910172828 landcadastreservicegroup@gmail.com

Web-sayt | Telegram | Instagram


Сув ресурсларини бошқариш ривожлантирилади


“Осиё тараққиёт банки иштирокида “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-81-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

💧йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4,8 мингта ҳисоблагичларни ҳамда 2,8 мингта телеметрия тизимларини ўрнатиш ҳисобига ишлаб чиқарилган ичимлик сувининг аниқ ҳисобини юритиш;

💧12,7 мингта сув иншоотлари ҳамда 80 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқларининг рақамли харитасини (GIS) жорий этиш орқали инфратузилмани янгилаш ишлари самарадорлигини ошириш;

💧 5,1 миллион истеъмолчини қамраб олган биллинг тизимини такомиллаштириш, сув таъминоти корхоналари молиявий ҳисоботининг халқаро стандартларига ўтиш ва консолидациялашган ҳисоб-китобини юритиш;

💧республика ва 14 та ҳудудий сув таъминоти корхоналарида ягона ситуацион марказ ташкил этиш орқали аварияларни тезкор бартараф қилиш тизимини жорий этиш.

@kadastrxizmati_mv


Malakali mutaxassislar tomonidan Kadastr xizmatlarini ko’rsatilishi yo’lga qo’yildi, maslahat beramiz!

Xalq ishonchi foydadan ustun!

http://landcadastre.uz/

@land_cadastre

@kadastrxizmati_mv


Sholi ekin dalalarini oqilona joylashtirishda zamonaviy kartografik-geodezik metodlardan foydalanish (Xorazm viloyati misolida)

Qalandarov Umarbek Samandarovichning 11.00.06 – Geodeziya. Kartografiya ixtisosligi bo‘yicha “Sholi ekin dalalarini oqilona joylashtirishda zamonaviy kartografik-geodezik metodlardan foydalanish (Xorazm viloyati misolida)” mavzusidagi geografiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) dissertatsiyasining himoyasi O‘zbekiston Milliy universiteti huzuridagi ilmiy darajalar beruvchi DSs.03/30.12.2019.Gr.01.06 raqamli Ilmiy kengashning 2025 yil 26 fevral kuni soat 14:00 dagi majlisida bo‘lib o‘tadi.

Ustozga ilmiy ishlarida muvaffaqiyatlar tilaymiz!

@kadastrxizmati_mv


Энди уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун қурилиш компанияси катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

Уй-жой топширилиши кечикса, ҳар бир кун учун қурилиш компанияси жарима тўлайди.

Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

@kadastrxizmati_mv


Вазирлар_Маҳкамасининг_2025_йил_12_февралдаги_85_сон_қарори.pdf
8.4Mb
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги "Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 85-сон қарори қабул қилинди.

📝Мазкур қарорга мувофиқ:

🔹Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидалари;

🔹Йирик масштабли топографик режалар учун шартли белгилар;

🔹Марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини ишга тушириш ва янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

@kadastrxizmati_mv


Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

@kadastrxizmati_mv


Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади

Давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетмоқда
.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

@kadastrxizmati_mv


Ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бино иншоотларга коммунал тизимларни улаш мумкин эмас

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси

@kadastrxizmati_mv


Турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёни янада тартибга солинади

“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-11-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили жорий этилади:

турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

мавжуд ер ресурсларидан самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиш;

уй-жой қурилиши соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;

уй-жойларни улуш киритиш ва ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;

уй-жойлар қурилишида энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан, қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади;

улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;

улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;

биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

@kadastrxizmati_mv


Президент янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

@kadastrxizmati_mv


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X


Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови “Менинг уйим” биллинг тизимида тўланади


Ҳукумат қарори (17-сон, 17.01.2025 й.) билан “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра:


🔹кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;

🔹кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, қуйидаги маълумотларнинг алмашинуви йўлга қўйилади:

“UZCAD” ва “Менинг уйим” тизимларини интеграция қилган ҳолда, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилган умумий мол-мулк ва ҳар бир кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкалари ҳақидаги маълумотлар;

Солиқ қўмитасининг тегишли электрон тизимини “Менинг уйим” биллинг тизимига интеграция қилиш орқали бошқариш органларининг умумий мол-мулкдан фойдаланувчилари билан ижарага ёки текин фойдаланишга бериш тўғрисида тузилган шартномалар бўйича маълумотлар.

@kadastrxizmati_mv


Sultanov Murodjon Qilichovich 11.00.06 – Geodeziya. Kartografiya ixtisosligi bo‘yicha “Qishloq xo‘jalik ekinlari hosildorligini geoinformatsion algoritmlar, aerokosmik va kartografik uslublarda modellashtirishning ilmiy-amaliy asoslari” mavzusidagi geografiya fanlar doktori (DSc) dissertatsiyasini 100 foizlik ovoz bilan himoya qildi.

Ustozni tabriklaymiz!

@kadastrxizmati_mv


Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги "Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 36-сон қарори

@kadastrxizmati_mv


❗️“Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 й.) қабул қилинди


⚡️Қонун космик фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

✔️Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.

🏢 Вазирлар Маҳкамаси космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

🌐 Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

📚Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади.

📁 Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:

▪️Ерни масофадан зондлаш;
▪️космик мониторинг;
▪️давлат космик мониторинги;
▪️космик алоқа тизими;
▪️юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими;
▪️космик тизимларнинг илмий, иқтисодий, экологияга, ахборотга ва тижоратга оид мақсадларда, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ яратилган бошқа турлари.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@kadastrxizmati_mv


ВМҚ-6-сон 10.01.2025 й..pdf
930.5Kb
Ер ижарачиларининг ижара ҳуқуқини сотиш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Критилган ўзгартиришга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) бўйича битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда қайта ижарага берилиши ҳамда ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижара муддатининг қолган даврига расмийлаштирилиши.

Бундан ташқари, ер участкасининг бир қисмига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклиф киритиш мажбурияти юкланди.

@kadastrxizmati_mv


Ustozimiz Sultanov Murodjon Qilichovichning 11.00.06 – Geodeziya. kartografiya ixtisosligi bo‘yicha “Qishloq xo‘jalik ekinlari hosildorligini geoinformatsion algoritmlar, aerokosmik va kartografik uslublarda modellashtirishning ilmiy-amaliy asoslari” mavzusidagi geografiya fanlar doktori (DSc) dissertatsiyasining himoyasi O‘zbekiston Milliy universiteti huzuridagi ilmiy darajalar beruvchi DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 raqamli Ilmiy kengash asosida tuzilgan bir martalik Ilmiy kengash 2025-yil 16-yanvar kuni soat 14:00 dagi majlisida bo‘lib o‘tadi.

Manzil: Toshkent shahri, Universitet ko‘chasi, 4-uy, O‘zbekiston Milliy universiteti Geografiya va geoaxborot tizimlari fakulteti majlislar zali.

Ustozimiz Sultonov Murodjon Qilichovichga ilmiy ish himoyasida omad tilaymiz!


@kadastrxizmati_mv





20 last posts shown.