Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
____
Болалигимизда раис деса, ҳамма ҳурмат қиладиган, ҳаммага гапи ўтадиган, ҳар бир оила бошлиғи олдида ҳурмати юқори бўлган инсон гавдаланарди.
Маҳаллада раиссиз бирорта йиғин, тадбир ўтказилмасди. Ҳозирчи...
Тўғри, ҳамма раис ҳам ишламаяпти деёлмаймиз, лекин ишлаётганидан, ишламаётганлари кўп. Уларга 5 йил муддат узоқлик қилмасмикан!?
Айримлари сайловгача роса югуриб, сайлангач ё бир ойда ишдан кетишга ариза ёзади ёки ёздиришади.
Иш ҳажми катта, замон эмас, одамлар ўзгарган. Раисларга ҳам осон эмас, халқ ҳам улардан норози, ҳоким ҳам. Лекин сайловларда беэътиборгина бориб, исталган раисга овоз бериб келаверамиз.
@jurnalistuz