Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мукофотладиЎзбекистонлик санъаткорлар Россия Президенти Владимир Путин фармони асосида “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Тақдирлаш тўғрисидаги фармон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида
эълон қилинди.
Ҳужжатда келтирилишича, Россия Президенти Владимир Путин бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Билдирилишича, ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Эртага, 19 ноябрь куни Москва шаҳридаги Кремль давлат саройида Россия Федерациясида “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида ўзбек санъати усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилади. Мукофотлар шу тадбир давомида топширилиши режалаштирилган.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari