🪫
Энерготарифлар ислоҳоти:
давлат эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлайдиОхирги йилларда Ўзбекистонда энергетика тарифларини бозор механизмларига ўтказиш сари ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Лекин, яхши биламизки, ислоҳотлар осон кечмайди ва ҳаммага ҳам ёқавермайди, чунки нарх билан боғлиқ ҳар қандай ўзгаришнинг таъсири аҳолининг муҳтож қатламларига сазиларли бўлади.
Президент томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этиш билан боғлиқ қарорда ҳам эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича конкрет чора-тадбирлар белгиланган.
Қуйидаги тоифадаги оилаларга махсус ёрдам берилади:
⚡️Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётганлар
⚡️“Камбағал оилалар” реестрига киритилганлар
⚡️Реестрда бўлмаса-да, кам таъминланганлик мезонларига тўғри келадиган ва оила аъзоси бошига тушадиган ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилалар.
Бу оилаларга давлат қўйидаги имтиёзларни тақдим этади:
🔌 Электр энергияси учун ойига 150 кВт/соатгача бўлган базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисмига тўловда фарқни давлат тўлаб беради.
🔥 Табиий газ учун эса, қишда – ойига 250 куб метргача, ёзда – ойига 150 куб метргача фойдалансангиз, базавий нарх ва оширилган нарх орасидаги фарқ давлат томонидан компенсация қилинади.
Бу хабарни улашиб қўйинг — эҳтиёжмандларга етиб борсин!Каналга обуна булинг✅
✅Telegram