Титаник чўкиб кетганда, кема бортида миллионер Жон Жейкоб Астор lV ҳам бўлган.
Унинг банк ҳисобларида 30 та Титаникни қуриш учун етарли пул бор эди. Бироқ, ўлим хавфига дуч келгач, у инсоний фазилат жиҳатдан тўғри деб ҳисоблаган йўлни танлади ва қутқарув қайиғидаги ўрнини икки қўрқиб кетган болага берди.
“Титаник“да бўлган, Американинг энг йирик “Масy's“ дўконлар тармоғининг эгаси Исидор Страусс ҳам шундай деди:
“Бошқа эркаклардан олдин қутқарув қайиғига ҳеч бир нарса учун ўтирмайман.“
Унинг рафиқаси ҳам қайиққа чиқишдан бош тортди ва ўз ўрнини ҳозиргина ёллаган хизматчи Эллен Бирдга берди. У умрининг сўнгги дақиқаларини эри билан бирга яшашга қарор қилди.
Бу давлатманд инсонлар ахлоқий меъёрлардан воз кечишдан кўра, бойлик ва ҳатто жонсиз қолишни афзал кўрдилар.
Уларнинг ахлоқий қадриятлар фойдасига танлови инсоният цивилизацияси ва инсон табиатининг ёрқинлигини намойиш этди.
Бир марта архимандрит Тихон Шевкунов шундай деган эди:
«Мен кўплаб одамларнинг ўлимидан олдин гуноҳларига иқрор бўлганликларининг гувоҳи бўлганман.
Ўз эътирофларида улар қўшимча миллион ишлаб топмаганликлари, ҳашаматли уй қурмаганликлари, бизнесда муваффақиятга эришмаганликлари ҳақида ҳеч қачон куйинмайдилар. Аммо сўнгги соатларида одамлар, энг аввало, қандайдир яхшилик қила олмаганликлари, ёрдам бера олмаганликлари, қариндош-уруғлари, яқинлари, ҳатто тасодифий таниш-билишларига ҳам ёрдам бера олмаганидан нолийдилар».
Одамларнинг ҳулқий қадр-қимматга эга бўлиши, ахлоқни билиши, ахлоқдан мосуво эмаслиги қанчалар муҳим.
Орамизда шундай инсонлар борми? Албатта бор...
Шунинг учун уларни қидиринг.
Олижаноб феъл ҳаётдан қадрлироқ, бойликдан ҳам қимматроқдир.
@the_Makhmoodovich