Ихтиёр Марғилоний


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, PhD, Ихтиёр Бахтиёржон ўғлининг шахсий блоги
Фикр ва мулоҳазалар учун: @margiloniy
Аноним: https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b
Ижтимоий тармоқлар:
bit.ly/3N

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Душманнинг ҳийласига алданма ва маддоҳнинг мақтовини бир пулга олма, чунки бири макр тузоғини қўйган ва иккинчиси тамаъ этагини очган бўлади. Сўйилган ҳайвоннинг почасидан пуфласа шишганидай, аҳмоққа ҳам мақтов хуш ёқиб, семиради.

Ишонмагил маддоҳ, сўзамолларга,
Заррача нафъ учун сени мадҳ этар.
Бир куни муродин ҳосил этмасанг,
Икки юздан ортиқ айб санаб кетар.

Саъдий. Гулистон.

#maddoh #aldov


Оналар оёғи остида жаннат!
Аёлинг – динингнинг ярми!
Қиз фарзанд – жаннат калити!

Улар билан яхшилик ила яшанглар!

#ayol #ezoz


Туркияда Рамазон ойида имкони бор кишилар маҳалладаги дўконларга бориб, қарз дафтарларини сотиб олиш одатга айланган. Шу тариқа, маҳалладаги барчанинг қарзи тўланиб кетар экан.

Яхши одат экан.

#twitterdan #copy


Forward from: Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi
Имом Мотуридийнинг устозлари кўрсатилган жавобни аниқланг.
Poll
  •   а) Абу Жаъфар Таҳовий, Абу Наср Иёдий, Абу Бакр Жузжоний
  •   б) Абу Наср Иёдий, Имом Ашъарий, Нусайр ибн Яҳё Балхий
  •   в) Абу Наср Иёдий, Абу Бакр Жузжоний, Нусайр ибн Яҳё Балхий
  •   г) барча жавоблар тўғри
131 votes


Кармана тумани Бош отинойиси давлат мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан берилган Фармонига кўра, Навоий вилояти Кармана тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойи Хусенова Насиба Исматовна II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланди.

#yangiliklar


Исо алайҳиссалом айтган эканлар:

“Мен ўликларни тирилтиришим мумкин, аммо аҳмоқни тузатишдан ожизман”.

#naql


Бир шайх бир подшоҳнинг қасрида меҳмон бўлди. Подшоҳ мени жуда тақводор одам экан, деб ўйласин деган муддаода, одатдаги ейдиган овқатидан кам еди, намозни эса, одатдагидан ортиқ ўқиди.

Уйига қайтиб келганидан кейин овқат талаб қилди. Унинг фаросатли бир ўғли бор эди, у деди: “Ота, нима учун подшоҳнинг зиёфатида ҳеч нима емадингиз”.
“Подшоҳ ҳузурида тўйиб овқатлана олмадим”. Ўғли деди: “Ундай бўлса, намозингизни ҳам қайта бошдан ўқинг, чунки Худонинг даргоҳида қабул бўладиган намоз ҳам ўқий олмагансиз”.

Саъдий. Гулистон.

#riyo #adab


Маълумот билан билим ўртасида худди бошоқ билан нон ўртасидаги масофа бор.

#naql #bilim


– Памада рўзани бузадими?

– Аёлнинг рўзасини бузмайди, эркакникини бузади😊

#ramazon #nimhazil

11k 5 349 282

Бировнинг кўнглини ранжитадиган хабарни эшитган бўлсанг, сукут қил, токи унга бошқа одам айтсин!

Булбуло, кетир баҳор хабарин,
Бойқушга қўйгил ёмон сўз барин.

Саъдий. Гулистон.

#sukut


Ўзбекистон мусулмонлари идораси қарорига кўра, баъзи вилоятларга янги бош имом-хатиблар тайинланди:

Расулжон домла Абдуллаев – Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби.
Аҳмадхон қори Алимов – Самарқанд вилояти бош имом-хатиби.
Дониёр домла Икромов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

#yangiliklar


– Дада, Рамазон келди, уйимизни безамадикку?!

– Қизим, бу ой асосан қалбни безаш ва уни поклаш керак!

#ramazon


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини:

61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм
деб белгилади.




Ушбу Рамазон ойида Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги "Имом Ат-Термизий" масжидида таровеҳ намозида хизматда бўламиз, инша Аллоҳ. Бутун дунё қорилари қаторида биз фақирни ҳам дуо қилиб қўйсангизлар, илтимос.

Рамазон ойи барчаларимизга яна бир бор муборак бўлсин!

Сўраганлар учун масжид жойлашувини илова қиламан.


Ушбу гап устозларга ҳам тааллуқли, албатта. Яхши ўқийдиган, қобилиятли талабани ҳамма ҳам ўқитаверади. Лекин қобилияти кам, ўқишга иштиёқи суст бўлган талабани илмга қизиқишини ошириш, унга ҳозирги куннинг тили билан айтганда мотивация бера олиш ҳаммага ҳам эмас. Уни йўналтириш устознинг вазифаси ҳисобланади. Илғор талабага эса тўғри йўлни кўрсатиш кифоя қилади.

Таълимда энг ёмон ибора: “Сен ўзлаштира олмайсан”, “Сендан одам чиқмайди” кабилардир. Ундан нима чиқишини билмаяптими, демак бу устознинг камчилиги, деб ўйлайман.

Бир вақтлар Имом Таҳовийнинг тоғаси Исмоил Музаний унга: “Сендан ҳеч нарса чиқмайди!” деган эди. Ҳозир эса Музанийдан кўра Таҳовийнинг асарлари кўпроқ мутолаа қилинади.

#talim #ustoz #talaba


Бу йилги Рамазон ойи 1 мартдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

Рамазон муборак, азизларим!!!


Оламда биринчи марта бармоғига узук таққан одам Жамшиддир*. Ундан сўрадилар: “Нега ҳамма зебу зийнатни чап қўлингга бердинг, ваҳоланки, фазилат ўнг тарафдадир”.

Жамшид жавоб берди: “Ўнг қўлинг ўнг қўл эканининг ўзи буюк зийнатдир!”.

Фаридун фармон этмиш хитой наққошлариға,
Тикинг деб чодиримга ипак ила бир шиор:
Ҳушёр эсанг ёмонга яхшилик қил доимо,
Фақат яхши кишилар улуғвору бахтиёр!

Саъдий. Гулистон.

* Жамшид – қадимий Эрон мифологияси ва “Шоҳнома” асарида учрайдиган подшоҳ.


Саъдийнинг маҳорат билан ёзган пурмаъно сўзларидан кейин, ўзимдан чиқиб бир фикр ёзгани ҳам ўйланиб қолдим.

Бир шоир дўстимиз Навоийга мухаммас ёзган эди. Менинг наздимда жуда аъло даражада битилган. Кейин ушбу шеърни бир шоир устозга кўрсатдик.

Шунда у киши айтдилар:
“Ҳозирги давр шоирлари Навоийдек буюк шоирнинг шеърларига жавоб ёзмасликлари яхши. Чунки бу ҳолатда тарвузга қовоқ улаб қўйгандек бўлади”.

Бизнинг ҳам фикрлар Саъдийнинг сўзлари олдида отқулоққа ўхшаб қоляпти. Ҳа, майли. Бизга ўхшаганлар фикрларини ҳам ўқиб турганларингиз яхши. Бошқа оламга кетиб қолмайсизлар, оёқларингиздан тортиб тураман😄

#haqiqat


Коинотнинг энг буюги зоҳиран инсон ва мавжудотлар орасида энг хор ва пасти итдир. Лекин барча донишмандлар бир оғиздан: “Қадр билмас одамдан вафодор ит яхшидир”, дейдилар.

Кейин урсанг ҳамки, тош билан юз бор,
Ит унутмас берган овқатинг асло.
Пастларни бир умр эркаласангу,
Сал қаттиқ гапирсанг, бошлар можаро.

Саъдий. Гулистон.

#vafo #qadr

20 last posts shown.