Ўзбек тили онлайн таълим платформаси ишлаб чиқилдиХорижда яшаётган ватандошлар фарзандлари ҳамда тил ўрганишга қизиқувчиларга ўзбек тилини ўргатиш, уларни миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимиз билан яқиндан таништириш мақсадида, “Ватандошлар” жамоат фонди ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда
Ўзбек тили онлайн таълим платформаси (
https://onatilim.vatandoshlarfondi.uz) ишга турилди.
Платформада рўйхатдан ўтганлар ўзбек тилининг А1 даражасини 24 та машғулотни ўзлаштириш орқали олиши мумкин. Кейинги даражаларга (А2, А3 ва б.) оид машғулотлар ҳар йили тайёрланиб, платформага қўшиб борилади.
Машғулотларни муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларга Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан
махсус сертификат берилади.