Умама бинти Хорис арабларнинг фозила аёлларидан эди ва у аёлнинг одоб-ахлоқ, панду-насиҳат бобида машҳур ҳикматли сўзлари кўп бўлган.
Кинданинг подшоҳи Хорис бин Амрга бу аёлнинг қизи Умму Иёс бинти Авфни турмушга бериб, келинни, куёвнинг уйига олиб кетадиган зифоф кечасида жуда ҳам қимматли, бебахо сўзлар билан қизига васият қилган эди:
Эй қизалоғим!🌹
Агар бир инсоннинг насли, улуғлиги ёки обрўси баландлиги учун унга васият қилмай қўйилганида, сизга васият қилмаган бўлар эдим. Лекин васият ақилли одамга эслатма, ғофилга эса танбеҳдир.
Эй қизалоғим!🧕
Агар бирор аёл отасининг бойлиги учун эрсиз ўтиши мумкин бўлганда, мен эрсиз ўтар эдим. Лекин аёллар эркаклар учун, эркаклар аёллар учун яралганлар.
Эй қизалоғим!🧕
Сиз тинч-тотув яшаб турган аҳлингизни ташлаб, танимаган билмаган манзилга, танимаган кишилар ҳузурига кетмоқдасиз. Куёвингиз бу хаётда сиз учун подшоҳга айланди! Агар сиз унга чўри бўла олсангиз у сизга қул бўлади!
Эй қизалоғим!🧕
Мендан ўн васиятни ёдлаб олинг, улар сизга озуқа ҳам обрў бўлади:
1️⃣ Қаноатли бўлинг, қаноат қалбнинг роҳатидир.
2️⃣ Эрингизга чиройли қулоқ солиб, чиройли итоат қилинг, Аллоҳнинг ризоси чиройли ҳаётдадир.
3️⃣Унинг кўзлари тушадиган ерга эътибор беринг, сиздан ҳеч қачон хунук нарсани кўрмасин. (Аёл киши ўзида бор зийнатини турмуш ўртоғигагина кўрсатсин) зийнатнинг гўзали сурмадир.
4️⃣ Димоғи сиздан фағат ширин ҳидларни топсин, хушбўйликнинг афзали сувдадир.
5️⃣-6️⃣ Таомланиш ва дам олиш вақтига бепарво бўлманг, очлик инсон ичидаги аланга, чарчоқ эса ғам-ғуссадир.
7️⃣ Унинг ота-она, қариндошларини ҳурмат қилинг, бу гўзал тадбирдир.
8️⃣ Унинг молу-мулкини сақланг, бу тартиб интизомдир.
9️⃣ Унинг сирини сақлашга ўрганинг, йўқса уни ўзингизга душманга айлантириб оласиз.
1️⃣0️⃣ Буйруқларига итоатли бўлинг, йўқса, қалбини гинага тўлдириб қўясиз.
Ва яна унинг ғамгин ҳолида шодланишдан, шодлигида ғамгин бўлиб қолишдан сақланинг, чунки унинг ғамлигида шодланишингиз ақлингиз қосирлигига далолат қилади, шодлигида ғамгин бўлиб олишингиз тотув ҳаётингизни булғайди.
Унга қанчалар ҳурматда бўлсангиз сизга шунчалар иззатда бўлади, унга қанчалар келишимли бўлсангиз ҳаётингиз шунчалар тотув давом этади.
https://t.me/islomiy_odob1