ҒАФЛАТДАН УЙҒОНГАН БОЙ
Эришмоқ ва йўқотмоқ инсон учун бу дунёнинг ҳақиқатидир. Инсон ё Аллоҳ кўрсатган ҳидоят сари йўл олиб, жаннатга киради, ё гуноҳга ботиб, жаннатдан маҳрум бўлади.
Инсон бу синовли дунёга фақат бир марта келади. «Синовли дунё» дейилмоқда. Айримларга ўхшаб, дунёга одам бир марта келади, маишат билан яшагин, дегувчилардан булсангиз қиёматда қандай нажот топасиз? Нима эксангиз, қиёматда шуни оласиз. Шайтон жонингиз қийналмасин дея, ҳаётнинг зеб-зийнат, ҳашаматга тўла томонини кўзингизга чиройли кўрсатаверади. Ибодат ундан ҳам чиройли экани, Аллох ризоси ундан ҳам гўзал эканини англаш учун сиздан кўп нарса талаб килинмайди.
“Руҳ ул-баён” тафсирида ғафлатда бўлган хўжайинини ҳидоятни англашига сабабчи бўлган хизматкор тўғрисида гўзал қисса келтирилади. Ғафлатдаги инсонни Ҳақ таоло йўлига бошлаш, Аллоҳни танишига ёрдам бериш машаққатли ишдир. Аллоҳ бундай инсонларга буюк марҳамат ато этади.
Ривоят қилишларича, Балх шаҳрида бир бой хизматкорига буғдой экишни буюради. У эса арпа экади. Ҳосилни олиш вақти келганида бой арпа экилганини кўриб, ундан бунинг сабабини сурайди.
Буғдой униб чиқишини умид қилиб, арпа эккан эдим, хўжайин, дейди у!
Мени мазах қиляпти, деб ўйлаб бой жуда аччиқланди ва унга:
Эй ахмоқ! Хеч арпа экиб, буғдой олинганини кўрдингми? деди.
Бойга содик хизмат қилувчи, одобли бу киши нима қилиб бўлса ҳам бойни ғафлат уйқусидан уйғотмоқчи эди. Шу сабаб қулай пайт келганини фаҳмлаб бойга шундай дейди:
Эй хожам, у ҳолда сиз Роббимга исён қилган ҳолда Унинг раҳматига эришишга қандай умид киляпсиз?
Бу жавобни эшитган бой ўйга толди. Туғриси, бу савол уни ғалати аҳволга солиб қўйди. Хизматкорнинг бу ишида ғараз йўқ, нияти самимий эди. Бойни Аллоҳга ёқмайдиган ишлардан қайтармоқчи. Унинг бу гапи кўнглини ўртантирди. Роббисига тавба қилиб, гуноҳларини кечиришини сўради. Кейин ғафлатдан уйғонишига сабабчи бўлган ўша хизматкорини озод қилди.
☝️☘Дўстларингизга ҳам улашинг!
«🕋@ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!👇👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ