Xalqaro press klub


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


👉🏻 Murojaat uchun: @xalqaropressklubbot
https://t.me/ipc_live
https://ipressclub.uz
• Facebook.com/ipcuzbekistan
• Instagram.com/ipcuzbekistan
• YouTube.com/c/InternationalPressClub
http://Twitter.com/PressClubUzb

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


“Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла”: бир мақсад сари бирдам ҳаракат 
 
✅ Қабул қилинган дастур талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилда 9 мингдан зиёд ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонлар таъмирланди. 2,2 мингта уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари таъмирланди.

✅Маҳаллалардаги 543 та кўчаларда 200 кмдан зиёд йўллар асфальт ва шағаллаштирилди. 142 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 500 дан зиёд ёритиш мосламалари ўрнатилди, 37 та янги трансформатор ўрнатилиб, 156 таси таъмирланди.

81 та газ тақсимлаш пункти ва 121 км газ тармоғи таъмирланди.
54 та қабристон ободонлаштирилиб, 6 тасида хонақоси янгидан қурилди, 10
таси таъмирланди.

119 нафар фуқаронинг 373 млн сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди, 31 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 61 нафарига протез-ортопедия воситалари, 3 минг нафарига бепул дори-дармон воситалари, 31 нафарига тикув машинаси ва 8 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари берилди.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


“Автомобилсиз кун”

Видеоларда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, спорт вазири Адҳам Икромов ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.

Спорт вазири Адҳам Икромов вазирлик биноси олдидаги светофор ўрнатилмаган пиёдалар ўтиш жойида бир муддат йўлдан ўта олмади – унга автомобиллар йўл бермаганини кўриш мумкин.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


❕Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови эълон қилинади.

Танловда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, унда қатнашиш учун ариза берган муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) 2024 йилнинг 1 апрелидан 11 апрелига қадар (10 кун мобайнида) қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

☑️ газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;
☑️телеканалларда эфирга узатилган материаллар;
☑️ радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;
☑️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.

🔵 Ғолиблар ва совриндорлар ҳар бир йўналиш бўйича:

🔹1-ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;
🔹2-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;
🔹3-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;
🔹ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида рағбатланитирилади.

🔵 Танлов иштирокчиси қуйидагиларни info@tanlovmedia.uz электрон манзилига юбориши лозим:

🟢 танловга тақдим этилаётган 5 тагача материаллар рўйхати ва уларнинг қачон ва қайси оммавий ахборот воситасида эълон қилинганлиги ҳақидаги маълумот;
веб-сайтларда эълон қилинган материалларнинг фаол гиперҳаволаси;
🔘газета, журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материалларнинг электрон (pdf) шакли;
🔘радиоканалларда эълон қилинган материалларнинг электрон (mp3) шакли;
🔘телеканалларда эълон қилинган материалларни видеохостингга жойлаштирган ҳолда, уларнинг фаол гиперҳаволаси.

Танловда оммавий ахборот воситаларида 2024 йил 1-чоракда эълон қилинган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар билан иштирок этиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун:
+998 71 244 33 51


@IPCUzbekistan
@IPC_live


Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага кўра, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#avtomabilsiz_kun

🚃 Бугун хатто Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Алан Хэмсон хам жамоат транспортида юрди.
-
🚃 Сегодня даже посол Канады в Узбекистане Алан Хэмсон ездил в общественном транспорте
.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#raqamlar

Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати 2022-2023-йиллар мисолида ўзаро таҳлили билан "Рақамлар" лойиҳасининг навбатдаги сони орқали танишишингиз мумкин.
-
✅ В очередном выпуске проекта "Цифры" вы можете ознакомиться социально-экономическим положением Наманганской области с анализом на примере 2022-2023 года.

@IPCuzbekistan
@IPC_live


Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Бахмал, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Янгийўл туманлари, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам организации весеннего сезона посадки в рамках проекта "Яшил макон" и совершенствования управления отходами.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


1️⃣ Рамазоннинг 19 куни (29 март) Тошкент вақти билан

⌛️☕️Саҳарлик вақти- (04:51)

📌Наввайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу Акбар!

📍Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунга қадар тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир!

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Алишер Ходжаев янги лавозимга тайинланди

МТРКнинг собиқ раҳбари Алишер Ходжаев "Ўзбеккино" миллий агентлиги раҳбари ўринбосарлигига тайинлангани айтилмоқда.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Коррупцияга қарши курашишда самарадорлиги паст ташкилотлар маълум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан бу йил 95 та давлат ташкилоти, жумладан, 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалаиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда қатор идораларда коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги қониқарсиз, деб топилган.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


UzAuto Motors 29 март 10:00 да Labo автомобилларининг 18 000 дона ҳажми учун онлайн контрактация очилишини эълон қилди.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Афғонистонлик Азизи Садия ўзбек ва афғон тилларини ўргатувчи ўйин яратди

У Ўзбекистонда таълим оляпти, айни пайтда “Рақамли авлод қизлари—2024” республика танлови иштирокчиси. Ҳозирда у 14 нафар афғонистонлик қизлар билан ушбу танловнинг оффлайн машғулотларида иштирок этмоқда. У ҳозиргача 3 та ўйин яратган. Шулардан бири ўзбек ва афғон тилларини ўргатишга қаратилган ўйин ҳисобланади.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Бош консулхона: Туркия чегарасида мамлакатга келаётганларга нисбатан қатъий текширувлар бошланди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига кўра, миграция хизмати ходимлари хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотган шахслар билан суҳбат ўтказиб, уяли телефонларини текшириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Фуқароларга маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя қилиш, депортация қилинганларга эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда келиш тавсия қилинади, дея қайд этади Ўзбекистон Бош консулхонаси.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Бугун ҳудудларда кучли шамоллар, момақалдироқ, кучли жала ва чанг массаларини ҳавога кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Ҳаво ҳарорати +12 +17 даража илиқ бўлади.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Қайси ҳудудларда ахборот ва алоқа соҳасида корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 март ҳолатига ахборот ва алоқа соҳасида 10 465 та корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 4 904 та

Фарғона вилояти – 712 та

Самарқанд вилояти– 688 та

Тошкент вилояти – 601 та

Қорақалпоғистон Респ. – 500 та

Андижон вилояти – 437 та

Наманган вилояти – 420 та

Хоразм вилояти – 390 та

Қашқадарё вилояти – 383 та

Сурхондарё вилояти –365 та

Бухоро вилояти – 348 та

Навоий вилояти – 290 та

Жиззах вилояти – 251 та

Сирдарё вилояти – 176 та

@IPCUzbekistan
@IPC_live


🔹Рамазоннинг 17 куни (27 март) Тошкент вақти билан

⌛️Ифторлик вақти 18
:45

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


Бугундан Жиззахда Kia Sonet автомобилини ишлаб чиқариш бошланди.

Бу тўлиқ технологик циклдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган биринчи Kia моделидир – бу ерда пайвандлаш ишлари ҳам, кузовни бўяш ҳам амалга оширилади.

1,5 двигателли Kia Sonet нархи тахминан 200 миллион сўмни ташкил қилади. Аниқ нархлар ва конфигурациялар апрель ойида эълон қилинади.

@IPCUzbekistan
@IPC_live


📍Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Наманган вилоятида давом эттирмоқда.

🔹Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудларда энг қисқа муддатларда 52 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. 35 нафар фуқарога 770 млн сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди. Мавжуд бўш ишчи ўринларига 845 нафар фуқаро жойлаштирилди, 524 нафари касб-ҳунарларни ўқитишга йўналтирилди, 291 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

🔹6 минг 24 нафар ёшларга 2,1 минг гектар ер майдонлари ажратиш белгилаб олинди. 4 710 та хонадон ҳамда 179 та ижтимоий соҳа объектлари манзилли ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида аҳолидан келиб тушган жами 680 та муаммоли масалаларнинг 479 таси  ҳудуддаги масъуллар билан биргаликда жойида ҳал этилди.

🔹42 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, касаллик аниқланган 7,5 минг беморни даволаш ишлари ташкиллаштирилди.

@IPCUzbekistan
@IPC_live

20 last posts shown.