#Огоҳлик
❗️Ёшлар орасида миокард инфаркти кўпайиб бормоқдаСўнгги йилларда
миокард инфаркти ёшлар орасида ҳам кенг тарқала бошлади. Илгари бу хасталик 50-60 ёшлиларда кўп учраган бўлса, ҳозир
30-40 ёшлилар, ҳатто 20 ёшли ёшлар ҳам ушбу хатарга дуч келмоқда.
Сабаблар:
➖
Нотўғри овқатланиш – фаст-фуд, ёғли, қовурилган таомлар ва шакарли ичимликлар;
➖
Камҳаракатлик – спорт билан шуғулланмаслик, компьютер ва смартфондан узоқ фойдаланиш;
➖
Стресс – доимий зўриқиш ва асабийлик;
➖
Тамаки ва алкоголь истеъмоли – қон томирларни торайтириб, юракка қон етиб боришини қийинлаштиради;
Олдини олиш чоралари:
➖ Жисмоний фаолликни ошириш;
➖ Тўғри овқатланиш;
➖ Стрессдан қочиш;
➖ Зарарли одатлардан воз кечиш.
➡️ @intersportuz
👉 www.intersport.uz