Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилдиМудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди.Баҳодир Қурбонов ва Абдусалом Азизов 2023 йил февраль ойида Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти фармони билан Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Газета uz» манбаси хабар берди.
ДХХнинг янги раҳбарини тайинлаш маросимида Абдусалом Азизовнинг ушбу лавозимда эришган ютуқлари ва унинг давлат хавфсизлиги тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди, деб таъкидлади манба. У 2019 йил февралидан бери ДХХга раҳбарлик қилиб келаётганди.
Баҳодир Қурбонов, шунингдек, Абдусалом Азизовнинг махсус хизматни янгилаш ва ДХХ тизими учун янги кадрларни тайёрлашдаги хизматларини алоҳида қайд этди.
Абдусалом Азизов ўз нутқида янги лавозимда халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёр эканини таъкидлади.
RuTube |
Telegram |
YouTube |
instagram |
TikTok |
Aloqa 📲