Инсон ҳуқуқлари бўйича Тошкент вилояти минтақавий вакили


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: TDTUOF | Rasmiy kanali
#Vatanparvarlik_oyligi_doirasida
#uchrashuv

⚡️Energetika va mashinasozlik fakultetining faollar zalida Vatanparvarlik oyligi doirasida O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining vazir maslahatchisi, Faxriylar kengashi raisi, zahiradagi podpolkovnik A.Navro‘zov, Oliy Majlis inson huquqlari bo‘yicha vakilining Toshkent viloyatidagi mintaqaviy vakili R.Kamalov, Toshkent viloyati Adliya boshqarmasining birinchi o‘rinbosari X.Nazarov, shuningdek, 99677-harbiy qism madaniyat markazi boshlig‘i va hodimlari ishtirokida davra suhbati tashkil etildi.


📌Mazkur uchrashuv davomida mehmonlar yoshlarning yuksak vatanparvarlik tuyg‘usini mustahkamlash, huquqiy bilimlarini oshirish hamda harbiy xizmatning mohiyati yuzasidan o‘z tajribalari asosida fikr-mulohazalarini bildirishdi.


Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: 👇
Telegram I Facebook I Instagram I You tube I tdtuof.uz


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари Ассоциациясининг ишчи йиғилишида иштирок этди

Йиғилишда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари Омбудсманлари иштирок этиб, Ассоциациянинг таъсис этилиши туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этилди.

Маълумот учун: Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ассоциацияси 2022 йил 13 май куни Туркиянинг Бурса шаҳрида таъсис этилган.

📎батафсил 🗣 lotin yozuviga o'tish
___

Уполномоченный по правам человека принял участие в рабочем заседании Ассоциации омбудсманов тюркоязычных государств
___


The Authorized Person for Human Rights Participated in a Working Meeting of the Association of Ombudsmen of Turkic-Speaking States

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: Ўзбекона латифалар
ҲАММАСИГА ПУЛ КЕРАК!

Кетай, десанг, хорижга,
Лондонми ё Парижга,
Сиғгулик бир қаричга,
Мана шунча пул керак.
Ҳаммасига пул керак.

Қази қарта ейсанми,
Қиммат пўстин кийсамми,
Яхши яшай дейсанми,
Ахир бунга пул керак,
Ҳаммасига пул керак.

Мошина керакми янги,
Қани санангчи денги,
Доллар, евро ё тенге,
Хуллас калом пул керак,
Ҳаммасига пул керак.

Уйлансанг янги домга
Уйга писта-бодомга,
Хотин туғса раддомга,
Эйй кароччи пул керак,
Ҳаммасига пул керак.

Етди қизингни бўйи,
Битмаган ўғлинг уйи,
Эрта божангни тўйи,
Вой дооод шунча пул керак,
Ҳаммасига пул керак.

Бировдан сўролмайсан,
Хотиржам юролмайсан,
Касал ҳам бўлолмайсан,
Доригаям пул керак,
Ҳаммасига пул керак.

👉 @UZBEKONA_LATIFA




Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
♻️ Тошкентда инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид масалар муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди

2024 йил 17 декабрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги янги қонунчилик механизмларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилган тадбирда сенатор ва депутатлар, давлат органлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этишди.

📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хоразм вилоятидаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

2024 йилнинг 10 декабрь куни Омбудсман жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Хоразм вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонасидаги шароитлар, маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатилиши, иситиш тизими ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Мониторинг доирасида вояга етмаганлар ва аёллар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди ҳамда маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди.

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish
___

Изучены условия ряда закрытых учреждений Хорезмской области

10 декабря 2024 года Омбудсманом совместно с представителями общественности осуществлены мониторинговые посещения ряда закрытых учреждений Хорезмской области по содержанию лиц с ограниченной свободой передвижения. В частности, были изучены в следственном изоляторе №11 условия содержания обвиняемых, проживания, питания, оказания медицинской помощи, системы отопления и другое. В рамках мониторинга проведены встречи с несовершеннолетними и женщинами, изучены их обращения, а также проведены беседы с близкими родственниками обвиняемых.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Inson huquq va erkinliklarini himoya qilishda me'yoriy-huquqiy hujjatlar takomillashtirilyapti

muxbir: Shahnoza Qalandarova

#Xorazm viloyati

09:00 11.12.2024

@hududtv


Forward from: Абдурасул Кабирович


Forward from: Nurafshon_TV
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#xabarlar

📍OHANGARON SHAHRI

INSON HUQUQLARI TA’MINLANMOQDA



05.12.2024

🚀Telegram 📷Instagram
🎬YouTube 🔵Facebook


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
▶️Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг ўн ойида амалга оширилган ишлар юзасидан
БРИФИНГ


⏺2024 йилнинг 10 ойда Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 774 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

⏺Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмаси очилди.

⏺Вакил тавсияси асосида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Жиззах шаҳар ҳамда Дўстлик туманидаги, Самарқанд вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги шароитлар яхшиланди.

⏺Мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ишловчи 56 нафар ходимга ҳайфсан берилди, 2 нафар ходим жаримага тортилди, 3 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

⏺Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 6000 минг нафарга яқин маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

⏺Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 158 та шикоят келиб тушди.

⏺Шикоятларнинг 14 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг мурожаатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган.

⏺10 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чораси қўлланилган. 3 та ҳолатда ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қолганлари...

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube




Forward from: O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Maxsus reportaj | Ombudsman faoliyatiga doir qonun qabul qiindi
#3dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси демократик, ҳуқуқий, ижтимоий давлатнинг ишончли кафолати

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида шу мавзуда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий сайлов комиссияси, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қуролли кучлари академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари ва қатор олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишди.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Товоқсойдаги маҳкумларга озодликка чиққач, жамиятга мослашишлари учун зарур кўникмалар берилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган 7-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish
___
Осужденным в Таваксае даны напутствия для адаптации в обществе после освобождения

Уполномоченным Олий Мажлиса Республики Узбекистан по правам человека (омбудсманом) осуществлен мониторинговый визит в колонию исполнения наказания №7, расположенную в Бостанлыкском районе Ташкентской области.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Омбудсман ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакили Акико Фудзии билан учрашди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакил Акико Фудзии ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Ҳар ким иккинчи имкониятга ва ҳаётини янгидан бошлашга ҳақли эканидан келиб чиқиб, жазо муддатини ўтаб, озодликка чиққан ёшлар учун лойиҳалар, махсус курслар ташкил этиш таклифини билдирди.

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Омбудсман мактаби" лойиҳаси доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети биносида ўтказилди.
📎батафсил   🗣 lotin yozuviga o'tish
___

Открытый диалог с молодежью проведен в рамках проекта
«Школа Омбудсмена»
___

Open Dialogue with Youth Held as Part of the “Ombudsman School” Project

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?



🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Forward from: GENERALISSIMUS
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Tazyiq va zo‘ravonlikdan jabrlangan shaxslar qayerga murojaat qilishlari kerak?

Qarorga ko‘ra, Tazyiq va zo‘ravonlikdan jabrlangan shaxslar, boshqa jismoniy hamda yuridik shaxslar tomonidan tazyiq va zo‘ravonlik holati to‘g‘risida quyidagi shakllarda murojaat qilinadi:

😊 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki ijtimoiy xodimga;

💠 ichki ishlar organlari navbatchilik qismining “102” telefon raqamlariga yoki bevosita profilaktika inspektorlariga;

💠 “112” yagona dispetcherlik xizmati hamda 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga.

🖋 Murojaat bo‘yicha 24 soat ichida quyidagilar amalga oshiriladi:

✅ xotin-qizlar faoli va mahalladagi profilaktika inspektori tomonidan tazyiq va zo‘ravonlikni sodir etgan shaxs bilan suhbat o‘tkaziladi;

✅ ijtimoiy xodim xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholash choralarini ko‘radi;

✅ profilaktika inspektori xotin-qizlarga himoya orderi rasmiylashtiriladi hamda zaruratga ko‘ra birlamchi ko‘mak xonalariga joylashtirish uchun tegishli dalolatnomani rasmiylashtirishga doir choralarni ko‘radi;

✅ ijtimoiy xodim va profilaktika inspektori tomonidan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari ularning roziligi asosida birlamchi ko‘mak xonasiga joylashtiriladi.

Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmatlar “Inson” markazlari, Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlari tomonidan ko‘rsatiladi.

@generalissimo_marshal



19 last posts shown.