imon.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/


⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!

👉 @imonuz


Forward from: Hidoyat.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📰ОБУНА - 2025 МАВСУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

📥Обуна бўлиш учун: obuna.hidoyat.uz сайти орқали ёки ўзингизга қулай масжидларда обуна бўлишингиз мумкин!

📞(71) 227-34-30
(71) 240-08-23

🌐 hidoyat.uz 😎@hidoyatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЖДОДЛАРГА МОС АВЛОД ТАРБИЯЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


Тақводор ва ихлосли қалбларга берилувчи неъматлар

Парвардигорга ихлос билан солиҳ амаллар қилган ва тақво ила ибодат қилган қалбларни Аллоҳ қирқ неъмат билан мукаррам қилур. Бу кароматларнинг йигирматаси бу дунёда, йигирматаси охиратда берилади. Шунингдек, мазкур неъматлар ортида неча-неча ҳикматлар яширингандир. Бу дунёда берилувчи неъматлар:1. Холис ибодат қилувчи банда доим Аллоҳни зикр қилади ва ҳамд-сано айтади. Аллоҳ азза ва жалла ҳам доим у бандасини балолардан асрайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


Бугунги кундаги беш камчилик:

1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,
2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,
3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,
4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,
5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


КАЪБА НEЧА МАРОТАБА ҚУРИЛГАН?

Кўплаб муҳаддис ва муфассирлар Байтуллоҳнинг қурилишига доир ривоятлар нақл қилишган. Уларнинг барчасини бир жойга тўплаб қаралса, Байт ўн маротаба таъмирлангани аниқ бўлади. Улар ҳақида Ибн Ҳажар Асқалоний «Фатҳул-Борий», Бадруддин Айний «Умдатул-қорий» асарларида нақл қилиб келтирганлар. Бу ривоятлар «Изоҳут-Таҳовий»да ҳам мухтасар тарзда нақл қилинган. Улар қуйидагилар:
1. Одам алайҳиссалом яратилишидан илгари фаришталар Аллоҳ таолонинг амри билан Байтни қурганлар;
2. Одам алайҳиссалом ерга тушганларидан кейин Аллоҳнинг амри билан Байтни таъмирлаб, уни тавоф қилганлар;
3. Шийс алайҳиссаломнинг Байтни қуришлари;
4. Нуҳ тўфонидан кейин Каъбатуллоҳнинг асари ҳам йўқ бўлиб кетади. Шунда Аллоҳ таолонинг амри билан Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар қайтадан қуришади;
5. Амолика қабиласи томонидан қурилиши;
6. Журҳум қабиласи томонидан қурилиши;
7. Қусай ибн Килоб томонидан қурилиши;
8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз уч ёшга кирганларида Қурайш қабиласи томонидан қурилиши;
9. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истакларига мувофиқ Байтни қурганлар. Набий соллалоҳу алайҳи васалам ҳажжатул-видоъда Оиша онамизга: «Келгуси йил тирик бўлсам, кириб-чиқиш осон бўлиши учун Каъбатуллоҳнинг шарқига ва ғарбига эшик қўяман ва хатиймни унга қўшиб қўяман», дедилар. Лекин келаси йили икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламдан ўтдилар. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Маккага волий бўлганларида Расулуллоҳ хоҳлаганларидек Байтни қайта қурдилар ва ҳозирда мавжуд бўлган эшик рўпарасига яна бир эшик қилдилар. Унинг асари ҳозир ҳам билиниб туради;
10. Ҳажжож ибн Юсуф Маккаи мукаррамага ҳужум қилиб, манжаниқ ва турли ўқлар билан Каъбани ўққа туттириб, Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуни шаҳид қилдирди ва Каъбатуллоҳни буздириб, Қурайш томонидан қурилганда Каъба қандай ҳолатда бўлса, ўша ҳолатга қайтарди ва ҳатиймни Байтдан ажратиб қўйди ҳамда ғарбий эшикни беркитиб ташлади. Ҳозирги кунда Каъба Ҳажжож томонидан қурилган кўринишдадир. Ҳорун ар-Рашид Каъбани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хоҳлаганларидек тарзда қуришни истаган пайтда Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: «Каъбани қайта қуриш жоиз эмас. Агар унга рухсат берилса, ҳар подшоҳ ўзи истагандай уни қуришга ҳаракат қилади», дедилар («Изоҳут-Таҳовий», 3-жилд, 629-бет).

«Мўминнинг умр сафари» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ИНСОННИНГ ИХТИЁРИ ЎЗИДА ЭМАС

Мен қўлимни ўз иродам билан ҳаракатга келтира олдим. Чунки, Аллоҳ таоло мушакларимни менга бўйсунадиган қилиб қўйган. Лекин, мен юрагим ва ошқозоним мушаклари менга бўйсундирилган, дея олмайман. Ўқувчи заковатли бўлиб, битта дарсни бир ўқишда ёдлаб олиши ва кейин бемалол ўйин-кулги қилиши мумкин. Баъзи ўқувчиларнинг табиий заковати паст бўлиб, кечаю-кундуз дарс қилса ҳам ҳеч нарсани тушунмай, ёдлаб қола олмаслиги мумкин.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


МУҲИМ 4 НАРСА

Донишмандлар айтадилар: “Ким орифлардан бўлишни ва шайтондан қутилишни хоҳласа, тўрт нарсани билиб олиши лозим:
1) иблис ва у хоҳлаган нарсани;
2) нафс ва унинг хоҳишини;
3) ҳавои истак ва у хоҳлаган нарсани;
4) дунё ва унинг хоҳишини.
Чунки Иблис сенинг дининг кетишини ва ўзи билан бирга абадий дўзахда қолишингни хоҳлайди. Нафс эса, маъсиятни ва тарки ибодатни истайди. Ҳавои хоҳиш шаҳватларни хоҳлайди. Дунё эса дунё амалини охират амалидан афзал кўришингни хоҳлайди.
Ким бу нарсаларни билиб олса, орифлардан бўлади.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК ВАЗИФА

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

Бу кеча - беш вақт намоз фарз бўлди,
Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва
"Бақара" сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

(ТАСАДДУҚ Ё РАСУЛУЛЛОҲ КИТОБИДАН)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


#xabar #diniy_talim #tavsiya
📢 Diniy ta’lim muassasalari kirish imtihonlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan adabiyotlar ro‘yxati

🔅2025-2026 o‘quv yilida O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan darslik va adabiyotlar ro‘yxati e’lon qilindi.
⚡️ Diqqat!
Kirish imtihonlarida Chet tilidan Arab  tili bo‘yicha milliy yoki xalqaro sertifikatlarga ega bo‘lgan abituriyentlarga imtiyoz (maksimal ball) berish tartibi bekor qilinadi. ⚠️Chet tili boʻyicha barcha abituriyentlar test sinovlarida to‘liq ishtirok etadilar.

📢 Qabul jarayonlariga oid so‘nggi yangiliklarni kuzatib boring:
🚀https://t.me/qabulmuslimuz

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

🌐Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/+vJGwYpQGrmwzNWMy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ЎҚ ҚАРҒИШЛАР

Ота-она қарғиши ўқ дейилади. Отилган милтиқ ўқини қайтариб бўлмагани каби, уларнинг қарғиши ҳам қайтарилмас билинади. Қарғиш айтилгач, ҳар қанча афсусу надомат, пушаймонлик бўлмасин, ғишт қолипидан кўчган бўлар экан. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийнинг «Ал-азкор» китобида келтирилган ҳадис бу ҳақиқат билан юзлантиради: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради, дейишади. Бу нотўғри ибора. Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Ўн йил аввалги ичувчи ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.

Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин ҳам ҳасад ўтида ёнаверади.

Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг ҳам дангасалигича қолаверади.

Вақт ҳеч кимни ўзгартирмайди... Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


ҲАНАФИЙ МАЗҲАББОШИМИЗ ҲАҚИДА

Абу Ҳанифа. Нуъмон ибн Собит ибн Зуто. Буюк имом ва улуғ имомларнинг устози бўлганлари учун Имом Аъзам деб ҳам аталади. Ҳижрий 80 (милодий 699) йилда Куфа шаҳрида туғилган. Устозлари Ҳаммод ибн Сулаймондан фиқҳ илмини ўрганган. Бу зотнинг ёшлик чоғларида Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Абу Авфо Ансорий, Абу Туфайл Омир ибн Восила ва Саҳл ибн Саъд Соъидий каби бир қанча саҳобалар ҳаёт бўлганлар. «Муснад» (бу китобда Имоми Аъзам ривоят қилган ҳадислар шогирдлари томонидан жамланган), «Махориж», «Фиқҳул акбар» каби асарлари бор.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅

https://t.me/imonuz


Маҳзун бўлма!

Жалолиддин Румий бир куни уйга келиб, ўғлини маҳзун ҳолда кўради ва ундан бунинг сабабини сўрайди.
Ўғли: – Ҳеч… – дея жавоб қайтаради.
Жалолиддин Румий ташқарига чиқиб, осиғлиқ турган бўрининг терисини ёпиб, ичкарига киради. Қўлини кўтарганича, бўридек увиллайди. Отасининг ҳолини кўрган ўғил кулиб юборади.
Шунда Жалолиддин Румий бундай дейди:
– Ўғлим дунёдаги дардлар ҳам шунга ўхшайди. Аслида бўри қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен унинг териси остида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шундай барча дардлар ортида ҳам Раббинг борлигини билгин ва асло маҳзун бўлмагин...

Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook


“Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”

Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Бир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Aмалиётдан бир кун кейин жонлантириш хонасида ётар эканман, бир ҳамшира аҳволимдан хабар олгани келди. Ҳолатимни назорат қилиб турадиган жиҳозларни кўздан кечирар экан, бирдан саросимага тушиб қолди. Бошқа ҳамширани ҳам чақирди. Кейин шифокорни... Мен нима бўлаётганини билмасдим-у, лекин жиддий нимадир юз берганини ҳис қилиб турар эдим. Озгина вақт ўтиши билан атрофимда ўндан ортиқ шифокор ва ҳамширалар йиғилишди. Сўнг бош шифокорнинг зудлик билан етиб келиши кераклигини айтиб, уни ҳам чақиртиришди. У ҳам аввалгилари сингари қурилмаларни синчиклаб текшириб, ҳамкасблари билан бир нималарни маслаҳатлашишди. Кейин менга: “Эй Шайх Солиҳ! Юрагингизда қон йиғилиб қолган. Уни олиб ташлаш керак. Шунинг учун сизда яна бир бор жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбурмиз”, деди. Мен: “Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман!" дедим-да, бошим билан розилик ишорасини бердим. Жарроҳ шошиб жарроҳлик амалиёти хонасига тушиб кетди. Ҳамширалар мени амалиётга тайёрлай бошлашди. Шу пайт бир ливанлик ҳамшира аёл: “Эй Солиҳ! Пайғамбаримизга салавот айтинг! Aлбатта Роббингиз сизга нажот беради!” деб қолди. Унинг сўзлари қалбимга муҳрланиб қолди. Шунинг учун мен: “Aллоҳим, Пайғамбар ва унинг оиласига раҳматингни ёғдир”, дея тилим айлана бошлади. Шу пайт қон оқиб, қурилмаларнинг бирига ажиб тарзда қон кела бошлади. Мени назорат қилаётганлар бўлаётган ҳодисалардан ҳайрон эдилар. Бу ҳолатни бош шифокорга кўрсатиш учун зудлик билан чақиришди. Мендан олдин амалиёт хонасига тушиб кетган шифокор қайтиб келиб, аҳволимни ўрганиб, “Эй Шайх Солиҳ! Биз сизни қутқаришга ҳаракат қилар эканмиз, Aллоҳнинг Ўзи сизни қутқариб қўйди!” деди. Ҳозир ўшанда бўлиб ўтган ишлардан ҳайрон қоламан. Менга: “Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”, деган ливанлик ҳамшира аёлни кимдир кўрса, бу Aллоҳни умуман танимаса керак, деб ўйлайди. Лекин ана шу аёл менга қийин дамларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан мусибатлардан қутулиш эшигини очган эди.

"Маҳзунлигни кимга айтадилар?" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook

20 last posts shown.