Imaginative Girl 🦢


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🕊Butun dunyoga va insonlarga tinchlik va baxt tilayman

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Фейсбукдаги гўзалларим, қани яқинроқ ўтиринглар, сизларга яна мавзу топиб келдим

Хуллас, инстаграмда ҳашамдор, башанг кийинган ва гўзал макияж қилиб олган бир қиз қизларга вилкани тўғри ушлашни ўргатди. Раҳмат!

Қизнинг айтишича, “аристократлар” вилкани шундай ушлар экан.

Гўзалина, вилкани ушлаш бош қотириб ўтирадиган иш эмас. Вилка ушланади тамом. Яна аристократлар, “леди”лар вилкани қандай ушлаши кимга қизиқ? Ота-бобом ҳунарманд бўлишган, менда “аристократ” қони оқмаётган бўлса, нега мен “аристократлар”га тақлид қилишим, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари, гапиришларини ўрганишим керак? Нега мен аристократга “ўхшаб кўриниш”им керак?
Ва мантиқли бир савол: бу менга ҳаётда нима беради?

Айтайлик шу қиз, овқатланиш одоби деб контент қилиши ва шунчаки вилка мана шундай тўғри ушланади деб айтиши мумкин эди. Лекин йўқ, қиз айнан “аристократкалар” вилкани шундай ушлайди деб урғу берди, хуллас энса қотирар, кринж видео. Испанча уят!

Мен аввал 19 аср адабиётини севиб ўқир эдим. Ҳозир кўнгилни оздирар даражада энсамни қотиради. Агар ўша “буюк” деб аталмиш дунё адабиёти намуналарини шунчаки юзаки, чуқурлашмасдан таҳлил қиладиган бўлсам, “аристократ” деб аталмиш яратиқнинг ҳаёти шундай бўлган: ишламайдиган, лекин қўл остидаги қуллар ҳисобига бойийдиган олифта, қўлидан бир иш келмайдиган латта, лекин баландпарвоз гапиришни яхши кўрадиган сўтақўзи ва зерикканидан шунақа йигитларга қилпонг-қилпонг қилиб юрадиган, лекин барибир ўша йигитдан бойроқ қари чолга тегиб кетадиган танноз қизнинг туфта ва карамшўрва севги тарихи. Ёки ану сўтақўзининг “яшаш бемаъни”лигига бағишланган фалсафаси, баллардаги сассиқ ғийбатлар, фитналар, шунчаки туфта сабаб билан келиб чиққан жанжал ва унинг ортидан келиб чиққан дуэлда йўқ бўлган “одноразовий” ҳаёт. Шу билан китоб тамом.

Ҳа, савияли китобхон мени уришиши, аслида муаллиф “фалон” демоқчи бўлган, бош қаҳрамон дардини ундай тасвирлаган, бундай тасвирлаган, аслида қаҳрамон идеал эди, аммо чиркин жамият уни шундай қилди, асарни ёзган ёзувчи ана шундай буюк эди, асарда муҳаббат фалон-пистон тасвирланган, муҳаббат буюк туйғу, у бундай савиясиз асар ёзиши мумкинмас, сиз бўрттириб юбордингиз, дунё адабиётининг дурдоналари ҳақида бундай фикр билдириш яхшимас, ҳар ҳолда бутун дунёда тан олинган китоб, уни севишади, фалон мукофотни олган ва ҳ.к деб мени фикримдан қайтариши мумкин.

Мен эса барибир шундай дейман: ўша аристократ “текинтомоқ” эди. Бўлди, ёзувчи шундай демоқчи бўлган. Толстойни мисол қилиб келтириш мумкин, масаланда.

Ўша аристократпараст қизга айтар гапим бор:
Гўзалина, ҳозир дунёда одамлар иложи борича содда, одми яшашга ҳаракат қиляпти. Аристократ бўлиш ҳозир мода эмас. Ҳашамат урфдан қолган аллақачон. Ҳозир қулайлик – энг катта ҳашамат. Мана масалан, яқинда дунёнинг энг машҳур юлдузлари йиғиладиган “Met Gala” кечаси ва унда иштирок этадиган юлдузларни одамлар оммавий бойкот қилишди, ижтимоий саҳифаларини блоклашди. Уларнинг иддаоларича, умуман ҳозир инсоният жудаям қўрқинчли муаммолар гирдобида турибди ва миллионлаб инсонлар мухлислик қиладиган юлдузларнинг худди ҳеч нима бўлмагандек пуллари, кийими, танасини кўз-кўз қилиши, “артистлар”нинг принципсизлиги худбинликдан бошқа нарса эмас.

“Аслинг каби кўрин” деган нақл зўр нақл. Умид қиламанки, бу қачондир биз тарафларга ҳам етиб келади ва ўртаҳол яшайдиган оила ҳам оддий тўй қилади, бой кўринишга ҳаракат қилмайди, одамлар “ўртаҳол”, тўқ яшаш ҳам “нормал” эканлигини тушунишади (мана шу жойда ман хомхаёлларга берилиб кетдим, кечирасизлар)

Хуллас, айтмоқчи бўлганларим шуларде)))))

Madina Rajabova фейсбук саҳифасидан олинди.

@imaginative_girl

1k 0 10 17 96

Ўз ҳиссиётларини очиқ ифодалашни болаликдан хориж фильмларидан кўриб ўрганамиз. Балки, шунинг учун ҳам кўпгина одамлар эмоцияларини чет эл сўзлари билан ифодалашса керак. Бизга болаликда бундай тарбия берилмайди, одатда("уят бўлади").

Одамлар билан очиқ қалб муносабатда бўлиш, ўзи билан ўзи ҳаққоний муносабатда бўлиб, мияси билан келишиб олиш кўпроқ чет эл киноларида тарғиб қилинади.

Америка сериалларида эътиборимни тортган жиҳат—садоқат ғоясининг тарғиб қилиниши. "Маънавиятсиз" саҳналари борлиги бизга сингдириладиган аксарият сериалларда вафо, садоқат, яхшилик, адолатпарварлик юқори планга олиб чиқилади.

Масалан, ўзбек сериалларида куёвнинг опа-сингиллари "қайнсингил", келин билан" бўғма илон ва қуён" муносабатида бўлиши тасвирланса, кеча мен кўрган Америка сериалида ака умрида бир марта севиб қолиб, севгилиси синглисига зарар етказгани учун бўлажак аёлини кечирмади. У синглисига оила ва садоқат тимсоли сифатида қаради ва ўз ҳузуридан кечиб, синглисини ҳимоя қилди. Лекин, мен бизни сериалларда ёки реал ҳаётда ҳам бундай муносабатда келин ёки сингилни фақат " қурбон" образида кўрганман. Ёки ўта яхши, гўл, ёки ўтакетган аблаҳ...

Давоми бор.

@imaginative_girl


Агар бирор инсонга нисбатан қалбингизда нафрат пайдо бўлса, уни жони узилган ҳолатда тасаввур қилиб кўринг. Ўша заҳоти юрагингиздаги нафрат эрийди ва фикрлар бизни транс ҳолатига тушириб, инсонларга яхшилик қилишни унутиб қўйганимизни тезда англаймиз.
Агарда, кимнидир жонсиз ҳолатида ҳам кечира олмасангиз, демак у сизга керагидан ортиқ ёмонлик қилган.

@imaginative_girl

1.8k 0 28 20 88

"Ойнага қараганимда кўринишим мени хурсанд қилмайдиган ёшга етганимда, мен фарзандларимнинг юзларига қарайман"

Мoника Бeллyччи

@imaginative_girl

3.7k 1 26 154 151

БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!

Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уxламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

©️Bahodir Iskandarov

4.3k 1 45 7 144

Текшириб чиқдим, ҳеч ким бўралатиб сўкмапти. Ўша фикримда қоламан— гап дунёқарашда.

@imaginative_girl


Ҳаётий натижаларимиз ва характеримиз бир-бири билан узвий боғлиқ

@imaginative_girl


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шундай ўқитувчилар кўпайсин. Ҳавасдамиз🎉

@imaginative_girl


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ақлли қизалоқ Ясмина билан ота-онаси қандай суҳбатлашишига ҳеч эътибор берганмисиз? Ҳақиқий шартсиз муҳаббат муносабати❤️🧿

@imaginative_girl

4.1k 1 56 5 128

Ҳиссий етишмовчилик

Спитзнинг таҳлилларига кўра, узоқ вақт давомида одамлар билан жисмоний алоқадан маҳрум бўлган чақалоқнинг соғлиги бора-бора ёмонлашади ва тузалмас касаликка йўлиқади. Боланинг ҳаётида энг муҳим стимул — бу жисмоний яқинлик орқали бериладиган стимул.

Сенсорли маҳрумлик катта инсонларни психоз ёки руҳий бузилишга олиб келади. Маҳбус учун ҳам бир кишилик камерада жазо ўташдан жисмоний қийноқларга чидаш осонроқ(Э. Берн "Транзакцион таҳлил").

Ҳиссий ва сенсорли маҳрумлик катталарда апатия(қизиқиш йўқлиги, лоқайдлик) орқали озуқага бўлган эҳтиёжда кўринади. Тўйиб овқатланмаслик/еб тўймаслик атамаларини сезгилар дунёсига кўчирсак ортиқча стимул билан мос келади.

@imaginative_girl


Болалар дунёни ўз оналарининг кўзлари орқали кўришади

@imaginative_girl

3k 0 12 2 75

Одамлар Ер юзини нафақат чиқиндилар ташлаб, дарахтларни кесиб, ҳайвонларни ўлдириб, балки ўзларининг очкўзликлари, ёмон ниятлари, нафратлари, фитна ва тажовузлари билан ҳам ифлослантиришади. Ернинг тоза муҳитини бузиб, яна ундан бойлик, мўл-кўлчилик, тинчлик кутишади...

Ўзини ўзи боқа олмайдиган ит-мушуклар қоқсуяк бўлиб ҳовлиларига овқат қидириб кирса, овқатга бўккан ҳолатда уларни тош билан уриб, қувишади, бир бурда нонга тенг қилишмайди. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Бир-бирларига ҳасад билан боқиб, тилларида ҳамдард бўлишади, ёнларидан кетишинг билан гўригга ғишт қалашади. Ҳеч қачон чиндан яхшилик тилашмайди. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Ўз овқат қозонлари қолиб, бировнинг кичкина қозончасига қошиқ тиқишади: яъни, бировнинг ҳаққини ейишга ҳаракат қилишади, иш жойларини олиб қўйишади, оилаларини бузишади. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Ер юзидаги энг хавфли жонзот—одамзод. Албатта, яхши, тоза ниятли инсонлар ҳам бор ва улар туфайли дунё ўз мувозанатини йўқотмай турибди. Лекин, улар камайиб бораётгани ҳам ҳақиқат. Шундай давом этса нималар бўлишини ўйласам қўрқиб кетаман. Ер юзини ифлослашдан тўҳташ керак.

@imaginative_girl


Кўзимиз телефонда, хаёлимиз пул топиш, кун кўришда. Атрофимизда ким, нимадан азият чекяпти, нимадир ғами борми, мушкули борми, эътибор ҳам бермай бефарқ яшаяпмиз...

Вафот этгач, расми қўйилган таъзияларга фейсбук тўлиб кетди. Ўлгунича шунақа эсланганда, балки шундай бўлмасмиди?!

@imaginative_girl

2.4k 0 17 22 86

​​Эртаклар ва реал ҳаёт: севимли Золушка мисолида

"Золушка" эртаги энг севимли эртакларимиздан бири. Эртакда бир нечта асосий ғоялар ва дарслар яширинган. Масалан, сабр-тоқат ва яхшилик мукофотланиши эртак орқали исботланади. Реал ҳаётда ҳам шундайми?

Золушка, ҳар қандай қийинчиликларга дуч келмасин, сабрли ва яхши инсон бўлиб қолади. У ноҳақ муносабатга ва адолатсизликка учрайди, лекин юрагидаги яхшиликни йўқотмайди, натижада унинг меҳнатлари ва яхши хулқи мукофотланади. Реал ҳаётда: агар биз ушбу эртак таъсирида ёки тарбиямиз туфайли меҳнаткаш, яхши хулқли бўлсак одамлар фойдаланадиган "қулай одам" га айланамиз.

Ёки яна бир ғоя — адолат ва тақдирнинг мавжудлиги. Охир-оқибат ёвузлик, яъни ўгай она ва опалар, ўзларининг нотўғри ишлари учун жазоланишади. Бу эса ҳаётда адолат борлигини кўрсатади. Реал ҳаётда эса айёр ва маккорлар оилаларни пароканда қилиб, болаларни ҳимоясиз етим қилиб кўчага улоқтиришади.

Ва яна, "Золушка" эртаги инсоннинг ички гўзаллиги ва хулқ-атвори унинг ҳақиқий қадрини белгилайдиган омил эканини таъкидлайди. Реал ҳаётда эса пул ва мавқе ҳаммасини ҳал қилади.

Золушканинг меҳрибонлиги ва ростгўйлиги унинг ташқи кўринишидан кўра муҳимроқ бўлиб, унинг ҳақиқий бахтга эришишига ёрдам беради. Реал ҳаётда эса бу "соддалик" ортидан кўплаб зарбалар келади.

Хулоса қилмайман. Ҳозирча.

@imaginative_girl


Ишга мажбуран эмас, ўзингиз хоҳлаб, хурсанд бўлиб келиб ишлашингизни ўргатадиган китоблардан бири Денис Баккенингнинг "Қувонч бахш этадиган иш" (Работа в радость— Бизнес-модель будущего) китоби бўлиб, унда ходимларнинг ишга муносабати қандай бўлиши кераклиги ҳақида шундай фикрлар мавжуд:

Ходим доимо ўз меҳнатини қийматли деб ҳис қилиши кераклиги

Ходимларнинг ўз ишини қийматли деб билиши жуда муҳим эканлиги, агар ходим ўзини компаниядаги мақсад ва вазифаларга боғлиқ ҳис қилса, у ўз ишидан кўпроқ қувонч олади ва унумли ишлай олиши тушунтирилган.

Ўзини намоён қилиш имконияти

Муаллиф ходимларга янги ғояларни амалга ошириш ва инновациялар билан ишлаш имконияти бериш муҳимлигини қайд этади. Ҳар бир ходим ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатиш имконига эга бўлиши керак.

Мустақиллик ва эркинлик

Китобда ходимларнинг мустақил ишлашлари ва қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишлари уларнинг мотивациясини оширади, деб таъкидланади. Бу эркинлик уларга ўз иш жараёнини назорат қилиш ва янгилик киритиш имконини беради.

Ҳамкорлик ва жамоавий ишлаш лозимлиги

Баккенинг ходимларни жамоа сифатида ишлашга ундовчи муҳитни яратишга алоҳида эътибор қаратади. Жамоада ишлаш орқали ходимлар бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар ва ўз ишларига янада масъулият билан ёндашадилар.

Мақсад қўйиш

Ходимлар ўзларининг ишлари компаниянинг умумий мақсади ва қадриятларига қандай таъсир қилишини тушунишлари, компания миссиясини ходимлар учун тушунарли қилиб етказиш тавсия қилинади.

Иш ва шахсий ҳаёт мувозанатини ушлаш

Китобда ходимлар ўзларининг шахсий ва иш ҳаётлари ўртасида мувозанат сақлашлари учун қулай шароит яратиш муҳимлигига урғу берилади. Бу узоқ муддатли қувонч ва барқарор ишлашга ёрдам беради.

Таълим ва ривожланиш

Ходимларга доимий равишда таълим бериш ва шахсий ривожланишга шарт-шароит яратиш тавсия қилинади. Бу эса уларнинг ишга бўлган қизиқишини оширади ва компанияда узоқ вақт ишлашини таъминлайди.

@imaginative_girl


Роберт Гриннингнинг "Ҳокимиятнинг 48 қоидаси" асаридаги асосий қоидалардан айримлари:

1. Ҳеч қачон устозингизни ортда қолдирманг — доимо устозингизга эҳтиром кўрсатинг ва унинг обрўсини тўкишдан сақланинг.

2.Тепага кўтарилганингиз сари сизга ҳасад кучаяди. Ўзингизни душманларингиздан ҳимоя қилинг — ҳеч қачон ўз ниятларингизни ошкор этманг, уларни сир сақланг.

3. Камроқ гапиринг, кўпроқ эшитинг— кўпроқ сукут сақлаш орқали таъсирлироқ бўласиз.

4. Ҳар қандай шароитда кўпроқ ўз устингиздан ҳукмронлик қилинг— ўз-ўзингизга ва атрофингиздаги воқеаларга ҳукмрон бўлинг.

5. Ҳар доим диққат марказида бўлишни билинг — инсонлар сизнинг борлигингизни ҳис этишлари керак.

6. Ҳар қандай мағлубият ёки омадсизликни яширин сақланг — омадсизликларингизни кўрсатманг, муваффақиятли ва кучли кўрининг.

7. Душманларни доим яқинда ушланг — душманларни назорат қилиш учун уларни назоратда ушлаш муҳим.

8. Ўз кучингизни фақат зарур бўлганда ишлатинг— кучни тежаш ва фақат керак бўлганда кўрсатиш стратегик аҳамиятга эга.

9. Эътиборни жалб қиладиган ва маҳобатли нарсаларни яратинг— диққатни жалб қилиш учун эстетик жиҳатдан сезиларли ишларни амалга оширинг.

10. Рақибларингизнинг ниятларини тушунишга ҳаракат қилинг— уларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб, келгуси қадамларни режалаштиринг.

@imaginative_girl

2.6k 0 45 10 63

Forward from: Асанов формати
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://t.me/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😖Савол: Ҳаммани кўз ўнгида шунақа урса, ҳеч ким йўқлигида қандай ураркин?!

@imaginative_girl

5k 2 42 79 131

Зўравонлик занжири

Эр хотинни уриб, сўкади.

Хотин болани уриб, сўкади.

Бола укасини уриб, сўкади.

Ука боғча, мактабда дўстларини уриб, сўкади.

Домла университетда талабаларни сўкади.

Талабалар дарс берса ўқувчиларни уриб, сўкади.

Раҳбар ишчиларини сўкади.

Болалар кўчадаги ожиз ҳайвонларни уради, бир-бирига сўкиниб гапиради...

Мулла интернетда маъруза пайти ўзига қарши фикрлиларни сўкади...

Ва яна ҳамма "мусулмонман" деб кўкрак керадиган бу жамиятда, тили ва қўли билан бировга озор бермайдиган инсонгина муслимлигини ҳам ҳамма яхши билади((

@imaginative_girl

5.1k 1 33 30 116

50-100 минг бўлса ҳам ёрдам қилиб, тилсиз, ожиз ҳайвонлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшайлик🙏

20 last posts shown.