Икки нур/𝐐𝐮𝐫'𝐨𝐧 𝐯𝐚 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




Фарзандингизга дуо қиласизми?

Уларни бугун ҳар тарафдан дунё шаҳвати илондай ўраб олган

Қаерга қарашмасин, кимни учратмасин, нимани эшитмасин қалбни қорайтирувчи шубҳа, шаҳват, масият, гунохлар ичида яшамоқдалар,

Сиз уларга тирик намунасиз,

Тақволи бўлсангиз тақвода,

Бузуқликда ўтсангиз бузуқликда ўтадилар

Уларга рахим қилинг,

Уларни ўз қўлларингиз билан ўтга йўллаб қўйманг,

Сиз Қиёматда улардан сўраласиз

Росулуллохни олдиларига бир йигит келиб,

Я Росулуллоҳ менга зино қилишга изн беринг деганда
Росул алайҳиссалом унга:

Сен ўзингни онангга,опа синглингга
амма холангга истамаган ишни бошқага истамагин деб, уни кўксига муборак қўлларини қўйиб

اللهم طهر قلبه واغفر ذنبه وحصن فرجه

Аллоҳумма тоҳҳир қолбаҳу вағфир занбаҳу ва хассин фаржаҳу

💎Аллоҳим уни қалбини покла, гунохини кечир ва иффатини сақла-дедилар
خ
💎Фарзандингиз бугун ушбу дуоларга, биродардай қўлларидан тутишингизга мухтож

Дуо қилинг
мехр беринг,
адашиб қолмасин

Адашиб қолса, қайтариш қийин бўлади

Намуна бўлинг, сиз улардан сўраласиз


Farzandingiz yozda qaysi ta’lim markaziga berish haqida bosh qotiryapsizmi 👤

Al Huda markazi sizning barcha yechimlaringizni yechish uchun hoziru-nozir👳

Shunindek Al Huda markazi yosh avlod uchun mahsus dasturlar taqdim etmoqda😀

👩‍👧3 yoshdan 20 yoshgacha qizbolalar uchun 🧕

📖 3 yoshdan 12 yoshgacha og'il bolalar uchun🧎‍♂

📝Har hil turli dasturlar mavjutdir

Va shu kanalga kirib o'z dasturlarimizni tomosha qilishingiz mumkin💡💻
https://t.me/alhudaelon


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда бўлсалар, ўша ерга Аллоҳ ўз баракасини ёғдирарди. У киши қайси қавм орасида бўлсалар, ўша қавм Аллоҳнинг баракасидан баҳраманд бўлар эди. Қандай ҳам саодатманд даврлар эди ўша вақтлар...

Бугунчи, бугун бу баракалардан насибадор бўлиш мумкинми? Ахир у зот орамизда йўқлар...

Уламолар айтади:

Қайсики қавм Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тирилтирса, у зотга пайдар-пай эргашса, Аллоҳ таоло ҳудди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшаган бахтлиларга берилган баракаларни ато этади.

Пайшанбанинг рўзадорлар карвонидан қолиб кетманг. Ахир бу карвоннинг бошидаги Росулуллоҳ ﷺлар.


Forward from: Икки нур/𝐐𝐮𝐫'𝐨𝐧 𝐯𝐚 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сурат чизувчиларни лаънатладилар,

Уйларида сурат бор пардани кўриб кирмадилар, Ойша онамиз Росулуллохни юзларидаги ғазаб аломатини кўриб қўрқиб кетиб,Аллоҳга ва Росулига тавба қилдим, айбимни айтинг деганларида,

Ойша бу суратни эгалари Қиёматда энг каттиқ азобда бўладилар,дедилар

Сурат ва ит бор уйга рахмат фаришталари кирмайди.

Уйингизга рахмат кирмаса унда ўз ўзидан нопокликлар,зарар етказувчи нарсалар тўпланади.

Одатда инсон кўксида фахрланган нарсасини кўтариб юради.

Афсуски кўпинча ўзини мусулмон деб билганлар динсиз кофир фосиқларни суратларини кўксида кўтариб улуғлаб юришга уялмайдилар,
балки ёш болаларини ҳам бу гунохларига шерик қилиб суратли кийимлар
кийдирадилар

Тирик нарсалар сурати туширилган кийим сотиш,
кийишни Олимлар ХАРОМ деганлар

Шайтонга эргашиб Пайғамбарингиз лаънатлаган инсонлардан бўлманг

Фарзандларингизни ҳам фосиқлар одатига ўргатиб,
Аллоҳни рахматидан айирманг

Кўксингизда хамиша Аллоҳни розилиги аввалги ўринда бўлса~
нажот топасиз

.




💡"КЕЛИНГ, РОСУЛУЛЛОҲ ﷺДАЙ ҲАЖ ҚИЛАМИЗ" мавзусида бўлиб ўтган дарсларимиз тўлиқ матн кўринишига келирилди♥️, марҳамат, фойдаланишингиз мумкин🍃🤎




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Динни ўз ичига қамраб олган хадисни биласизми ..,?

Ўрганинг , , ,
қабрдаги , дининг нима деган саволга жавоб беришда сизга жуда керак бўлади .




.
Бу қисса тўқима ёки бўрттирилган хикоя эмас ,балки инсонлар кўз ўнгида бўлган хақиқий воқеадир,Аллохнинг олдида илм ахли, Аллохнинг шаъриатини соф ниятларда ўрганиб бошқаларга илм ўргатувчининг Аллох хузурида юқори даражада туриши ва илм ахлининг таминотида бўлганга хам унинг мартабаси берилишига ишора қилувчи Аллохнинг мўжизаларидан биридир.

Хар қандай ўзини илм толиби деб билган инсон илм толиби бўлиб қолмайди.
.Аллохнинг Росули олиб келган динни ўрганишга азму қарор қилиб у илмни фақат Раббоний Олимлардан ўрганинг.
Узоқ йиллар залолатга чақирилиб динимиз хам бузиб ўргатилганига ўзингиз энг катта гувохсиз.
Қолган умрингизни хам залолат кўчаларида адашиб ўтказиб юбормасдан ,риёкорлик учун эмас,
диндор ниқоби ортидан пул топишлик учун хам эмас ,шариат илмини Росулуллох соллолоху аьлайҳи васалламнинг йўлини давом эттириш учун ўрганиб ўргатишга азму қарор қилинг.
Шундагина Аллох ўзининг ваъдасини
бериб ,илм ахлидан қилиб Икки Олам саодатига киритади сизни.
Ким шариат илмини дунё топиш учун ,
дунёда
ФАЛОНЧИ ДОМЛА -ФАЛОНЧИ "ҚОРАКА"лар учун ўрганса у Жаннатни хидини хам топмайди

Эртаю кеч мақтаниш билан овора бўлиб,
"блогерларга"айланиб кетаётган
" МИНБАР "эгаларини кўрганда энди хайрон. бўлманг ,у бечораларни хам бир умр орзу қилган кунлари берилди .

Кимдир шариат илмларини қийналиб ўрганиб ЖАННАТГА ,
яна кимдир худди мана шу илмларни қийналиб ўрганиб ЖАХАННАМГА киради.

انما الاعمال بالنيات و انما لكل امرء ما نوى
Амаллар ниятлар билан эътиборлидир ва хар бир инсонга ният қилган нарсасигина берилади -дунё талабидаги илм ахлига 
дунёдаги ШОН ШАРАФЛАР !

Охират талабидаги илм ахлига 
Махшардаги ШОН ШАРАФЛАР !

Агар охират рохатидан бир сонияни қандай эканлигини билганингизда эди  ,тавба қилиб саждадан бошқа бош кўтармай қўяр эдингиз.

Лекин ,,,
дунё таъмаси бўлган қалбларга Аллох бундай лаззатни на дунёда ва на охиратда тоттирмайди.
و الآخرة خير و أبقى
Охират хайирли ва боқийдир.
Дунёни сўнгида ўлим сизни амалингизга яраша ёки ЖАННАТ боғларидан бир боғчага ёки ЖАХАННАМ водийларидан бир дарчага олиб киради.

ТАНЛАНГ ВА ТАЁР БЎЛИНГ ,
ЎЛИМ СИЗ ТОМОН ҚАДАМ ТАШЛАГАН .....!!!


ХОТИМАМИЗНИ ГЎЗАЛ ҚИЛ РОББИМ.....


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Димашқ қабристонларидан бирида гўрков бўлиб ишловчи кишининг
ўз кўзи билан кўрган воқеа хақида сўзлаб берган хикояси.

Кунларнинг бирида бир аёл келиб қабр қазиб беришимни илтимос қилди.
Қабр таёр бўлгач ,
жуда озчилик бир тобутини кўтариб келишди,деб хикоя қилади гўрков ,
сўнг маййитни қабр ичида турганим учун менга беришди,
Маййитни қўлимдан қўймасимдан қабр кенгайиб худди Жаннат боғларига ўхшаб қолди ,сўнг икки отлиқ келиб маййитни кўтариб кетишди ,бу холни кўриб мен хушимни йўқотиб йиқилдим.
Одамлар мени
қабрдан чиқариб, ўзимга келтиргач нима бўлди деб сўрашди,
Мен кўрган нарсамни айттим лекин улар гўрковни кўзига кўрингандир деб ортга қайтишди.
Сўнг нечадир ойлар ўтиб яна халиги аёл келиб қабр қазиб беришимни талаб қилди.
Иккинчи маййитни қўяётиб худди биринчи сафаргидай қабр кенгайиб гўзал маконга айланиб икки отлиқ келиб маййитни олиб кетганини кўрди.
Бу сафар гўрков ўзидан кетмади,дафн қилиб бўлиб қабр қазишни сўраган аёлга эргашиб бориб сўради

Булар ким эди,бу маййитлар билан мўжиза содир бўлди ,нима қилганлари учун Аллох уларга Жаннат берди ?

Аёл гўрковга :
улар мени икки ўғлим ,биринчиси илм толиби ,шариат илмларини ўрганувчи эди, иккинчиси эса мехнат қилиб
илм ўрганаётган акасини қорнини боқиб ками кўстини қилар эди, Аллох илм талабида ўтганга хам ,илм талабидаги инсонни хожатида бўлганни хам Ўзини фазлига киритибти ,деди.
Шу воқеадан сўнг гўрков ишини ташлаб Дамашқдаги Тавба масжидига бориб шариат илмларини ўрганишни талаб қилганда масжид имоми унга,
сени ёшинг 45-50 га етканда ўқишни бошламоқчимисан ,майли Аллохга таваккал қилиб бошла деди
Ажрумия ва бошқа илмий матнларни ёдлаб келажакда Аблуррохман Алхаффар исмли Димашқнинг катта олимига айланди ва унинг барча зурриётлари Димашқнинг уламоларидан бўлдилар.




🌷🌷🌷Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ - Жаннат хазиналаридан бир хазинадир.

⏳Эшиклар очиқ турганда,
истаган истаганича йиғиб олсин
!




Энг омадли тижоратга ишора қилайми?

Ҳар қандай дунё тижорати гоҳида омад, гоҳида ҳасрат олиб келади.

Мўъминни ҳаётидаги ҳар душанба, пайшанба куни қилинган тижорат албатта омадли бўлади.

Росул
✔️нинг тиллари билан айтилди:

Одамзотнинг ҳар бир амали ўзи учундир, бир амали ўнта ажрдан етти юз баробаригача кўтарилади, фақатгина РЎЗА~

рўзанинг ажрини МЕН бераман, деди Аллоҳ.
Яъни 700 баро
бардан ҳам кўпроқ ажр-мукофот, яхшиликларни МЕН ЎЗИМ бераман, деди.

Ҳой биродар, ҳар қандай шароитда мана шу тижорат карвонидан қолиб кетманг.

Шайтон сизни Жаннатга осон олиб кирувчи амалдан тўсиб,

"Ҳозир ёз, иссиқ бўлса, чанқоқ бўлади, қийналиб қоласан, Рамазондан яқинда чиқдинг, дамингни ол, ҳали вақт бор, дейди.

Сиз унга:
Мен шундай осон келадиган катта бойликдан воз кечолмайман, мен бирига мингни берувчи билан тижоратимни бузмайман, майли бир кун чанқарман, лекин шу кунги чанқоқ энг тотли чанқоқ бўлади, денг. Шайтонингиз ҳорланиб, ортга қайтсин.

Тонгда ухлаб қолиб, бомдод азонида уйғондингиз, нафсингиз сизга:
Ана саҳарликка ҳам улгурмадинг, келаси ҳафта тутарсан, бугун оғир ишларинг бор, дейди.
Сиз унга:

Ким бир кун Аллоҳ учун рўза тутса, Аллоҳ уни Жаҳаннам ўтидан 70 минг йилга узоқ қилади, денг.

Телефонда хабар келади,
бугун йиғилиш,
меҳмондорчилик бор экан, ресторан эшиги олдида сизни кутиб туришар экан.

Бир кун ўта чанқаганингизда, жуда ҳам ҳориб-толиб оч қолганингизда, Райён эшиклари олдида кутиб олувчи Малоикаларни эсланг.

Яқинларингиз телефонда:
Эртагалик катта хурсандчиликдан қолиб кетма, дейди.

Росулингиз эса:
Рўзадорга икки катта хурсандчилик бор,
бири ИФТОР вақтида,
иккинчиси РОББИСИГА ЙЎЛИҚҚАНДА деганларини эсланг.

Ҳаёти очликда ўтган Росулингизга эргашиб,
У Зотни суннатларини тирилтириб яшанг
Очлик ва чанқоқда ҳам энг шукри кўп Зотга эргашиб ўтинг

Бугун ифторгача бироз очлик бироз чанқоққа сабр қилганингиз учун сизга энди Жаннат ҳурлари абадий дастурхон ёзишларини кутиб яшанг
Ҳаётингизни  душанба, пайшанбалари
катта ОМАДЛИ САВДО карвонидан улушсиз қолмасин

Фурсат борлигида Райён эшикларини очиб кетинг




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Макка Ҳарамидаги назоратчилардан бири айтади:

Тавоф вақтида бир аёл баланд овозда кулиб гаплашаётгани қулоғимга эшитилди.
Қарасам, ўзига оро берган, бўяниб, зийнатли кийимлар кийган бир қиз экан.
Унга қараб, синглим Аллоҳдан қўрққин, устингдаги ҳижоб шариат буюргандай ҳижоб эмас, яна уни устига Каъба атрофида тавофда кулиб овозингни кўтарасанми? Қара қанча эркакларни сенга кўзи тушаяпти дедим, у эса менга:

-Эй шейх, мен истаганимни қиламан, ишинг бўлмасин - деди.

-Сен ўлимдан қўрқмайсанми? дедим.
У эса сўзларимни масхара қилиб

Ўлимга айтиб қўй,
мени 9-эшик олдида кутиб турсин, деганини эшитиб юрагим қўрқувдан титраб кетди, Аллоҳдан паноҳ сўраб бошқа гапирмасдан ортимга қайтим.
Ҳожиларни Сафо-Марвада тартиблаш билан шуғулланиб, иш вақтим тугагач, шеригим билан ташқарида  бир қадах қаҳва ичиб бўлиб,
Ҳарамга 9-эшик орқали кириб кетаётганимизда эшик олдида шовқин тумонат одам тўпланиб олганди
Қарасам ўша қиз эшик тагида аянчли ҳолда ўлиб ётибти

Эй ўзини муслима деб ҳисоблаб, турли-туман гўзал ҳижобларга бурканиб ўзини алдаб юрганлар,
Ижтимоий тармоқда  ўзини"реклама" қилаётган аёллар, фалон-фалон "ДОМЛА"ни аёли бўлиб туриб барча эркакларникидай бўлиб экран бўшатмаётган "МАШҲУР ЮЛДУЗЧАЛАР"!

Ўлим сиздан бир қадам нарида турганини, сизни жон томирингизни суғуриб олишга шай турганини унутманг!
Ибодат ниятида муқаддас тупроқни босганда ҳам
ўзизнгизни мақтаб, даюс жуфтингизга суяниб туриб, дуолар қилиб, суратга тушмай туринг
Ўлим сиз томон қадам қўйган бўлиши мумкин
Сизни огоҳ этган овоз Аллоҳни охирги эслатувчиси бўлиши мумкин, кибр қилиб осмонлардаги ойман деб ўйламанг.

Аллоҳга тавбага улгурмай, ҳатто тавоф қилаётган жойингиздан ҳам ўлим сизни хор қилиб қабрга ташлайди.
Қимматбаҳо кийимлар кафанга, макияжли юзлар тупроққа ўралади.

Аллоҳ Қиёмат куни энг
БИРИНЧИ бўлиб РИЁКОР ОЛИМНИ юзи билан
ЖАҲАННАМГА улоқтиради.

Муқаддас заминни кир суратларингиз, нопок қадамларингиз  билан булғаманг.
Аллоҳ ҳар сонияда бўғзингиздан жонингизни суғуриб олишга қодир Зотдир!

КАЪБАГА  МАҚТАНИШГА ЭМАС--

ГУНОҲЛАРДАН ТАВБАГА КЕЛИНГ!!!




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жуда фақир давлат фуқоароларидир булар.

Лекин "жуда бой" инсонлардир улар.

Ҳаёт машаққатларидан сўнг
Охират роҳатлари учун яратилгандир, балки булар.

Дунё уйлари хароба,
Охират қасрлари ободдир буларнинг.

Оятларни ёзгани қалам дафтари ҳам йўқ,
Оятлар ёзиш учун оқ қалблар берилганлардир булар.

Усти-боши юпун-жулдур,
Жаннат либослари эгаларидир булар.

Қоринлари оч-наҳорлар,
Жаннат дастурхони меҳмонларидир улар.

Дунёда юзларининг ранги қора,
Охиратда оқ юзлилар улар.

Қора танли болажонлар,
оппоқ қалбли болажонлар улар.

Сизнинг қора юзларингиз минглаб оқ юзлардан гўзал

Аллоҳ учун йиғлаган кўз минглаб оҳу кўздан гўзал.

Қуръон билан айланган тил
минглаб суҳандондан афзал.

Сизлар бизни ўлган қалбга бўласизлар зарбул масал.

Сизни ота-онангиз тупроққа ўтказиб қўйиб, етган роҳатга
Биз фарзандларимизни бошимизга ўтказиб олиб ҳам ета олмадик.

Сиз жазирама тупроқда, ҳашоратлар тўла ердан топган бахтингизни биз...

Осмон ўпар қасрлар сотиб олиб ҳам, топа олмадик.

Оддий гулхан атрофида топган лаззатингизни,

Қандиллар  чарақлатган кошоналардан ҳам топа олмадик.

Сиз оддий гуруч еб топган ибодатга қувватни биз-

Кабоб, қази-ошлар еб ҳам,
топа олмадик.

Қуръон берган қалб лаззатингизни
дунё соҳиллари бўйида дам олиб ҳам топа олмадик.

Сизни қуёш тиғида тиловат қилаётганингизда  юзингизни пашша талашини кўриб,

Вой бечора фақир-мискинлар, деб ачинамиз.

Бизни Қиёматдаги қуёш тиғида қовуралаётганимизни кўриб, сиз ачинасиз бу кетишда!

Ҳаётингиз Аллоҳнинг оятларини ёд олишда  ўтаётганига хайрон бўламиз.

Шунча ҳаёт муҳлат берилгач ҳам, Жаннат сари юрмаётганимизга сиз хайронмисиз?

Баланд-шинам уйлар, қиммат машиналар билан ҳам Аллоҳ сари юра олмаётганимиздан сиз хайронмисиз?

Хайрон бўлманг,
оқ юзлар билан қора ишлар қилганимизга эваз-бу ҳаёт.

Чиройли баданни Холиқига қилган маъсияларига жавоб-бу ҳаёт.

Гўзал тиллар қабиҳ ишларни бажарганига жавоб-бу ҳаёт.

Сиздай қора юзли бўлишни ҳам, сиздай фақир бўлиб, қаноатда ўтишни ҳам танламадик.

Шунинг учун биз ҳам сизга берилган--

БАХТЛАР УЧУН ТАНЛАНМАДИК!

ҚУРЪОН УЧУН ТАНЛАНМАДИК
..

@Ikki_nuur

20 last posts shown.