Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Омонат
Мана бир ҳафта бўлди Шойиста қайнонаси билан шифохонада. Кейинги пайтларда қон босими тез-тез кўтарилиб безовта қилаётгани учун турмуш ўртоғи онасини шифохонага ётқизди. Қайнонаси "Келинимсиз ҳеч қаёққа бормайман", —дегани учун Шойиста ҳам шифохонада. Назарида, қайнонаси соппа-соғ, фақат боласига эркалик қилаётганлек туюлади. Шунда ўзининг онасини ўйлайди." Онам шўрлик бир умр меҳнатдан боши чиқмади, ҳозир ҳам пахта теряпди. Касал бўлса ҳам фарзандларини аяб даволана қолай демайди, қайнонам ўзини жудаям севади. Шартмиди шу ерда даволаниши" Унга бу ерда қандайдир адолатсизлик бордек туюлади...
Шифохонанинг идиш-товоқ ювадиган хонаси умумий. Йўлакда кечагина даволангани келган аёл кўринди. Хушрўйгина, ёшгина экан. Ҳаётда қийинчилик кўрмагани юз-кўзидан билиниб турибди. Салом берди, аёл қуюққина сўрашиб ўтди.
Идишларни ювмоқчи бўлиб жўмракни буради-ю, кўзи жўмрак ёнида қолган узукка тушди. , Бежирим тилла узук ярақлаб турарди. Беихтиёр қўлига олди. Кейин негадир чўнтагига солди. Юраги гупиллаб, нима ювди, нима чайди эсида йўқ, хонасига қайтди.
Эртасига 6-палатадаги аёл узугини йўқотганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Қайнонаси тасбеҳини ўгириб ўтираркан, қўшни аёлдан эшитган хабарига "Астағфируллоҳ", деб қўйди.
Шойистанинг юраги така-пука бўла бошлади. Қилган иши хатолигини билар, аммо узукни ҳам қайтаргиси келмасди. Энди у тезроқ шу шифохонадан чиқиб кетишни хоҳлаб қолди.
Кечаси қайнонасининг мазаси бўлмади. Қон босими кўтарилиб, қайт қила бошлади. Докторлар оёққа турди. Ажал эшик қоқиб турган экан, муолажалар ёрдам бермади. Тонгга яқин... қайнонаси узилди.
Шойиста одамзотнинг жудаям ожиз маҳлуқот эканлигини, инсон бир пасда бу дунё билан хайрлашиб кетиши мумкинлигини кўриб, юраги орқасига тортиб кетди." Ажал дегани шу экан-да! Мен ҳам ўламан. Балки бутун, балки эртага! " Тўполон бўлиб, шифохонани одам босди. Ҳамма ҳамма билан, Шойиста ўз ўйи билан овора. Шу узукдан қутулиши керак! Қоғозларни кўтариб хонадан чиқаётган ҳамширани тўхтатди
—Синглим, кимдир узук йўқотдим деётганди. Йўлакдан топиб олдим, илтимос эгасига бериб қўйинг!—кейин худди ҳамшира сезиб қоладигандек кўзларини ерга тикиб олди. Аммо лоладек
қизарган юзларини яшира олмади.
Ҳамшира чиқиб кетгач, негадир бўғзига бир нима тиқилиб келаверди ва додлаб йиғлаб юборди... Атрофдагилар марҳума учун кўз ёш тўкяпди деб ўйлаб, уни юпата бошладилар, аммо нимага йиғлаётганини Шойистанинг ўзигина билар ва ҳали вери бу йиғининг тугамаслигини ҳам сезарди...
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21