#N6
2-боб. Кутилмаган ишлар.
2016-йил, июн охирлари.
— Дап дурустдан гаплашиб юришни таклиф қилгани ғалати тўғрими?! Яна буни аммамга айтган. Аммам ҳам қариндошим, ёмон йигит эмас дейди, поччам эшитмаган вақтлари неча марта шу гапни айтиб кўрдилар! Тасаввур қиляпсанми, Шаҳризода?
Аммамнинг уйига мени кўриш учун келган қадрдон дугонамга бир финжон чой устида дардимни дастурхон қилдим. Чойни унчалик хушмалайдиган дугонам оз оздан хўплаб менга тикилиб ўтирарди, жимгина эшитиб бўлгач уфлаб қўйди.
— Сен саволимга жавоб бер, Дилноз! У йигит сенга ёқдими, йўқми?! Боядан бери шу саволни берсам гапни айлантиряпсан!
— Нима десам экан... Бўлади, келишган йигит, бироз ўзича эканлиги билинади, кибрли ҳам дея оламан. Аммо сен укасини кўрмадинг, Шаҳзод деган укаси нақд кибрзода экан! Унча мунча одамни менсимайди. Умуман олганда улар оилавий кибрлига ўхшади!
Қизгарганча ҳаммасини айтиб берар эканман, охирида хўрсиниб қўйдим. Биз Шаҳризода билан диванда ғийбатлашиб ўтирардик..
— Ўзини осмон биладиганлар тоифасидан экан-да!, — деди у энсалари қотиб, — Кўнглимнинг кўчаси! Шундай одамларни кўрсам асабларим бузилади. Сен яна гапни айлантирдинг! Шаҳзод Паҳзод, демасдан менга айт, ўша йигит сенга ёқдими йўқми?!
— Ммм, — мен чайналиб қолдим, — Нима десам экан... Ёқди дея оламан. Ҳа! Менга илк нигоҳлардан ёққанди, одамни ўзига тортадиган энергияси бор экан...
— Энергия! Ажойиб гапларни гапирасан-да, Дилноз!
У қиқирлаб кулса, мени жаҳлим чиқди. Тўғриси ҳамда, унга ҳақиқатни айтсам, устимдан куладими-ей!
— Тур, мен овқат қилишим керак, бу ерда ўтирмассан?, — дедим унга, — Юр ошхонада ўтирамиз. Мен овқат қиламан, сен ҳар доимгидек биддирлаб ўтирасан...